Масжид бўлмаса Жума намозини жамоат билан уйда ўқиш мумкинми? ҳақида ислом дини нима дейди?

Масжид бўлмаса Жума намозини жамоат билан уйда ўқиш мумкинми? ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум, ҳазрат. Саволим қуйидагича: Мен яшайдиган шаҳарда бирорта масжид йўқ, лекин уйда фақат мусулмонлар турамиз. Жамоат бўлиб намоз уқиш учун камида уч киши бўлиши керак, деб ўқигандим. Баъзида икки киши қоламиз, шунда ҳам жамоат бўлиб ўқишимиз мумкинми? Кейин, шаҳримизда масжид йўқлиги сабабли, шу уч киши бўлиб ўқиган намозимиз масжидда ўқилгандек савобга эга бўлиши мумкинми, яъни 27 баробар. Яна бир саволим, намоз вақти бўлганда ўзимиз азон айтмасдан, компьютер карнайларидан азон қуйсак, шу ҳам азон айтилган ҳисобига ўтадими (чунки компьютерда намоз вақти кириши билан азон айтадиган программамиз бор)? Жавобингиз учун аввалдан ташаккур. Аллоҳ ўз ҳузурида даражангизни илмингиз қатори улуғ қилсин. Ҳурмат билан ватандошларингиз.

Javob:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Сизларнинг ҳолатингизда, Жума бардавом қолиб кетиши эътиборидан, бу намозни ўзларингиз ўқисангиз бўлади. Агар имкон топа олмасангиз пешин ўқийсиз.

Savollarga javoblar
Масжид бўлмаса Жума намозини жамоат билан уйда ўқиш мумкинми?