Манти тайёрлаш рецепти — гуштли, қовоқли ва жаг-жагли турлари, тавсиялар

Манти тайёрлаш рецепти — гуштли, қовоқли ва жаг-жагли турлари, тавсиялар

Манти тайёрлаш рецепти - гуштли, қовоқли ва жаг-жагли турлари, тавсиялар
Манти тайёрлаш рецепти - гуштли, қовоқли ва жаг-жагли турлари, тавсиялар

Манти – Марказий Oсиё, Туркия, Мўғулистон ва Корея ҳалқларининг анъанавий таомидир. Ушбу таомнинг таъмини сўзлар билан ифодалаб бўлмайди: буғда пиширилган гўшт билан юпқа ҳамирнинг ажойиб комбинатсияси. Oшпаз манти тайёрлаш сирларини билса, таом оғизда эрийди. Сизнинг эътиборингизга тақдим этиладиган рецепт хатто энг замонавий гурманлар томонидан хам ижобий бахоланади.

Манти анъанавий тарзда гўштдан тайёрланади, аммо ўзбек ошҳонасига қовоқ ва жағ-жағ солиб тайёрланган манти хам бегона эмас. Мақолада уларнинг барчаси кўриб чиқилади. Даставвал гўштли туридан бошласак. Шундай қилиб, тошкентча манти билан танишинг.

ГЎШТЛИ МАНТИ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 1,5 соат | Портисялар сони: 7 кишига
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Ҳамири учун:

Oқ ун – 0,5 кг.
Туҳум – 1 дона.
Туз – 1 чой қошиқ.
Сув.
Гўштли қийма учун:

Қўй ёки мол гўшти – 1 кг.
Пиёз – 0,5 кг.
Зира – 1 чой қошиқ.
Мурч – 1 чой қошиқ.
Думба ёғи ёки сариёғ – 100г.

ТАЙЁРЛАШ БOСҚИЧЛАРИ:
1-ҚАДАМ
Даставвал ҳамир қориб олиш керак: идишга 500 г оқ ун солиб, унга битта туҳум чақиб солинг ва аста-секин тузли сув солиб, ҳамир тайёрланг. Сўнг ҳамирни устини полиетилен ёки сочиқ билан ёпиқ, 20 дақиқа дам беринг.

d0bcd0b0d0bdd182d0b8 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b3d183d188d182d0bbd0b8 d29bd0bed0b2d0bed29b 660ec189218ff
2-ҚАДАМ

Гўштли манти начинкасини икки усулда тайёрлаш мумкин: гўштни тўғрама қилиб ёки қиймалагичдан чиқарган холда.

Гўштга майда қилиб тўғралган пиёз, мурч, зира ва бироз туз қўшиш керак. Агар тўғрама усулда тайёрланадиган бўлса, чарви ёки сариёғ томонлари 1 см бўлган кубик қилиб тўғралади ва гўштли аралашмага солинади. Барчаси яҳшилаб аралаштирилади.

3-ҚАДАМ

d0bcd0b0d0bdd182d0b8 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b3d183d188d182d0bbd0b8 d29bd0bed0b2d0bed29b 660ec1895f483
Дам олиб бўлган ҳамир қалинлиги 0,5-1 мм қилиб ёйилади, сўнг томонлари 10-12 см бўлган квадрат қилиб кесилади. Хар бир квадратга 1-2 ош қошиқ начинка қўйилади. Ҳамирнинг томонлари дастлаб “Ҳ”, сўнг ёнма-ён қилиб бирлаштирилади (қуйидаги расмга қаранг).

d0bcd0b0d0bdd182d0b8 d182d0b0d0b9d191d180d0bbd0b0d188 d180d0b5d186d0b5d0bfd182d0b8 d0b3d183d188d182d0bbd0b8 d29bd0bed0b2d0bed29b 660ec1897e32b
4-ҚАДАМ
Манти маҳсус идиш – қасқонда пиширилади. Қасқон бироз ёғланади, сўнг орасида 2 смъдан жой қолдириб мантилар терилади. Қасқоннинг сув учун мўлжалланган қисмига яримидан озроқ зиёд қилиб тўлдириб сув қуйилади, қайнагач, унга қасқоннинг манти терилган лаппаги кийдирилади ва таом 45 дақиқа давомида пиширилади.

ҚOВOҚЛИ МАНТИ РЕЦЕПТИ
Ушбу турдаги таомнинг ҳамири худди юқоридаги каби тайёрланади. Начинкаси эса бошқача масаллиқлардан иборат, демак:

Керакли масаллиқлар:

Қовоқ – 300 г.
Пиёз – 3 дона.
Туз – 1 чой қошиқ.
Шакар – 2 чой қошиқ.
Мурч – 1 чой қошиқ.
Думба ёғи ёки сариёғ – 50 г.
Лаппакни ёғлаш учун ўсимлик мойи.
Тайёрланиши:

Юқоридаги рецепт бўйича ҳамир тайёрланади.
Қовоқ пўстидан тозаланади, сўнг томонлари 5-6 мм бўлган майда кубик шаклида тўғралади. Пиёз ингичка қилиб майдаланади, туз, шакар ва мурч қўшилади, таъбга кўра ярим чой қошиқ зира қўшиш мумкин. Барчаси яҳшилаб аралаштирилади, сўнг четга олиб турилади.
Ҳамир қалинлиги 1 мм қилиб ёйилади, 10-12 смълик квадратларга кесилади.
Хар бир квадратга 1-2 чой қошиқдан начинка қўйиб, юқорида кўрсатилганидек тугилади. Сўнг ёғланган лаппакка териб, 45 дақиқа давомида пиширилади.
ЖАҒ-ЖАҒЛИ (КЎКДАН) МАНТИ ТАЙЙOРЛАСХ
Ушбу таом тури айниқса бахорда кўп тайёрланади. У витаминларга бой бўлиб, совуқ қишдан кейин кучларни тиклаш учун айни муддао. Қолаверса, унинг таъми хам жуда ажойиб.

Керакли масаллиқлар:

Жағ-жағ – 1 кг.
Пиёз – 0,5 кг.
Думба ёғи – 100 гр.
Туз – 0,5 ош қошиқ.
Таъбга кўра зираворлар.
Тайёрланиши:

Жағ-жағ оқар сувда ювиб тозаланади, томирлари кесиб ташланади. Имкони бўлса, жағ-жағнинг бир қисмини 200 г исмалоқ ёки 200 г отқулоқ ёки хар иккаласинг комбинатсияси билан алмаштириш мумкин. Таом янада мазали ва витаминларга бой бўлади.
Ўтлар йирик қилиб тўғралади, майда қилиб тўғралган пиёз ва думба ёғи билан аралаштириб, тузи ростланади ва таъбга кўра зиравор қўшилади.
Ҳамир юқоридаги рецепт бўйича тайёрланади, 1 мм қалинликда қилиб ёйилади, квадрат қилиб кесилади. Унга 1-2 чой қошиқдан кўкли начинка қўйиб, анъанавий усулда тугилади.
Ёғланган қасқон лаппагига терилиб, 45 дақиқа давомида пиширилади.
ТАВСИЙАЛАР
Ушбу миллий таомни дастурҳонга турли қўшимчалар билан тортиқ қилиш мумкин. Анъанага кўра булар суюқ сузма, қатиқ, пиёздоғ саналади. Уни мурч билан бирга истеъмол қилиш таомнинг таъмини янада мазали қилади.

Гўштли мантининг яна кенг тарқалган бир варианти – начинкадаги гўшт улушининг тенг ярмини картошка билан алмаштириш. Таомнинг таъми бу холда сезиларли ўзгармайди, бироқ, у тўйимлироқ ва хамёнбоп бўлади.

Қовоқли мантига шакар қўшишга бефарқ бўлманг, бу сиз ўйлагандек унинг таъмини ширин қилиб қўймайди, аксинча, мазасига маза қўшади.

Пиширишга қўйишда сув қайнаётган бўлиши керак, сув энди оловга қўйилган бўлса, пишириш вақтига яна 5 дақиқа қўшилади.

Пазандалик, Таомлар
қовоқли ва жаг-жагли турлари, Манти тайёрлаш рецепти — гуштли, тавсиялар