Малика Равшанова — Дадажоним

Малика Равшанова — Дадажоним

Малика Равшанова - Дадажоним

Малика Равшанова - Дадажоним

Малика Равшанова — Дадажоним Текст песни

Сиз мен учун энг яхши инсон,
Буни ҳар куни айтаман, дада.
Борлигингиз ўзи бахтлигин
Сездим қайта-қайтадан, дада.

Оғриб қолсам, деворни муштлаб,
Кўзингизда ёшингиз ушлаб,

Югурдингиз даволар истаб,
Дуо сўраб ҳаммадан, дада,
Шифо сўраб Аллоҳдан, дада.

Эй дадажоним, бир баланд тоғим дадам,
Қадри осмоним, мевали боғим дадам.
Эй дадажоним, дард кўрманг, кўрманг алам,
Дардга дармоним, дадажоним.

Мард-у номард оғритса дилим,
Кет, дадамга айтаман, дедим.
Сизсиз менинг қувватим, кучим,
Сиз бор нега қўрқаман, дада?

Болаликда ўтган чоғ учун,
Ҳолва учун, ўйинчоқ учун,
Иссиқ уйда ширин чой учун,
Сизга раҳмат айтаман, дада.

Эй дадажоним, бир баланд тоғим дадам,
Қадри осмоним, мевали боғим дадам.
Эй дадажоним, дард кўрманг, кўрманг алам,
Дардга дармоним, дадажоним. (х2)

Кушик матнлари
Малика Равшанова — Дадажоним