Макли-фаришта торти
Байрам дастурхони учун мўжизавий десерт! Дастурхон даврасида барчани лол қолдиради ! Тайёрланиши оддий. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
Бисквит учун:
- 100 грамм шакар
- 5 дона тухум сариғи
- 50 грамм мак
- 50 грамм ун
- 30 грамм шакар кукуни
- Бир чимдимдан туз ва лимон кислотаси
Апелсин курди учун:
- 150 мл апелсин пюреси
- 100 грамм шакар
- 5 дона тухум сариғи
- 50 гамм сарёғ
- 1 чой қошиқ ун
Крем учун:
- 250 грамм маскарпоне
- 100 грамм қуюлтирилган сут
- 80 грамм сметана
- 20 грамм шакар
- Ванилин таёқчаси ёки 1 ош қошиқ ванилин
Тайёрлаш усули:
1. Ун, мак ва шакар кукунини бирлаштиринг. Тухум оқига туз ва лимон кислотасини қўшинг, оз-оздан шакар қисмини солиб, ҳажмини ушлаб тура оладиган даражада кўпиртиринг. Эхтиёткорлик билан унли аралашмани солиб, аралаштиринг. Бисквит хамирини юмалоқ пишириш қолипига қуйинг ва 180 даражада қиздирилган газ печида 30-40 дақиқа давомида пиширинг.
2. Бу вақт мобайнида апелсин курдисини тайёрланг. Блендерда пюре қилинган апелсинни ситодан ўтказинг. Апелсин пюресига сарёғдан ташқари барча кўрсатилган масаллиқларни бирлаштиринг. Паст оловга қўйинг ва қуюқлашгунга қадар оловда ушлаб туринг. Сўнг, сарёғни қўшинг, бир хил консистенсия ҳосил бўлгунча аралаштиринг, музлатгичга қўйинг.
3. Тайёр бўлган бисквитни 1 соат мобайнида, пишириш қолипида совутинг. Сўнг, бисквитни икки қисмга бўлинг ва апелсинли курдидан иккала қисмга суртинг. Крем тайёрлангунга қадар четга олиб қўйинг.
4. Кремни тайёрланг. Сметана ва шакарни кўпиртиринг. Алохида идишда маскарпоне, қуюлтирилган сут ва ванилин таёқчасининг ички қисмини бирлаштириб, кўпиртиринг. Маскарпонели масса ва сметанали массани бирлаштиринг ва аралаштиринг.
5. Тортни йиғишни бошланг. Бисквитнинг бир қисмига крем суртинг. Бисквитнинг иккинчи қисмини ёпинг. Торт деворлари ва устини крем билан суртинг. Тортни 30 дақиқага музлатгичга қўйинг. Сўнг, торт устини ҳоҳишингизга кўра безатинг. Ушбу рецептда шоколад тошларидан фойдаланилган.
6. Нозик ва мазали тортни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Ширинликлар
Макли-фаришта торти