Майлига сен мен ошиқни эслама гулим севги хакида шеър

Майлига сен мен ошиқни эслама гулим севги хакида шеър

Майлига сен мен ошиқни эслама гулим

Майлига сен мен ошиқни эслама гулим

Орзуларим осмонида юлдуз энди йўқ,
Юрагимнинг бир тубида ёниб бўлди чўқ.
Нега мени унутдинг қалбингга йўл-йўқ,
Майлига сен мен ошиқни эслама гулим.

Гоҳ-гоҳида сени эслаб эзилса қалбим,
Тушларимга кирсанг ўйга толса хаёлим,
Яна сени қумсаб гуллар олсам эй ёрим,
Майлига сен мен ошиқни эслама гулим.

Нолаларим етмас сира биламан кўкка,
Сени излаб келдим гулим мен бу ҳаётга,
Балки мени муҳаббатим йўйдинг эрмакка,
Майлига сен мен ошиқни эслама гулим.

Майлига мен сени севиб мангу эсларман,
Юрагимдан ўчирмай мен дилда сақлайман,
Бир умрлик ошиғингман мен бир ошиқман,
Майлига сен мен ошиқни эслама гулим,

Aкбаржон Обиджонов, Севги хакида шерлар
Майлига сен мен ошиқни эслама гулим севги хакида шеър