Майиз тушкунликдан ҳалос этади
Қуритилган узум қоқиси –майиз, нафақат мазали егулик, балки инсон организми учун ғоят фойдали витаминлар захираси ҳамдир. Майизда глюкоза, фруктоза ҳамда озуқа тўқималари мавжуд. Шунингдек Б гуруҳи витаминлари, Ҳ ва ПП дармондорилари ҳам кераклича топилади.
Юрак қон-томир касалликлари билан оғриганлар учун майиз калий моддасини етказиб беради. Магний, кальций, темир ва фосфор моддалари эса қуввацизлик, камқонлик, суяк скелетининг тўғри ривожланишида муҳим рўл ўйнайди.
Кучли стресс, депрессия, асабийлик ҳолатлари кузатилганида, бир сиқим майиз истеъмол қилиш айни муддаодир. Шунингдек, қора майиз уйқусизликда ҳам чора ҳисобланади. Оғиз бошлиғи инфекциялари, ҳусусан, стоматит ва кариеснинг олдини олишда майиз тановули муҳим ҳисобланади. Боиси, узум қоқиси антиоксидантларга бой бўлиб, бактериялар билан курашувчи хусусиятга эга. Майиз пешоб ҳайдовчи ҳусусиятга эга. Қўл- оёқ шишларида майиз истеъмол қилиниши сийдик ажралишини кўпайтиради. Таркибида клетчатка мавжудлиги уни ошқозон-ичак тракти учун фойдали егуликка айлантиради. Кунора ярим-бир сиқимдан майиз ейишга одатланган киши, соғлиғи ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади.
Бунинг сабаби эса:
— Организм учун фойдали витаминлар ҳамда антиоксидантларга бой;
— Нерв тизими касалликларида фойда беради;
— Иммунитетни мустахкамлайди;
— Организмга қувват беради;
— Бош мия фаоллигини ошириб, фикрлаш қобилияти, диққатни жамлашда кўмак беради;
— Организмга кальций сўрилишини таъминлайди;
— Фарзанд кутаётган аёллар учун камқонликни олдини олишда кўмак беради.
Ортиқча вазндан ҳалос бўлишни истаганлар учун майиз асқатиши мумкин. Бунда майиз асосий восита сифатида танланиб, кун давомида бошқа егуликларга қараганда кўпроқ истеъмол қилинади.
Асаб тизимини кучли қўзғалишларида майиз ҳар қандай тинчлантирувчи препаратдан-да яхшироқ таъсир кўрсатади. Унинг бу ҳусусияти маҳсулот таркибидаги никотин кислотаси ҳамда Б гуруҳи витаминлари ҳисобига амалга ошади. Кун давомида ақлий меҳнат фаолияти билан банд бўлганлар учун ҳам майизнинг фойдаси кўп.
Қарши кўрсатмалар
Майизнинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қанчалик кўп гапирмайлик, айрим ҳолларда унинг истеъмоли қатъий чекланади. Хусусан:
— Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси;
— Ортиқча вазн;
— Энтероколит;
— Оғиз бўшлиғи яралари;
— Қандли диабет;
— Силнинг фаол тури.
Қандай истеъмол қилинади?
Узум қоқисига қайта ишлов бериш шарт эмас, аммо енгил ҳазм бўлиши учун сувда чайиб олингани маъқул. Тенг миқдорда майиз ва ёнғоқни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, асал билан аралаштириб олинса, қуввацизлик ва мавсумий касалликлар профилактикаси ўрнида фойдаланиш мумкин.
Майиз ҳарид қилаётганда унинг кўринишига аҳамият беринг. Йирик ва чиройли қуритилгани ҳамиша ҳам фойдали бўлавермайди. У ўртача катталикда бир-бирига ёпишмаган, ҳидсиз бўлиши керак. Мабодо майизнинг бир-бирига ёпишганига кўзингиз танлов қилманг. Нега деганда, бу унинг нотўғри сақланганидан дарак бўлиши мумкин. Майизни шиша банкада ушлаш лозим. Ёки маҳсус ҳалталардан фойдаланса бўлади. Агар майиз кўп миқдорда ҳарид қилинган бўлса, пластик идишларга жойлаб, музлаткичга қўйса бўлади. Бироқ шунда ҳам вақти-вақти билан текшириб туриш лозим.
Кизикарли маълумотлар
Майиз тушкунликдан ҳалос этади