Лола — Туйгуларим

Лола — Туйгуларим Текст песни
Капалакларнинг рангги,
Гулда шабнамлар тонгги,
Эркалайди севгимизни.
Ботади қуёш тезроқ,
Бирга бўлсин деб кўпроқ
Иккимизни.
Севгим калити сенда,
Уни ҳеч қачон йўқотмагин, йўқотмагин.
Ғам-ҳижронлар уйқуда,
Уларни асло уйғотмагин, уйғотмагин.
Қалб, токи бор сўнгги нафас
Юрак сендан воз кечмас,
Сендан ўзгани демас, ишонгин. (х2)
Битта йўлни биларман
Ва шу йўлдан юрарман –
Олиб борар севгимизга.
Ёлғизлик қўрқитолмас,
Муҳаббат қилар ҳавас
Иккимизга.
Севгим калити сенда,
Уни ҳеч қачон йўқотмагин, йўқотмагин.
Ғам-ҳижронлар уйқуда,
Уларни асло уйғотмагин, уйғотмагин.
Ҳа, токи бор сўнгги нафас
Юрак сендан воз кечмас,
Сендан ўзгани демас, ишонгин. (х2+х2)
Кушик матнлари
Лола — Туйгуларим