Ливе гоод, фаберлис ва глобал тренд ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум! Ҳозир юртимизда ливе гоод, глобал тренд, фаберлик каби компаниялар ривожланяпти. Агар сиз уларга ишга кирсангиз ҳаққини тўлаб, кирар экансиз. Кейин бошқаларни ҳам ишга киришга чақирсангиз сизга пул беришар экан. Саволим «ливе гоод» компанияси ҳақида. Сиз уларга 50$ бериб аъзо бўлар экансиз. Кейин ҳар ой 10$ дан аъзолик бадали беришингиз керак. Улар сизга 2 та оёқ беришар экан. Ҳар бир оёғингизга одам қўшсангиз улар тўлаган пулдан сизга ҳам беришар экан. Кейин улар ҳам топиб сизни қаторингизни давом эттирар экан. Ҳар ой сизни қаторингизда бўлганлар тўлаган пулдан 2,5 сент сизга беришар экан. Агар сизни қаторингиз тўлса йилига 2047$ фойда олар экансиз. Бунда қанча пастдаги қаторда бўлсангиз шунча имконингиз пасаяди. Охиридагилар умуман фойда олмайди. Шу ва шунга ўхшаш компанияларда ишлаш ёки маҳсулотларидан фойдаланиш тўғрими? Бошқа манбалардан ҳам изланиб кўринг. Мен тушунтириб беролмаган бўлишим мумкин
Javob:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
Ливе гоод, фаберлис ва глобал тренд