Ласос кремли рулет
Ноанъанавий ва нозик газак. Мехмонларни лол қолдирувчи ва дастурхонда ўзининг ёрқин ўрнини эгалловчи газак. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчага маъқул бўлади. Таомнома учун чинакам янгилик. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!
Керакли масаллиқлар:
- 6 дона тухум
- 100 грамм ун
- 50 грамм крахмал
- Бир чимдим туз
- 1 чой қошиқ шакар
- 300 грамм ласос балиғи (тузланган)
- 100 грамм сарёғ
- 170 грамм рикотта пишлоғи
- 1 дона саримсоқ донаси
- 1 чой қошиқ петрушка кўкати шарбати
Тайёрлаш усули:
1. Тухум оқини туз ва шакар билан кўпиртиринг.
2. Тухум сариғи, ун ва крахмални солиб, эхтиёткорлик билан тез аралаштиринг.
3. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига, хамирни солиб, текисланг. 220 даражада қиздирилган газ печида 8-10 дақиқа давомида пиширинг.
4. Пишган бисквитни иссиқ ҳолида сочиқ билан рулет қилиб ўранг.
5. 160 грамм ласос балиғини блендер ёрдамида майдаланг.
6. Сарёғ ва майдаланган ласосни миксер ёрдамида кўпиртиринг.
7. Рикотта пишлоғини петрушка шарбати билан кўпиртиринг. Майдаланган саримсоқни қўшинг.
8. Бисквит коржини ёйинг. Биринчи ласосли крем сўнг, рикоттали кремини суртинг. Зич қилиб, рулетни ўранг.
9. Қолган балиқ қисмидан юпқа бўлаклар кесинг, атиргул шаклида ўранг. Рулетни юпқа қалинликда кесинг, балиқли гулларни рулет атрофига териб, безатинг. Мазали ва нозик газакни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Пазандалик, Ширинликлар
Ласос кремли рулет