Кўнглим узбекча шеър

Кўнглим узбекча шеър

Кўнглим

Нега мени ёлғизлаттинг ожиз кўнглим,
Сени сўраб яна йиг ламоқда дилим,
Кўнглим мендан кечганини кейин билдим,
Йиғлама, менинг ёлғизим кўнглим.

Сен йиғласанг оҳларим айтаман кимга,
Яна авраб кетмагин айтма ҳеч кимга,
Фақат сени мақтайман ёлғиз дилимга,
Йиғлама, менинг ёлғизим кўнглим.

Сени сўраб турарман еру самодан,
Сенга наво айтмасман унсиз нидодан,
Мени фақат борлигим ёлгиз ҳудодан,
Йиғлама, менинг ёлғизим кўнглим.

Мен сени сира ҳам ҳеч хафа қилмайман,
Дилимдан ҳам ўчирмай покдай сақлайман,
Сен мени унутмагин кунда йўқлайман,
Йиғлама, менинг ёлғизим кўнглим.

Aкбаржон Обиджонов, Шерлар
Кўнглим узбекча шеър