КФС тайёрлаш рецепти — канотчалар учун махсус масалликлар, босикчлар

КФС тайёрлаш рецепти — канотчалар учун махсус масалликлар, босикчлар

КФС тайёрлаш рецепти - канотчалар учун махсус масалликлар, босикчлар
КФС тайёрлаш рецепти - канотчалар учун махсус масалликлар, босикчлар

КФC товук канотчалари тайёрлаш рецептини купчилик билишни истайди. Албатта ресторан хакикий рецептни ошкор этмайди ва купчилик масалликлар КФC ресторанларига хам яримфабрикат сифатида келади. Шу туфайли хохиш булганда ошпазлар хам унинг сирини била олишмайди. Лекин олинган баъзи маълумотларни куллаган холда, хакикий КФCга жуда ухшаш канотчалар олинади.

УЙ ШАРОИТИДА КФC ТАЙЁРЛАШ
Тайёрлаш вакти: 1 соат | Портсиялар сони: 4

Газак асли каби мазага эга булиши учун гушт сифатига алохида эътибор бериш керак.

Керакли масалликлар:

Товук канотчалари — 1 кг;
Эланган ун — 250 г;
Аччик чили соуси — 50 г;
Тухум — 4 та;
Туз — 2 чой кошик;
Калампир — 1 чой кошик;
Саримсок (куритилган кукуни) — 1 чой кошик;
Мурч — 0,5 чой кошик;
Усимлик мойи.
Тайёрланиши

Гушт окар сув остида яхшилаб ювиб олинади ва салфетка билан куритилади. Агар салфетка булмаса, ортикча намлик шунчаки бугланиб кетиши учун уни бир четга олиб куйиш хам мумкин. Сунг канотчанинг учинчи фалангаси олиб ташланади, елка кисмидан тирсак кисмигача бугим буйлаб ехтиёткорлик билан кесиб олинади.

Панировка учун чукуррок идишда чилли соуси билан тухум аралаштирилади. Улар бир хил масса хосил булгунда кадар уриб купиртирилиши керак. Кейинги навбатда аралашманинг тузи ростланади ва унга бироз дам берилади.

Бошка идишга эланган ун солинади. Унга куритилган саримсок, калампир ва мурч кушилади. Зираворлар бир хилда таксимланиши учун барчаси яхшилаб аралаштириб олинади.

Козонга ковуриш учун унинг 1 / 3 кисмигача тулдириб ёг солинади. Козон катта булса, ундан камрок солиш мумкин, лекин ортик эмас.
Товук канотлари хар томонлама унда беланади, сунг тухумли аралашмага ботириб олинади. Якунида яна бир бор ун ёки жухори япалокларига беланади.

Кизиб турган ёгда тахминан 10 дакика ковурилади. Зарур булганда, гушт козон тубига ёпишиб колмаслиги учун капкир билан аралаштириб турилади.
Тайёр канотлардан ортикча ёги кетиши учун когоз салфеткага жойлаштирилади. Дастурхонга сабзавотли салат, яхна ичимликлар ва исталган соус билан тортик килинади. Ёкимли иштаха!

КФC мазали чикиши учун канотчаларни яхши кизиган ёгда (тахминан 170 °C) ковуриш керак. Акс холда улар жуда юмшок булиб колиб, иштаха очар карсилдокликка эга булмайди.

Пазандалик, Таомлар
босикчлар, КФС тайёрлаш рецепти — канотчалар учун махсус масалликлар