Кузги гардеробда аёллар йўл қўядиган 10 та хато (фото)

Кузги гардеробда аёллар йўл қўядиган 10 та хато (фото)

Мавсум учун мос бўлмаган нарсалар

Болалар Учун Кузги Кийимлар Расмлари – Скачать mp3 бесплатно

Здесь Вы можете прослушать и скачать песни по запросу Болалар Учун Кузги Кийимлар Расмлари в высоком качестве. Для того чтобы прослушать песню нажмите на кнопку «Слушать», если Вы хотите скачать песню или посмотреть клип нажмите на кнопку «Скачать» и Вы попадете на страницу с возможностью скачать песню, прослушать ее и посмотреть клип. Рекомендуем прослушать первую композицию 2020 Чи Йилнинг Энг Зур Стиль Детские Одежди длительностью 1 мин и 20 сек, размер файла 1.75 MB.

Сейчас слушают

Болалар Учун Кузги Кийимлар Расмлари

Сночек С Днем Рождения 30 От Мамы Песня Скачать

Mr Faisu Hasnain Faizbaloch And Memonshifu New Video Tiktok Part 3

Einzug Der Gladiatoren Vienna Brass

Шариф Мустафа Ан Назиат

Airplane Sub Focus

Friday Night Funkin Week 5 Neon

Брат И Сестра Играем В Было Не Было

Вячеслав Дубровин Все Песни

One Minute Bray

Synth Something Feat Fe Ryder

Cross Theme Remake

Amidigi Di Gaula Hwv 11 Act 3 Symphony

Знаешь Знаешь Часики Стоят

Violin Rap Instrumental 2019 Dark Choir Rap Beat Prod By Dennis Beatz

מאושרים Feat טליסמאן פאר טסי

Где Русские Сервера В Pubg

Winx Club All The Transformations Exclusive

Guli Asalxo Jayeva Mohigul Mp3

Кузги гардеробда аёллар йўл қўядиган 10 та хато (фото)

Ҳар доим қандай кийиниш кераклиги ҳақида кўп такрорлашади. Аммо бу сафар бироз бошқачароқ, қандай кийинмаслик ҳақида сўз юритмоқчимиз. Қуйидаги келтирилган суратлар орқали қўйиладиган 10 та хатони гувоҳи бўлинг ҳамда ўзингизда мавжуд камчиликларни бартараф этинг.

Шимда ҳосил бўладиган бурмалар

Куз мавсумида баланд пошнали пойабзаллар кўпроқ кийилади. Аммо бундай оёқ кийимлар билан жинси ёки бошқа матодаги шимларнинг пастки қисми яхши кўринишга эга бўлмайди. Масалан, баланд пошна ҳисобига шимнинг пастки қисми бурма бўлиши ёки йиғилиб қолиши мумкин. Бу ўз навбатида оёқларни семиз ва калта кўринишига олиб келади. Шунинг учун шимнинг узунлиги оёқ кийимга мос келиши ёки иложи бўлса пастроқ пойабзал билан кийиш тавсия этилади.

Тўпиқларнинг очиқ қолиши

Ҳаддан ташқари қисқартирилган шим ва оёқ кийим орасида тўпиқнинг очиқ қолиши бу ҳар томонлама зарар. Ташқи кўринишда ҳам бўртиб чиқиб турган оёқ қисми қомат кўринишини бузади, шунингдек, саломатлик борасида ҳам совуқ ҳавода бир қанча касалликлар келиб чиқади. Тўпиқ кўриниб туришини истовчилар учун матоси қалин шим ва тана рангидаги колготка кийиш тавсия этилади.

Қалин свитер билан юпқа женфер

Тананинг тепа қисми пасткисига нисбатан анча нозик. Шунинг учун совуқ ҳавода кўпроқ қалин курткалар кийилади. Лекин қалин кофта ёки свитер устидан юпқа женфер, кардиган ташлаб олиш мода олами учун зид. Сабаби женфер ичидан кийилган қалин либослар бурма ва қават ҳосил қилади, улар юпқа женфер остидан жуда хунук кўринишга олиб келади. Бу каби юпқа ёпинчиқлар остидан енгил майка ёки футболка кийиш афзал.

Юпқа либос ва қалин колготка

Қалин колготкалар одатда жуда совуқ об-ҳавода кўйлак ва юбкалар билан кийилади. Шунда ҳам уларнинг матосига эътиборли бўлиш керак. Агар зиёфатлар учун енгил ва очиқ рангдаги либос билан қалин колготка танланса, бу ҳар томонлама ёқимсиз туйғуларни пайдо қилади. Байрамона либослар билан юпқа ва шаффоф ранг калготка кийиш тавсия этилади.

Мавсум учун мос бўлмаган нарсалар

Ёзда кийиладиган нарсаларни кузги гардеробга мослаштириш бу жуда кулгили ҳолат. Масалан, ёзга мўжалланган оёқ кийимлар ёмғирли ҳаво учун умуман мос эмас. Қандай қилиб енгил пойабзални қалин кийимлар билан кийиш мумкин? Буни тасаввур қилиш ҳам қийин. Инсон ўзини ноқулай сезмаслиги учун кузги либосга мос пойабзал кийиши унинг ташқи кўринишини янада бойитади.

Бир-бирига мос келмаган танлов

Инсон ўзида ҳар қандай тажрибани синаб кўриши нотўғри фикр. Бу кийиниш масаласига ҳам тегишли. Балки у ўзига ёқар, лекин атрофдагиларнинг кулгисига сабаб бўлиш, албатта, кайфиятга таъсир қилади. Либос танланганда у қоматга мос келиши ҳамда бири иккинчисини тўлдириши керак. Буларнинг ҳеч бири кўринишда акс этмаса, дарҳол услубни ўзгартириш зарур. Масалан, пойабзал, шим, кардиган ва кофтанинг узунлик бўйича бир-бирини таъкидламаслиги энг эътиборли жиҳатлардан бири. Акс ҳолда масхарабозга ўхшаш кўриниш пайдо бўлади.

Нотўғри танланган свитер

Шим ёки юбка ичига киритилган свитер доим ҳам белни таъкидламайди. Баъзан бундай кўриниш қоматни тўлача акс эттириши мумкин. Агар свитер жуда узун бўлса ва уни яширишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда камар орқали ташқи кўринишга ўзгартириш киритиш керак.

Қора либосдан воз кечиш вақти

Амалиётга кўра, кўпчилик қизлар ғамгинликни унга монанд кийинишдан бошлайди. Албатта, доимо қора услубда кийиниш бора-бора инсоннинг ўзини ҳам, атрофдагиларни ҳам зериктириб юборади. Агар куз фаслида оз бўлса ҳам кайфиятни кўтаришни истайдиганлар бўлса, қора рангдан воз кечиб бироз рангли либослар харид қилиши мумкин. Улар ҳеч бўлмаганда енгилроқ нафас олишга ёрдам беради.

Устки либос узунлиги жуда аҳамиятли

Тор юбка ва устидан ундан бироз қисқароқ плаш ёки кардиган кийиш аёллар орасида энг кенг тарқалган хатолардан бири. Шунингдек, бу хато бўйнинг бир неча сантиметрларини ўғирлайди, қоматни ҳам икки баравар семизроқ кўрсатади.

Жуда юпқа пиджак

Енгил пиджаклар аслида куз фасли учун мўлжалланмаган. Уни балки ёз охирида кийиш мумкин, шунинг учун ҳам унинг даври қисқа. Тез ғижим бўладиган ва одатда кўп ноқулайликлар туғдирадиган пиджаклар деярли иситмайди. Шунингдек, уларни қалин кофта ёки свитерлар билан ҳам кийиб бўлмайди. Яхшиси уларни ёзги ҳарир либослар билан кечки зиёфатларда кийган афзал.

  • Кузги «шпаргалка»: ёрқин кийинишда street-style юлдузларидан илҳомланинг
  • Кўйлак ранги, бичими ва мавсумга қараб пойабзал танлаш бўйича тавсиялар
  • Куз учун мақбул танлов: Бичими қоматни ихчам кўрсатадиган кўйлаклар (фото)

Qiziqarli malumotlar
Кузги гардеробда аёллар йўл қўядиган 10 та хато (фото)