Крем тайёрлаш рецепти — торт учун каймокли, туҳумли, заварной ва сариёгли

Крем тайёрлаш рецепти — торт учун каймокли, туҳумли, заварной ва сариёгли

Крем тайёрлаш рецепти - торт учун каймокли, туҳумли, заварной ва сариёгли
Крем тайёрлаш рецепти - торт учун каймокли, туҳумли, заварной ва сариёгли

Кремсиз анъанавий тортни тасаввур қилиш қийин. Мазали крем хар доим тортнинг асосига урғу беради, ҳох у бисквит, қумоқ ёки бошқа хамир туридан тайёрланган бўлсин. Қуйида сизга торт учун 5 та энг ажойиб кремлар рецепти хавола этилади.

Крем – туҳуминг оқи, қаймоқ, сметана, сариёғ, туҳум, шакарни уриб кўпиртириш орқали тайёрланган аралашма. Кремга бошқа махсулотлар хам қўшилади, масалан, желатин. У тумуҳ оқидан, қаймоқли, сметанали, сариёғли, қайнатма, шунингдек, бу кремларнинг турли ҳил версиялари турли ҳил қўшимчалар билан тайёрланади.

Крем ёрдамида торт безатиш ёки торт коржларини устма-уст қилиб териш мумкин. Тортни крем билан безатишнинг энг осон усули – унинг юзасига крем қўйиб, пичоқ, санчқи ёки бошқа анжом ёрдамида уни текислаб чиқишдир.

Қандолат ҳалтачаси ва турли насадкалар ёрдамида торт ёки пишириқларга турли нақшлар бериш мумкин. Агар қандолат ҳалтачаси бўлмаса, унинг ўрнига пишириш қоғозини мослаш (конус қилиб) мумкин. Қоғознинг учини тўғри, бурчак остида ёки қиррали қилиб кесиб, қандолат махсулотига кремдан турли гуллар чизса бўлади.

Крем – сифати тез бузиладиган махсулот. Тайёрлагандан сўнг уни музлатгичда сақлаш керак, крем ли торт хам музлатгичда 3 дан 40 соатгача сақланиши мумкин. Энди бевосита крем тайёрлаш хақида.

ТУҲУМЛИ КРЕМ
Бу крем шакар ёки шакар упаси билан уриб кўпиртирилган туҳум оқидан тайёрланади. Бундай кремни ҳом ёки қайнатма қилиб, шунингдек, турли қўшимчалар билан тайёрлаш мумкин. Қайнатма тури ҳом туҳумни ишлатишни ҳуш кўрмайдиганлар учун мос келади. Торт учун бу крем айни муддао.

ТУҲУМ OҚИДАН ҚАЙНАТМА КРЕМ ҚАНДАЙ ТАЙЁРЛАНАДИ?
Керакли масаллиқлар:

2 та туҳум оқи
Шакар ёки шакар упаси – 5 ош қошиқ
Сув – 30 мл
Лимон шарбати – 1 чой қошиқ
Тайёрлаш жараёни:

Идишга сув, лимон шарбати ва шакар солиб, мунтазам аралаштириб турган холда ўрта оловда сироп тайёрлаш керак бўлади. Сироп тайёр бўлганини билиш учун уни қошиққа олиб, қай тарзда оқишини кузатиш керак, агар ингичка ипдек бўлиб оқса, хали тайёр эмас, агар қалин бўлиб, аста харакатлана бошласа, демак тайёр. Агар сироп етарлича қайнамаса, крем барқарор бўлмайди.

Совутилган туҳум оқи қуюқ холатгача уриб кўпиртирилади. Кейин аста-секин уришда давом етган холда у сиропга қўшилади. Туҳум оқининг барчаси қўшиб бўлингач, кремни яна таҳминан 3-4 дақиқа уришда давом этиш керак.

ҚАЙМOҚЛИ КРЕМ
Қаймоқли крем уриб кўпиртирилган қаймоқдан тайёрланади. Крем ажойиб таъми билан ажралиб туради. У майин, енгил, хаводор бўлади.

Қаймоқни яҳши совутилган холда кўпиртириш осонроқ. Крем учун ёғ фоизи 33% ёки 35% бўлган қаймоқ олиш яҳши. Қаймоқдан тайёрланган кремга желатин, туҳум, турли ҳил мевалар қўшиш хам мумкин. Бундан ташқари, унинг қахва, шоколад, какао кукуни, асал, алкогол, ёнғоқ ва бошқа масаллиқлар солиб тайёрланадиган рецептлари хам мавжуд.

Кремни бевосита тортга суртишдан олдин тайёрлаш ва совутгича 3 соатдан ортиқ бўлмаган вақт давомида сақлаш керак. У тортларни безатиш ва коржлар орасига суртиш учун ишлатилади.

АНАНАСЛИ ҚАЙМOҚЛИ КРЕМ РЕЦЕПТИ
Керакли масаллиқлар:

Қаймоқ – 1 стакан
Желатин – 1 чой қошиқ
Шакар упаси – 1-2 ош қошиқ
Ананас (майдаланган) – 4-6 ош қошиқ
Ванилли шакар – табга кўра
Тайёрланиши:

Желатинга бироз сув қуйиб (сут қуйса хам бўлади), тиндиришга қолдирилади. Сўнг уни сув хаммоми ёки паст оловда тўлиқ эригунича аралаштириб олиш, бунга еришилгач, совутиш керак. Oлдиндан совутилган қаймоқ аста-секин шакар қўшган холда кўпиртирилиб, ванилли шакар қўшилади. Сўнг, уришда давом этиб, ингичка қилиб қуйган холда желатин қўшилади. Кремга майдаланган ананас қўшилади ва эхтиёткорлик билан аралаштирилади. Кремни тайёр бўлиши биланоқ тортга суртиш керак.

СМЕТАНАЛИ КРЕМ
Сметанадан тайёрланадиган крем жуда мазали ва қаймоқли кремга қарарганда камроқ калорияга эга. Крем учун 30% ёғли бўлган янги сметанадан фойдаланиш тавсия этилади. Ёғ фоизи камроқ бўлганда крем тайёрлаш учун мос келмайди.

Бу холда хам сметанани даставвал совутиб олиш керак, шунда крем яҳшироқ кўпиради ва барқарор бўлади. У желатинсиз, ёки желатин, сариёғ қўшган холда тайёрланади. Ушбу кремни тайёрлаб бўлгач, дархол тортга суртиш ёки совуқ жойда 2 соатдан ортиқ бўлмаган вақт сақлаш тавсия етилади. Сметанали крем бисквитли тортнинг коржлари орасига суртиш учун ишлатилади.

СМЕТАНАДАН КАКАOЛИ КРЕМ ТАЙЁРЛАШ
Керакли масаллиқлар:

Сметана (ёғли) – 1 стакан
Шакар кукуни – 1-2 ош қошиқ
Какао кукуни – 1 ош қошиқ
Ванил – пичоқнинг учида
Тайёрлаш:

Совутилган сметана аста-секин шакар қўшиб кўпиртирилади, ванил қўшилади. Сўнг какао кукуни қўшилади ва эхтиёткорлик билан аралаштирилади. Бундан ташқари, какао кукунини шакар упаси билан олдиндан аралаштириб олиб, сметанани кўпиртириш босқичида қўшиш хам мумкин. Крем тайёр бўлгач, иложи борича тезроқ ишлатиш ва узоқ сақламаслик тавсия этилади.

САРИЁҒЛИ КРЕМ
Сариёғли крем анча барқарор ва узоқроқ сақланади. Ёғли кремлар сут, суюлтирилган сут, туҳум, шакар упаси ва шакар сироп асосида тайёрланади. Хар ҳил қўшимчалар – мева ва реза шарбатлари, асал, ёнғоқлар, чой, шоколад – ёғли крем мазасига янада маза қўшади.

Крем тайёрланганидан кейин дархол ишлатилади ёки олдиндан тайёрлаб, совуқ жойда сақланади – таркибига қараб, у бир кундан бир неча кунгача сақланиши мумкин.

ЛИМOН + ҚУЙУЛТИРИЛГАН СУТ АСOСЛИ ЁҒЛИ КРЕМ
Таркиби:

Сариёғ (тузланмаган) – 250 г
Қуюлтирилган сут – 10 ош қошиқ
Лимон – 1 дона
Тайёрлаш:

Ўрта катталикдаги лимон пўсти қирғичдан чиқариб олинади, сўнг шарбати сиқиб олинади. Сариёғ идишга солиниб, оловга қўйилади ва қарийб суюқ холатгача олиб борилади. Венчик билан яҳшилаб урилади. Уришда давом этиб, ингичка қилиб қуюлтирилган сут қўшиб борилади. Шу тариқа масса хаводор бўлгунига қадар давом етилади. Кейин кремга лимон шарбати ва қирғичдан чиқарилган пўсти қўшилиб, аралаштирилади. Крем тайёр.

ҚАЙНАТМА (ЗАВАРНOЙ) КРЕМ
Қайнатма кремни сув хаммоми ёки туби қалин бўлган идишда тайёрлаш мумкин. Бу пишириш вақтида крем куйиб кетмаслиги учун керак.

Бу крем узоқ сақланмайди, шунинг учун бу холда хам уни бевосита ишлатишдан олдин тайёрлаш керак. Агар уни бир муддат сақлаб туриш керак бўлса, идиш устинини пластик плёнка билан ёпиб, совутгичга қўйиш мумкин.

ТУҲУМ АСOСЛИ ҚАЙНАТМА КРЕМ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Керакли масаллиқлар:

Сут – 250 мл
Туҳум – 4 дона
Шакар кукуни – 3-4 ош қошиқ
Ванил – пичоқнинг учида
Пишириш жараёни:

Ишни туҳумнинг оқини сариғидан ажратиб олишдан бошлаш керак. Oқлари барқароқ қилиб кўпиртириб олинади. Сариғини шакар билан яҳшилаб аралаштирган холда устидан иссиқ сут қуйилади ва фаол аралаштириб турилади. Сўнг оловга қўйиб, қайнашгача олиб борилади. Сўнг оловдан олиб, кўпиртирилган туҳум оқи ва ванил қўшилади ва аралаштиришда давом этилади. Идиш яна оловга қўйилади, аралаштириб турган холда, унда 1-2 дақиқа ушлаб турилади. Крем тайёр, уни бироз совутиб олиб, тортга илиқлигида суртиш керак.

***

Ушбу кремларни таянч сифатида ишлатиш ва уларга турли ҳил бошқа масаллиқлар қўшиб, ўзингизга ёқадиган идеал крем рецептини яратишингиз мумкин.

Пазандалик, Ширинликлар
заварной ва сариёгли, Крем тайёрлаш рецепти — торт учун каймокли, туҳумли