Коулсло салати
Европа пшхонасининг машҳур салатларидан бирин эътиборингизга тақдим этамиз. Енгил ва витаминларга бой салат. Фойдаланилган масаллиқлар бир-бири билан киришиб, мазали ва лаззатбахш таъмни сизга тақдим этади.
Керакли масаллиқлар:
- 1 та қизил карам, оқ карам
- 2 дона сабзи
- 1 банка маккажўхори консерваси
- 1 боғ петрушка
- 100 грамм сметана ёки ёгурт
- 1 ош қошиқ олма циркаси
- 3 чой қошиқ шакар, 0,5 чой қошиқ туз
- 1 ош қошиқ хантал (горчица)
- Таъбга кўра мурч
Тайёрлаш усули:
1. Оқ карамни майда сомонча шаклда тўрғанг. Қўлингиз билан эзинг. Тозаланган сабзини қирғичнинг катта томонидан чиқаринг.
2. Шунингдек, қизил карамни ҳам майда сомонча шаклда тўрғанг. Қўлингиз билан эзинг. Петрушка кўкатини майда тўрғаб, бирлаштиринг.
3. Маккажўхори консервасини очинг ва маккажўхорини шарбатидан ажратинг.
4. Барча масаллиқларни бирлаштиринг.
5. Салат учун соусни тайёрланг. Бунинг учун: ёгурт, туз, шакар, хантал, цирка ва мурчни бирлаштиринг, аралаштиринг.
6. Соусни салатга қўшинг, аралаштиринг. 2-3 соатга музлатгичга қўйинг. Белгиланган вақт ўтиб, мазали салатни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха!
Ушбу салат озиш учун ўз устида ишлаётган инсонлар учун ҳам маъқул бўлади.
Пазандалик, Салатлар
Коулсло салати