Коронавирус: Тажрибали шифокордан 5 маслаҳат
Кўп йиллардан бери Хитойдаги касалхоналарнинг бирида фаолият юритиб келадиган ва коронавируснинг нималарга қодир эканлигини ўз кўзлари билан кўрган шифокор Юрий Климов мазкур ҳолатни енгишдаги асосий икки тушунча — ваҳима кўтармаслик ва ўзингизни вирусдан ҳимоялаш учун одатий қоидаларга амал қилиш кераклигини айтди.
Биров йўталган вақтда юзингизни бошқа томонга буринг
Коронавируснинг бирламчи белгиларидан бири қуруқ йўтал ҳисобланади. Шамоллаган инсонда йўтал тумов, бурун оқиши ва аксириш билан бирга кечиши аниқ. Аммо, қаршингиздаги инсон фақат йўталаётган бўлса, бошқа барча томондан соғлом одамни ёдга солса, ундан узоқроқ туришга ҳаракат қилинг. Ўзингизда айнан шу каби белгилар юзага келган ҳолатда ҳам зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни унутманг.
Кўпроқ иссиқ ичимлик ичинг
Ухандан тарқалган янги турдаги коронавирус таҳминларга кўра, 27 градусдан баландроқ ҳароратда яшай олмайди. Шу сабабли ҳам кўпроқ иссиқ ичимликлар — чой, компот ва қаҳва ичишга ҳаракат қилинг. Қуёш нури остида сайр қилиш ҳам жуда фойдали (каратин қоидалари бунга имкон берган ҳолатдагина). Жамоат жойларидан қанча узоқроқда бўлсангиз, ўзингиз ва оила аъзоларингизни касалликдан ҳимоя қилсангиз, айни муддао бўлади.
Ниқоб керакми?
Кўринмас вирус ўлчами етарлича катта бўлиб, тиббий ниқоб уни инсон организмига тушиб қолишидан ҳимоя қилади. Аммо, фақатгина ниқобнинг ўзига ишониб қолманг. Кўчага камроқ чиқинг, акса урган ва йўталган инсонлардан эҳтиёт бўлинг, антисептик воситалардан мунтазам равишда фойдаланинг.
Қўлларни ювиш — шарт!
Ҳар қандай юза устига тегингандан сўнг қўлларингизни совун билан эринмай ювинг. Вирус металл юза устида 12 соатгача яшаши мумкин. Кўчадан уйингизга қайтиб кирган заҳоти қўлларингизни совун билан ювиб олганча антисептик ёрдамида зарарсизлантиринг. Қўл ювиш жараёни 3 дақиқадан кам бўлмаслиги керак. Агар антисептик восита ҳарид қилишга улгурмай қолган бўлсангиз, уни мустақил равишда тайёрлашингиз ҳам мумкин. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу борада уч ҳил рецептни тавсия қилмоқда:
1. 800 мл спирт+ 14,5 мл глицерин + 42 мл водород пероксиди + 20 мл дистилланган сув
2. 750 мл изопропил спирти + 14,5 мл глицерин +42 мл водород пероксиди + 20 мл дистилланган сув
3. 160 мл тиббиёт спирти + 80 г алое вера гели
Либосларингизни ҳар куни ювинг
Вирус матолар устида ҳам 12 соатгача яшаб қолиши мумкин. Кўчадан уйга кирган вақтингизда душ қабул қилиб олганча кийимларингизни алмаштиринг ва ювиб, қуритинг. Вирусни зарарсизлантириш учун унга кир ювиш кукуни кифоя қилар экан.
Саломатлик
Коронавирус: Тажрибали шифокордан 5 маслаҳат