Кондиционердан фойдаланганда нималарга аҳамият бериш керак?
Ёзнинг жазирама кунлари бошланиши билан ҳавони мўтадиллаштириб, танага ҳузур бағишловчи кондиционернинг жуда кўпчиликка манзур бўлишига шак-шубха йўқ. Лекин ундан тўғри фойдаланишни билмайдиган кишилар соғлиқларидан шикоят қилишлари ҳам ҳеч гап эмас. Кондиционердан фойдаланиш борасида қуйидаги йўл-йўриқларимиз сизга асқотади деган умиддамиз.
Агар ташқарида ҳаво 30 даражадан юқори бўлса, ичкаридаги ҳаво ундан 5-7 даража паст бўлиши керак. Акс ҳолда, тана ҳароратининг бирданига пасайиб кетиши тумовга сабаб бўлиши мумкин. Чунки иссиқда тери катакчалари кенгаяди ва тана уни совитиш учун тер ишлаб чиқаради. Кондиционернинг совуқ ҳаво оқимидан эса терлаб турган бадан ҳарорати бирданига пасайиб кетади.
Кун жуда исиб кетган пайтларда шифокорлар юрак қон-томир касалликлари билан оғриган беморларга ҳам кондиционердан фойдаланишни тавсия этадилар.
Кондиционерларда турли бактериялар тўпланиб кетади, деган фикр ҳам мавжуд. Бир нарсага аниқлик киритиб олиш керак: кондиционерларда бактериялар тўпланиши мумкин бўлган жойининг ўзи йўқ. Агар ҳона мунтазам равишда тозаланиб, чанглар артиб турилса, хавотирга ўрин йўқ. Албатта, вақти-вақти билан кондиционер ва унинг филтрини тозалашни эсдан чиқармаслик керак. Кўпчилик кондиционер ҳарид қилганлар у совитишдан ташқари, ҳонада ҳаво алмашинувини ҳам таъминлайди деган фикрда. Лекин барча кондиционерларда ҳам ҳаво алмаштириш функцияси бўлавермайди. Бундан беҳабар ҳаридорлар эса ҳонани шамоллатиб туришни эсдан чиқариб юборадилар. Кондиционер эса хонада анчадан буён тўпланиб қолган, инсон саломатлиги учун зарарли бўлган микроорганизмларни мунтазам равишда қориштириб туради. Тозалик қоидаларига риоя қилган ҳолда эшик ва деразалар очилиб, хона шамоллатиб турилса, бундай ҳавфнинг олди олинади.
Ҳар бир ишда меъёрга амал қилинса, кондиционер ҳам сизнинг оилангизга анча муддат ҳизмат қилади, шуни унутманг!
Кондиционердан фойдаланишда нималарга аҳамият бериш керак?
Агар кондиционердан узоқ вақт фойдаланилмаган бўлса, уни ишлатишдан аввал ҳонани 20-30 дақиқа давомида шамоллатиб қўйиш керак.
Кондиционернинг ҳаво пуркаш жойида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, электр энергиясининг беҳуда сарфлангани қолади.
Ҳеч қачон жуда паст ҳароратни танламанг.
Кондиционер ёқилганда хаво оқимини юқорига, яъни шифтга йўналтиринг. Шунда совуқ ҳаво ҳона бўйлаб жуда тез тарқалади.
Болалар каравотини кондиционер тагига қўйиш алсо мумкин эмас.
Шуни унутмаслик лозимки, болалар бўлган ҳонада кондиционерларни ёқиб қўйиш ярамайди. Чунки боланинг териси жуда нозик бўлиб, кондиционернинг совуқ ёки иссиқ ҳавосига дош беролмайди.
Филтр қандай тозаланади?
Филтрни бир ойда бир марта, агар кондиционер ўрнатилган жойда чанг миқдори кўп бўлса, ундан ҳам кўпроқ тозалаб туриш керак. Аввал филтр чангюткич ёрдамида тозаланади, сўнг сув билан яхшилаб ювиб юборилади.
Кизикарли маълумотлар
Кондиционердан фойдаланганда нималарга аҳамият бериш керак?