Комилбек Норбеков (1880-1943)

Комилбек Норбеков (1880-1943)

Комилбек Норбеков (1880-1943)

DO`STLARGA ULASHING:

Комилбек Норбеков (1880 – Тошкент – 1943) — ўзбек маърифатпарвари. Тошкентнинг маърифатли бойларидан Муҳаммадаминбекнинг ўғли. Укаси Каримбек (1882—1970) билан бирга чарм ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Австрия ва Германия фирмалари билан тери-чарм савдо алоқасини ўрнатган.

Тараққийпарвар дўстлари Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Убайдулла Хўжаев (Асадуллахўжаев), Низомиддин Хўжаев, Орифхўжабой Ҳожинов билан бирга «Имдодия» («Ҳайрия») жамияти (1909), «Турон» жамияти ва шу номли труппани ташкил этган (1914).

1909—11 йилларда 35 ўқувчига мўлжалланган усули жадид мактабини қуриб берган ва ўқувчиларни иқтисодий таъминлаган. 1917—18 йиллардаги очарчилик даврида аҳолига 600 пуддан ортиқ ғалла тарқатиб, халқни очлик азобидан қутқарган.

Файзулла Хўжаевни амир айғоқчилари таъқибидан сақлаб қолган, унинг амирга қарши курашида моддий ёрдам берган. 1919—24 йилларда «Миллий иттиҳод» ташкилотининг аъзоси. 1930 ва 1935 йилларда сиёсий идора (ГПУ) томонидан қатағон қилинган. 1989 йилда оқланган.

Комилбек Норбеков (1880-1943)