Кокосли кекс

Кокосли кекс

Кокосли кекс

Кокосли кекс

Какосли кекс осон тайёрланиладиган, аммо жуда ҳам мазали бўлган пишириқлардан биридир! У ўзгачароқ бўлиб пишади: кекснинг усти қарсилдоқ, ичи эса нам ва юмшоқ, егандан кейин эса сариёғ ва какосли таъм келиб туради.

Керакли масаллиқлар:

  • 170 грамм маргарин
  • 250 грамм ун
  • 3 та тухум
  • 270 грамм кефир
  • 75 грамм какос қириндиси
  • 1.5 чой қошиқ қабартма
  • 0.5 чой қошиқ туз
  • 225 грамм шакар
  • 1 чой қошиқ ванил шакари
  • 125 грамм шакар упаси
  • 25 миллилитр лимон шарбати
  • устига сепиш учун какос қириндиси
  • Тайёрлаш усуллари:

1. Тоғорачага юмшаган маргарин ва шакарни солиб, миксерда оқаргунга қадар яхшилаб, тахминан 3 дақиқа кўпиртириб оламиз.


2.Ванилин шакари, тухумни биттадан соламиз.

3. Ун, қабартма ва тузни аралаштириб оламиз.

4. Унли аралашмани учга бўлиб, кефирни иккига бўлиб, навбати билан соламиз.

5. Кокос қириндисини сепиб, аралаштириб оламиз.

6. Қолипга ёғ суртиб, ун сепамиз. Хамирни қолипга қуйиб, 175 C даражада қизиган печда 60 дақиқа давомида пишириб оламиз.

7. Пишган кексни бироз қолипида совутиб, сўнг печ панжарасига қўйиб, тўлиқ совутиб оламиз. Кексни озиқ-овқат пелёнкасига ўраб, 3 кунгача хона ҳароратида сақлаш мумкин.

8. Лимон шарбати ва шакар упасини аралаштириб, кекснинг устидан қуямиз ва шакар қириндисини сепамиз.

Ёқимли иштаҳа!

Пазандалик, Ширинликлар
Кокосли кекс