Кирилл алифбосида ёзилган сура ва оятларни ёд олиш ва шу асосда намоз ўқиш ҳақида ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум Шайх жаноблари! Саволларим қуйидагича: 1. Мен суралар ва дуоларни кирилл алифбосида ёд олганман. Яқинда араб алифбосини ўрганишни бошладим ва шунда суралардаги айрим оятларни асл ҳолидек талаффуз қилмаслигимни англадим. Мен олдин ўқиган намозларим ҳақида сўрамоқчиман. 2. Мен атрофимдаги дўстларимга ҳам кирилл алифбосидаги брошюра китобчасини масжиддан олиб берганман. Ундан намоз ўқишни ўрганиш дурустми? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат. Ориф, Бухоро шаҳридан.
Javob:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Олдин ўқилган намозларингиз иншааллоҳ мақбул. Энди қироатни биладиган одамдан тезда хатоларни тузатиб олинг. Дўстларингиз ҳам шундай қилсинлар.
Savollarga javoblar
Кирилл алифбосида ёзилган сура ва оятларни ёд олиш ва шу асосда намоз ўқиш ҳақида