Кизларингиз атлас куйлак кийиб юрса узбекча шеър

Кизларингиз атлас куйлак кийиб юрса узбекча шеър

Кизларингиз атлас куйлак кийиб юрса
Кизларингиз атлас куйлак кийиб юрса

Гузалларга кушиб берса гузал хаё,
Турфа либослардан узни тийиб юрса.
Жилосига неча юрт булган махлиё,
Мафтуналар атлас куйлак кийиб юрса.

Нози гузал нозлансалар ойдай тулиб,

Товон упган кокилларин киркта уриб.
Кимлар ошик булмас ахир битта куриб,
Мадиналар атлас куйлак кийиб юрса.

Гарчи кизлар караса хам замонага,
Дил бермаса шу моданинг ёмонига.
Келин булар бир тилло остонага,
Аноралар атлас куйлак кийиб юрса.

Кулганида гулдай юзи гулга хавас,
Мушку анбар иси келар олса нафас.
Ял-ял ёниб турганида ким танимас,
Хуморалар атлас куйлак кийиб юрса.

Азизалар, Шахнозалар, Зулфиялар,
Ой юзини курганида ой уялар.
Совчи кети узилмасдан совчи келар,
Зилолалар атлас куйлак кийиб юрса.

Маломатлар килманг,дардим айтдим холос,
Узбек кизи кийинсинда Узбекка хос.
Момолардан бизга колган яхши мерос,
Кизларингиз атлас куйлак кийиб юрса.

Шерлар
Кизларингиз атлас куйлак кийиб юрса узбекча шеър