Киви мевасининг таркиби, келиб чиқиш тарихи ва номланиши ҳақидаги маълумотлар

Киви мевасининг таркиби, келиб чиқиш тарихи ва номланиши ҳақидаги маълумотлар

Киви мевасининг таркиби, келиб чиқиш тарихи ва номланиши ҳақидаги маълумотлар

Киви мевасининг таркиби, келиб чиқиш тарихи ва номланиши ҳақидаги маълумотлар

Бугунги кунда бозор расталарини тўлдириб турувчи киви мевасининг ватани, келиб чиқиши кўпчилликка қизиқ бўлса керак. Қуйидаги мақоламиз орқали таъми бироз дувучани эслатадиган киви ҳақида ўзингиз учун қизиқарли маълумотларни оласиз, деган умиддамиз.

Киви мевасининг тарихи
Киви бундан 100 йил аввал маданий ҳолда ўстирила бошланди, шу сабабли уни энг ёш мева дея аташ мумкин. Янги Зелландиялик А.Элисон ушбу “тукли меванинг” уруғини Хитойдан олиб келади ва 30 йил давомида маданий шакл бериб,такомиллаштиради. Натижада янги экзотик мева пайдо бўлади. Унинг номланиши ҳақида тўхталсак, Янги Зелландияда яшовчи учмайдиган қуш тури – киви номига қўйилган, сабаби эса мева ташқи кўриниши жиҳатидан ушбу қушга жуда ўхшайди. Шундай қилиб, янги ихтиро қилинган киви меваси ўтган асрнинг 30 йилларида дунё бозорларида пайдо бўлган.

d0bad0b8d0b2d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d182d0b0d180d0bad0b8d0b1d0b8 d0bad0b5d0bbd0b8d0b1 d187d0b8d29bd0b8d188 d182 660e48b1c4ee0Меванинг таркиби
Мева таркиби А, Б1, Б2, Б6, Б9, C, Э, ПП витаминлари ва кўплаб микро ва макроелементларга бой. Шу сабабли уни организм учун жуда фойдали мева дея аташимиз мумкин. Диетологлар ниҳоятда фойдали, шу билан бирга кам калорияли бўлгани боис кивини пархез тутуиш пайтида истеъмол қилишни тавсия этадилар. Киви меваси онкологик, юрак-қон-томир касалликларини бартараф этиб, қондаги тромбларни йўқотишга ёрдам беради.
d0bad0b8d0b2d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d182d0b0d180d0bad0b8d0b1d0b8 d0bad0b5d0bbd0b8d0b1 d187d0b8d29bd0b8d188 d182 660e48b1eda9fФойдали ҳусусиятлари
Анъанавий Хитой тиббиётида ёввойи киви мевасидан бод касалини даволашда, овқат ҳазм қилиш жараёнини яхшилашда ва асаб тизимини тинчлантиришда фойдаланишган.

Киви калийга бой бўлгани учун у артериал босимни туширишга ёрдам беради.

Овқатланишдан олдин 1-2 дона киви истеъмол қилинса, қондаги холестерин миқдори камаяди.
d0bad0b8d0b2d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d182d0b0d180d0bad0b8d0b1d0b8 d0bad0b5d0bbd0b8d0b1 d187d0b8d29bd0b8d188 d182 660e48b212658Киви меваси косметология соҳасида ҳам кенг қўлланилади. Мева терини яхши тозалаб, фойдали моддалар билан тўйинтиради. Киви кислотага тўйинган мева бўлгани боис, ундан тайёрланган ниқоб бемалол пилинг ўрнини боса олади.

Киви барча мевалар каби истеъмол қилиниб, ундан тўрт, пирожний ва бошқа ширинликлар тайёрлашда, безашда кенг ишлатилади. Италияда кивидан ҳатто пица ҳам тайёрланади. Шунингдек, кивидан салатлар тайёрлаш, гўштни маринадлашдаҳам фойдаланиш мумкин.
d0bad0b8d0b2d0b8 d0bcd0b5d0b2d0b0d181d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d182d0b0d180d0bad0b8d0b1d0b8 d0bad0b5d0bbd0b8d0b1 d187d0b8d29bd0b8d188 d182 660e48b22adfe

Кизикарли маълумотлар
келиб чиқиш тарихи ва номланиши ҳақидаги маълумотлар, Киви мевасининг таркиби