Кечасидаги иш самарадорлигини ошириш
Одамлар орасида “Эрталабки ишнинг унуми, баракаси бўлади”, деган нақл бор. Бутун дунё бўйича ҳам одамлар эрта туриб, кечгача ишлаб, кечаси дам олишади. Бироқ ҳамма ҳам бундай жадвалда ишламайди, кўпгина одамлар кечаси ишлашга ўрганганлар ёки шунга мажбурлар. Кечаси ишлашнинг ҳам ўз афзалликлари бор, шулардан энг биринчиси – сизга ҳеч ким халал бемайди. Бугунги мақоламизда кечаси ишлайдиганлар учун баъзи маслаҳатлар берилади.
1.Ритмни топиш
Агар бирор инсон кечаси ишлашга қарор қилса, бу даврнинг айни қайси вақтлари унга кўпроқ мос тушишини аниқлаб олиши керак. Кечанинг қайси даврида унинг энергетик қуввати ошишини билиб олиши лозим. Ва шу хулосалардан келиб чиқиб, ишлаши ҳамда иш самарасини ошириши мумкин.
2.Уйқунинг узлюксиз тциклини ушлаб туриш лозим
Иш самараси бузилмаслиги учун узлюксиз уйқуни ҳам йўлга қўйиш лозим. Яъни инсон кечаси ишлашга мажбур бўлса, уйқуни ўрнини бошқа пайт тўлдириши керак. Шунда инсон жисмоний ва ақлий томондан толиқмайди. Инсон ўзининг иш жараёнининг максимал унундорлик палласини билиб олиши биланоқ, шуни ушлаб туриши керак.
3.Олдиндан режалаштириш
Кечаси ишламоқчи бўлсангиз, буни олдиндан режалаштирганингиз маъқул. Кечаси уйқунгиз қочиб, нима қилишни билмай, бекор қолишдан ёмони йўқ. Агар кечаси ишлаш ниятингиз бўлса, буни олдиндан режалаштириб олинг, шунда ишингиз унумли бўлади.
4.Иш вақтингизнинг бошланишини белгилаб олинг
Иш вақтининг бошланишини белгилаш ва унга риоя қилиш иш унундорлигини оширади. Инсон қандай вақтда туриб, қандай вақтда иш бошлашидан қатъий назар, кундалик юмушлар уни толиқтириб қўйиши мумкин. Шунинг учун бундай юмушларни битирмасдан, кечасидаги ишингизга уринманг, акс ҳолда ишингизнинг самараси бўлмайди.
5. Иш вқатингизнинг тугашини ҳам белгилаб олинг
Агар инсон кечаси самарали ишласа, эрталаб унинг ухлаши учун бўшашиши қийин кечиси мумкин. Шунинг учун эрталабки енгилгина баъзи уй юмушларини бажаришингиз ёҳуд тинчлантирувчи мусиқа тинглашингиз айни муддао бўлар эди. Кечасида ишни ҳам айни бир вақтда тугатишни йўлга қўйиш иш унундорлигини оширади.
6.Кундузги уйқуга мослашиш
Энди эса энг қийин палла ҳақида гап кетади. Яъни кечасидаги уйқудан кейин кундуз куни “тўйиб” ухлаб олиш. Ахир кундуз кунги ёруғлик ҳамда шовқин-сурон уйқуга халал бериши мумкин. Бунинг учун ётоқхонадаги ёруғликни жалюзи ёки қалин парда билан бутунлай тўсиш ёки ухлаш учун мўлжалланган кўз ниқобларидан фойдаланиш даркор. Шовқинни кетказиш учун эса табиатнинг овозлари ёзилган мусиқаларни эшитиш мумкин. Ва энг асосийси эса телефонингизнинг овозини ўчириб қўйишни унутманг.
Кизикарли маълумотлар
Кечасидаги иш самарадорлигини ошириш