Келинчакка айтиб куйинг йигламасин узбекча шеър

Келинчакка айтиб куйинг йигламасин узбекча шеър

Келинчакка айтиб куйинг йигламасин
Келинчакка айтиб куйинг йигламасин

Армон оти орзулардан узиб кетти,
Хижронлари ёр багрини тигламасин.
Хаёллари хар томонга тузиб кетти,
Келинчакка айтиб куйинг йигламасин.

Мен йигладим нетай багри дилим хунда,

Кунгил узиб кетолмадим кунгил унда,
Бахтлар тилаб барча шодон булган кунда,
Келинчакка айтиб куйинг йигламасин.

Йиглаб-йиглаб чертдим кунглимдаги торни,
Кечирсинлар мендай ожиз мендай хорни.
Орзумиди ёт ёнида курмок ёрни,
Келинчакка айтиб куйинг йигламасин.

Боролмайман узга ошик ёр ёнида,
Висолига дийдорига зор ёнида.
Чидолмайман ёрим турса ёт ёнида,
Келинчакка айтиб куйинг йигламасин.

Ошик ахли йиглар кунглим нидосига,
Бардошим йук ёр — ёрларин садосига.
Куйинмасинлар мен ошику гадосига,

Келинчакка айтиб куйинг йигламасин.
Куз ёшлари юрак багрим тигламасин.
Келинчакка айтиб куйинг йигламасин.

Шерлар
Келинчакка айтиб куйинг йигламасин узбекча шеър