Катта тезликда югура оладиган энг чопағон ҳайвонлар ТОП 5 талиги
Ушбу мақоламизда бешта энг чопағон ҳайвонлар ҳақида гапириб ўтамиз. Қани кўрайликчи, энг тези ким экан?
5.Шер (тезлиги – 80 км/с)
Шерлар тўдасида емиш топиш бўйича асосий ғамхўрликни урғочи шерлар ўз бўйниларига оладилар. Керак бўлиб қолса, шерларнинг ўзи ҳам ўлжани қувиб, уни тутишга ёрдам беришлари мумкин. Шуни айтиб, ўтиш керакки, шерлар энг тез югурувчи ҳайвонлар ичида энг оғирлари ҳамдир.
4.Қулон (тезлиги – 70км/с)
Биқ қарашда ушбу тоқ туёқли жонивор беғам ва дангасадек кўриниши мумкин. Аммо хавф туғилган пайтда йиртқичлардан қочиб, қутилиб қолиш учун бу ҳайвон тезлигини ошириши мумкин.
3.Антилопа Гну (тезлиги – 80 км/с)
Мазкур антилопалар шерларнинг ёқимли гўштидир. Шунинг учун ота табиат уларга тез югуриш хусусиятини инъом этган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, антилопалар оғир шерлардан фарқли ўлароқ ўзларининг енгил таналари билан узоқроққа югура оладилар.
2.Оху (тезлиги – 100 км/с)
Антилопаларнинг бир тури бўлган бу оху бошқаларга қараганда кўпроқ гепардлар ҳужумига учрайди. Чақмоқ тезлигидаги бундай душман билан беллашишнинг ўзи бўлмайди. Охуларнинг юраги анчайин бақувват бўлганлиги учун улар душманни анча ортда қолдирган ҳолда югура оладилар.
1.Гепард (тезлиги – 120 км/с)
Гепард қуруқликда яшовчи ҳайвонлар ичида энг тез югурадиган ҳайвондир. Аслида гепард жуда тез югургани билан узоқ югура олмайди, ўлжасига етиб олиш учун унга бир неча сониянинг ўзи етарлидир. Гепард уч сония ичида 120 км/с тезликкача чиқа олади.
Кизикарли маълумотлар
Катта тезликда югура оладиган энг чопағон ҳайвонлар ТОП 5 талиги