Картошкали чипс рецепти — уй шароитида тайёрлаш, ковуриш, духовкада пишириш усуллари

Картошкали чипс рецепти — уй шароитида тайёрлаш, ковуриш, духовкада пишириш усуллари

Картошкали чипс рецепти - уй шароитида тайёрлаш, ковуриш, духовкада пишириш усуллари
Картошкали чипс рецепти - уй шароитида тайёрлаш, ковуриш, духовкада пишириш усуллари

Картошкали чипслар тариҳи ҲИҲ асрга бориб тақалади, бу таомни америкалик Джордж Крам тасодифан ўйлаб топган. Замонавий пазандаликни ушбу газаксиз тасаввур этиб бўлмайди, айниқса норасмий йиғилишларда. Шу билан бирга, уй шароитида чипси тайёрлаш етарлича осон вазифа бўлиб, буни хар бир киши эплай олади. Уни бир неча усулда пиширса бўлади, қуйида қандай қилиб тайёрланиши хақида батафсил.

УЙ СХАРOИТИДА ҚOВУРДOҚ ЧИПС ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ

Тайёрлаш вақти: 20 дақиқа | Портсиялар сони: 2-3

Керакли масаллиқлар:

Бир нечта йирикроқ картошка;
Ўсимлик мойи;
Туз, зираворлар.
Тайёрлаш:

Картошканинг пўстлоғи арчилади ва яҳшилаб ювилади.
Сўнг у ингичка доирачаларга кесилади, буни сабзавотларни арчиш учун маҳсус пичоқ билан амалга ошириш осонроқ. Хозирча доирачалар битта-битта олиш учун қулай бўлган холда ликопчага терилади.
Туби чуқурроқ товага 2-3 см баландликда ўсимлик мойи қуйилади ва яҳшилаб қиздирилади. Қизиган мойга картошка бир-бирига тегмайдиган қилиб солинади, акс холда улар ёпишиб, қарсилдоқ бўлмай қолиши мумкин.
Картошкалар тезда қизаради, шу сабабли тайёр бўлганларини дархол чиқариб олавериш керак. Сўнг ортиқча ёғ оқиб кетиши учун алохида идишга солинади.
Якунида картошканинг ёғини батамом шимдириб олиниш учун у қоғоз салфеткаларга қўйиб олинади, таъбга қараб тузланади.
ДУҲOВКАДА КАРТOШКАДАН ЧИПС ТАЙЁРЛАШ
Керакли масаллиқлар:

2 та йирикроқ картошка;
Ўсимлик мойи;
Туз, мурч.
Тайёрланиши:

Пўстлоғи арчилган ва ювилган карошка ингичка қилиб кесилади. Тайёр доирачалар идишга солинади, туз, бироз ўсимлик мойи ва мурч сепилади ва эхтиёткорлик билан аралаштирилади.
Противенга картошка пластинкалари бир-бирига тегмайдиган қилиб терилади ва олдиндан 180 °C гача қиздирилган печга 10-15 дақиқага қўйилади. Уларнинг куйиб кетмаслигини назорат қилиб туриш керак.
Печдан чиқариб олгач, ортиқча ёғи бўлса, қоғоз салфетка ёрдамида шимдириб олинади. Чипс тайёр!

Худди юқоридаги каби усулда чипсларни микротўлқинли печда хам тайёрлаш мумкин. Бунинг учун дуҳовка ўрнига улар 700-800 W қувват билан 3-5 дақиқа пишириб олинади. Сўнг, картошкалар тескари қилинади ва яна 2-3 дақиқа пиширилади.

ТАВСИЯЛАР
Картошканинг ўзи яҳши таъмга эга, бироқ, унга яна қўшимча таъм бериш учун зираворлар билан тажриба қилиб кўриш мумкин. Кўпчилик асосан картошкага туз билан бирга тайёр саримсоқ кукунидан хам қўшади. Қуритилган кўкатлар хам ушбу газакка ажойиб таъм баъгишлайди.

Агар картошка етарлича юпқа қилиб кесилмаса, бу холда натижада чипс эмас, оддий қовурдоқ хосил бўлади. Ингичка қилиб кесиш чипс тайёрлашнинг асосий сирларидан бири еканлигини унутманг. Дастурҳонга аччиқ ёки саримсоқли соус, газланган ичимликлар билан тортиқ қилиш мумкин. Ёқимли иштаха!

Пазандалик, Таомлар
духовкада пишириш усуллари, Картошкали чипс рецепти — уй шароитида тайёрлаш, ковуриш