Картошкали бугирсок (пирожки) тайёрлаш рецепти — сирлари, тавсиялар, +фото
Қовурма картошкали бўғирсоқ (пирожки) рецепти жуда осон ва тайёрлаш учун оз вақт талаб қилади. Ўз яқинларингизни мазали пишириқ билан сийланг. Аҳир, иссиққина картошкали бўғрисоқ жуда мазали, айниқса соус билан тортиқ қилинганда.
КАРТOШКАЛИ БЎҒИРСOҚ ТАЙЁРЛАШ РЕЦЕПТИ
Тайёрлаш вақти: 2,5 соат | Портсиялар сони: 8
КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР
Ҳамири учун:
Ун – 0,5 кг
Кефир ёки сметана – 1 стакан
Туҳум – 1 дона
Истеъмол содаси – 1/3 чой қошиқ
Туз – 1/3 чой қошиқ
Сариёғ ёки маргарин – 50 г (таъбга кўра)
Начинкаси учун:
Картошка – 3 дона
Пиёз – 1-2 дона
Ўсимлик мойи – 4 ош қошиқ
Таъбга кўра туз, қалампир
ТАЙЙOРЛАСХ БOСҚИCХЛАРИ
Начинкаси:
Аввало пирожкининг начинкаси тайёрлаб олинади. Учта картошка тузли сувда қайнатишга қўйилади. Иккита пиёз юпқароқ халқа қилиб тўғралади, 4 ош қошиқ ўсимлик мойида юмшагунча қовуриб олинади.
Пишган картошка езилади, зарур бўлса, бироз қайноқ сув қўшилади (начинка қуруқ бўлмаслиги учун).
Картошкага қовурилган пиёз ва 30 грамм сариёг қўшилади. Тузи ростланади, таъбга кўра қалампир қўшилади. Начинка тайёр.
Ҳамири:
Идишга 1 стакан қатиқ ёки сметана, 1/3 чой қошиқдан истеъмол содаси ва туз, 1 та туҳум қўшилади ва аралаштириб олинади. Аста-секин ун қўшган қолда юмшоқ ҳамир қорилади.
Ҳамир тайёр бўлгач, дархол уни кесиб олиш керак. Сметана ёки қатиқ таркибидаги кислота истеъмол содаси билан реактсияга киришиб, карбонат ангидрид газини ажратиб чиқаради, ҳамир узоқ муддат қорилса, у хавога учиб кетиб қолиши мумкин. Натжиада ҳамир зич бўлиб қолади, бу эса энг керак бўлмаган холат.
Тайёр ҳамир иккига бўлинади, хар бир бўлак узунчоқ қилиб олинади ва 10 та бўлакка бўлинади.
Хар бир бўлакча қалинлиги таҳминан 2 мм қилиб айлана шаклида ёйилади, ўртасига бир ярим ош қошиқ начинка қўйилади. Четлари қайиқча шаклида қилиб бирлаштирилади ва яҳшилаб қисиб чиқилади.
Ўртача баландликда бўлган оловда, ўсимлик мойида бўғирсоқлар хар икки томонидан жигарранг қобиқ хосил бўлгунича қовуриб олинади. Пишириш давомида товадаги мой баландлиги бўғирсоқларни яримигача бўлиши керак.
Тайёр бўлган бўғирсоқлар қоғоз салфеткага қўйилади, ортиқча ёғи шимилгач, ликопчага солиб, дастурҳонга иссиқлигида тортиқ қилинади. Ёқимли иштаха!
ТАВСИЙАЛАР
Агар начинкага майдаланган кўкатлар қўшилса, унинг кўриниши хам, мазаси хам ажойиб бўлади.
Ҳохишга кўра бўғирсоқларни ачитқили ҳамирдан тайёрлаш хам мумкин.
Дастурҳонга помидор ва саримсоқ аралашмасидан ибоат соус билан тортиқ қилиш мумкин.
Пазандалик, Таомлар
Картошкали бугирсок (пирожки) тайёрлаш рецепти — сирлари, тавсиялар, фото