Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчи навбатда яхши кайфиятда бўлиш тавсия этилади. Боиси кўтаринки кайфият иммунитетни яхшилайди. Биз энг сара латифалардан бир қанчасини сиз учун жамладик.

Пештоқига “Туйғуларингизни гул орқали изҳор этинг!” сўзи ёзилган гуллар дўконига бир йигит кирибди.

-Менга бир дона атиргул беринг, — дебди у сотувчига.

-Атиги биттами?

-Ҳа мен жуда камгапман!

d0bad0b0d0b9d184d0b8d18fd182d0bdd0b8 d0bad19ed182d0b0d180d0b0d0bcd0b8d0b7 d18dd0bdd0b3 d181d0b0d180d0b0 d0b8d187d0b0d0bad183d0b7d0b4 660e5e7b33339Бир одам пулларини йўқотиб қўйиб Худога илтижо қилаётган экан:

— Эй Художон агар пулларимни топиб берсанг, бутун умр фақат яхши савоб иш қиламан. У пулларимга бошқа ичмайман, тинмай ибодат қиламан, -деб қўлларини кўкка чўзиб йиғлаб турган экан, бир чеккада ётган пулларини кўриб қолибди.

Шунда у тезда кўз ошларини артиб :

-Бўлди керак эмас, ўзим топдим, — дермиш.
d0bad0b0d0b9d184d0b8d18fd182d0bdd0b8 d0bad19ed182d0b0d180d0b0d0bcd0b8d0b7 d18dd0bdd0b3 d181d0b0d180d0b0 d0b8d187d0b0d0bad183d0b7d0b4 660e5e7b51f53Дарсда ўқитувчи:

— Болалар ким жаннатга боришни истаса қўлини кўтарсин!- дебди.

Синфда бир болакайдан ташқари барчаси қўлини кўтарибди. Ўқитувчи ҳайрон бўлиб болакайдан:

-Сен нега қўлингни кўтармадинг, жаннатга боришни хоҳламайсанми? – деса,

Болакай:

-Ойим мактабдан чиқиб тўғри уйга кел деб тайинлаганлар! -дермиш.
d0bad0b0d0b9d184d0b8d18fd182d0bdd0b8 d0bad19ed182d0b0d180d0b0d0bcd0b8d0b7 d18dd0bdd0b3 d181d0b0d180d0b0 d0b8d187d0b0d0bad183d0b7d0b4 660e5e7b7ee1dОна ўғлига:

-Ҳафта бошидан янги ҳаёт бошламоқчимиз. Мен озишни бошлайман, даданг ичишни ташлайди. Сен нима қилмоқчисан?

-Мен ўқишни ташламоқчиман!
d0bad0b0d0b9d184d0b8d18fd182d0bdd0b8 d0bad19ed182d0b0d180d0b0d0bcd0b8d0b7 d18dd0bdd0b3 d181d0b0d180d0b0 d0b8d187d0b0d0bad183d0b7d0b4 660e5e7b96e2eБир йигит автобусда кетаётган экан. Қараса ёнида гўзал қиз турган эмиш. Йигит қизга маҳлиё бўлиб қолибди. Бир пайт қиз:

-Салом! -дебди. Йигит ҳам шоша-пиша алик олибди. Қиз:

-Ишлар яхшими? Йигит:

-Рахмат, ўзингиз яхшимисиз? Қиз:

-Мен ҳам яхши. Нима қилябсиз? Йигит:

-Уйга кетябман. Қиз:

-Кечқурун бўшмисиз? Агар бўш бўлсангиз кинога борардик! Йигит:

-Ҳа, бўшман. Қиз:

-Унда кечки 18:00 да қўнгироқ қилинг! Йигит:

Хўп бўлади, рақамингизни айтинг! –деса, қиз индамасмиш. Йигит яна:

-Рақамингизни айтинг! – деб қизни туртибди.

 Қиз қулоғидан қулоқчинини олиб:

-Тинчликми ака? Нега туртасиз дермиш.
d0bad0b0d0b9d184d0b8d18fd182d0bdd0b8 d0bad19ed182d0b0d180d0b0d0bcd0b8d0b7 d18dd0bdd0b3 d181d0b0d180d0b0 d0b8d187d0b0d0bad183d0b7d0b4 660e5e7bad2c3Мезбон сўради:

-Сизга қўзиқорин қўяйми?

-Йўқ, мен уларни фақат теришни ёқтираман.

-Ундай бўлса мен уларни полга сочиб ташлайман, сиз эса териб оласиз.
d0bad0b0d0b9d184d0b8d18fd182d0bdd0b8 d0bad19ed182d0b0d180d0b0d0bcd0b8d0b7 d18dd0bdd0b3 d181d0b0d180d0b0 d0b8d187d0b0d0bad183d0b7d0b4 660e5e7bc4560Сочингиз тўкилябдими, уни асрамоқчимисиз? Дўконимизга марҳамат қилинг. Бизда сочни асраш учун чиройли қутилар бор!
d0bad0b0d0b9d184d0b8d18fd182d0bdd0b8 d0bad19ed182d0b0d180d0b0d0bcd0b8d0b7 d18dd0bdd0b3 d181d0b0d180d0b0 d0b8d187d0b0d0bad183d0b7d0b4 660e5e7bdc1d7Латифаларимиз билан бироз бўлсада сизни кайфиятингизни чоғ қилган бўлсак, бундан бағоят ҳурсандмиз.

Кизикарли маълумотлар
Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар