Кайтар дунё

Кайтар дунё

Кайтар дунё
Кайтар дунё

Ширакайф уч огайни нимкоронгуда «Муъжиза» деб номланувчи чойхонадан чикишди.
— Машинани йулнинг у четига куйганман, — деди Нодир тишлари орасидан «чирт» этиб тупуриб. — Йул-йулакай сизларни уй-уйларингизга ташлаб утаман. Улар катта йулни кесиб, дарахтлар орасидан утишаётганда, ногиронлар аравасидаги бир кишини таёги билан утларни пайпаслаётганини куришди.

— Ие, бу одам нима килиб, адашиб юрибди, — деди Нодир беписанд.
— Кечирасизлар, журалар, — деди ожиз киши. — Адашиб колдим. Махаллот кучаси томон йулга солиб юборсанглар, илтимос.
-Тавба, узинг кур булсанг, коронгуда кучада бало борми, — деди Нодир гудраниб, — Мана бу томонга юрасиз, — дея тескари томонга буриб юборди уни.
— Бекор килдинг, — деди Жамшид, — ахир, ожиз одам булса…
— Иккинчи бемахалда кучаларда тимирскиланиб юрмайди.
— Балки бирор хожат билан чиккандир.
— Ташвишини ейишни куй ушани. Яна суриштириб уз йулини топиб олар…
Улар машинага утириб, куздан гойиб булишди. Бу вокеа уларнинг ёдидан хам чикиб кетган эди, лекин… Орадан уч ой утиб Нодирнинг хотинини тулгок тутиб, тугрукхонага олиб келишди. Шифохона эшиги олдида машина калитини уйнаб келаётган Нодирга онаси дуч келди.
— Ха, онажон, сизни набира билан табрикласам буладими?
— Болам, хунук хабар. Хотининг угил тугди. Лекин бола ногирон, икки кузи хам ожиз. Хайронман, бизнинг уругдан бундайлар утмаган.
Нодирнинг вужуди титраб, кулоклари гувиллай бошлади. Беихтиёр куз олдида уша аравачадаги ногирон одам гавдаланди. Тили айланмай тошдай котиб колди…!

Хикоялар
Кайтар дунё