Йўлдош Сулаймон (1935-2004)
Йўлдош Сулаймон 1935 йили Қўқон яқинидаги Ойдинбулоқ қишлоғида туғилди. Ўрта мактабни битиргач, ўқитувчилик ва мураббийлик қилди. 1960 йили Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона давлат педагогика институтини битиргач, ўрта мактабларда ўқитувчи, Фарғона вилоят газетасида адабий ходим ва бўлим мудири бўлиб ишлади. Кўп йиллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлимининг масъул котиби сифатида хизмат қилди. 1996—2001 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатди. Йўлдош Сулаймоннинг болаларга аталган “Биз саёҳатчилармиз” номли илк шеърий тўплами 1966 йилда босилиб чиққан. Шундан сўнг ўтган қарийб қирқ йиллик қизғин ва серқирра ижодий фаолияти мобайнида ёзувчининг “Даъватингни эшитяпман, ҳаёт”, “Ҳамма ҳавас қилади”, “Катта йўлга чиққунча”, “Боқий умр”, “Сен менинг қуёшимсан”, “Болалар қалби”, “Дардим сиғмас дунёга”, “Шаҳризод бўл бир кеча” каби йигирмадан ортиқ шеърий ва насрий китоблари нашр этилди. Йўлдош Сулаймоннинг, айниқса, ўсмир китобхонларга мўлжаллаб ёзилган “Авлодлар”, “Муҳаббат”, “Жалада қолган гул” (1997) қиссалари, халқимиз тарихининг муҳим даврлари қаламга олинган “Субҳидам” (1973), “Вафо” (1979) ва “Армон” (1998) романлари, шунингдек, бир қатор қўшиқлари мухлислар қалбидан мустаҳкам жой олди. Йўлдош Сулаймон иўнгги йилларда яна ҳам баракали ижод қилиб, бир қатор «Нома»лар яратган. «Қўқоннома» (1992), «Марғилоннома» (1994), «Гулнома» (1994), «Фарғонанома» (1995) шулар жумласидандир. Адиб булардан ташқари «Шаҳризод бўл бир кеча» (1993), «Фарғонанинг қулиман» (1998) каби шеърий тўпламлар, «Ҳиротга саё-ҳат» (1996) каби болаларга бағишланган шеърий гулдаста ҳам тақдим этган. Йўлдош Сулаймон адабиётимизни ривожлантиришдаги хизматлари учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.Йўлдош Сулаймон (1935-2004)
DO`STLARGA ULASHING:
Йўлдош Сулаймон (1935-2004)