Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман севги хакида шеър

Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман севги хакида шеър

Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман

Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман

Яна ўша алам, ўша изтироб,
Ҳижрон қўлларида бўлдим-ку хороб,
Дардга шифо бермас ҳаттоки шароб,
Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман.

Сиз учун эгилди тик турган бошим,

Энди қаро тунлар менинг сирдошим,
Дарёдек оқади кўздаги ёшим,
Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман.

Орзулар, адалар учди ҳавога,
Наҳот мендек ошиқ сиғмас дунёга,
Нолалар етмас-му қодир худога,
Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман.

Тақдир синолари айирди бизни,
Ўзга ёр қўлига тутқазди сизни,
Юракдан севгандим бир ўзингизни,
Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман.

Беш кунлик дунёдир ҳаммаси ёлғон,
Бизгача бу олам кимлардан қолган,
Сиз урур юракка азоблар солган,
Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман.

Бахтингиз тилашдан йўқ ўзга чорам,
Барча қизлар ичра танҳо, ягоном,
Алвидо, алвидо мангу дурдонам,
Йиғларман, йиғларман, яна йиғларман.

Севги хакида шерлар, Шерлар
Йиғларман, яна йиғларман севги хакида шеър