Йиғламанг узбекча шеър

Йиғламанг узбекча шеър

Йиғламанг

Тун кеча оқшомлар ҳаёлимдасиз.
Бир қувонч татимас узоқлардасиз. 
Сизга қўлим етмас етмайди мангу,
Сиз энди ўзгани қучоғидасиз.

Ўзгани шод этар кулгуларингиз.

Синиб кетар энди туғуларингиз.
Айрилиқ азобин иккимиз тортик.
Армон деган юкни елкага ортик.

Йиғламанг соғиниб мажнун лайлидек,
Бу кўз ёшларингиз қалбим тирнайди.
Бахциз қилманг фақат уни ҳам мендек,
Йиғласангиз у ҳам бахтли бўлмайди. 

Бир умрга унутинг ширин ўтмишни.
Бахорга алмашинг аёзли қишни.
Ахир сизга бахтни кўраман раво.
Бахтли бўлсангиз бас ятар Дилрабо. 

Қийнаманг мени ҳам, юрагимни ҳам,
Ўзи дардга тўлиб айтмай юрибди.
Ҳаётдан умидим узилган шу дам, 
Юрагим ҳам зўрға уриб турибди.

Йиғламанг соғиниб мажнун лайлидек, 
Бу кўз ёшларингиз қалбим тирнайди.
Бахциз қилманг фақат уни ҳам мендек,
Йиғласангиз у ҳам бахтли бўлмайди.

Шерлар
Йиғламанг узбекча шеър