Йиғламанг севги хакида шеър

Йиғламанг севги хакида шеър

Йиғламанг

Армон бўлиб қолсам бағрингиз ғашлаб,
Дилингиз оғритар сўзларим бошлаб.
Кетар бўлсам агар дунёни ташлаб,
Йиғламанг мен учун кўзингиз ёшлаб!

Ким учун суянчиқ бўлган қалқонман,
Кимларнинг орзуси бўлган армонман.
Сизни бир юқламай қўйган ёмонман,
Йиғламанг мен учун кўзингиз ёшлаб!

Беш кунлик дунёни омонат билинг,
Инсонсиз инсонга яхшилик қилинг.
Қўлингизни очиб дуолар қилинг!
Йиғламанг мен учун кўзингиз ёшлаб!

Тонг чоғи шабнамдек гулларга қўнсам, 
Юзингизга томган ёмғирда бўлсам. 
Соғинсангиз тунлар тушларга кирсам!
Йиғламанг мен учун кўзингиз ёшлаб!

Севги хакида шерлар, Шерлар
Йиғламанг севги хакида шеър