Ишлашга халақит бериш ҳақида ислом дини нима дейди?

Ишлашга халақит бериш ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум! Мани ишхонам (шахсий кабинет сифатида ва тинч бўлгани учун фойдаланаман ўлчами 6х6м домни таги) бор архитектор-фрилансерман, ёнимда столовой хам бор катта колонкаси билан музыка қўяди баланд қилиб, колонкаси овози (басс) дан хатто столим ва ундаги нарсалар вибрация беради ишлаб бўлмайди, умуман! 1 йил давомида 100 марта айтдим каттасига хам кичкинасига хам тушунтирдим ишлай олмаяпман хеч бўлмаси басини пасайтир деб, бефойда. Аср пайти базида адашиб хам кетаман овоз баландлигидан. Кейин ишимни кечасига кучирдим бомдодгача барибир фойдаси бўлмади. Кеча бир совещания(чет эл билан онлайн)да айни проектимни презентация қилаётганимда яна шу колонка янгради, хатто уларга эшитилди бугун почтамга «Ишга нисбатан лаёқатсизлик» деб четлатишибди. Тўғриси сабрим тўлиб бугун келиб хаммасини урмоқчи бўлдим жумагача ундай қиламан бундай қиламан режа хам қилдим). Жума намозида имом айни яхши одам ёмон хақида маруза қилаётган экан анча босилдим лекин жахл кўтарилмади намоз орасида жахл устида ичимда ёмон қарғадим, кейин пушаймон бўлдим, саволим шуки нима деб товба қилсам бўлади?

Javob:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Сиз ушбу ҳолатда жабрланувчи экансиз. Тегишли жойларга мурожаат қилиб бу ишга чек қўйишларини талаб қилсангиз бўлади. Якка ўзингиз куч ишлатиш йўли билан масалани ҳал қилиш ҳуқуқига эга эмассиз. Валлоҳу аълам!

Savollarga javoblar
Ишлашга халақит бериш