Ичкуёвлик таклифи!

Ичкуёвлик таклифи!

Ичкуёвлик таклифи!
Ичкуёвлик таклифи!

Менинг исмим Бахтиёр. Ёшим – 28 да. Тошкентликман. Доимий рўйхатим холамнинг уйларида. Ўзим ҳам холамнинг уйларида укам билан яшайман. Оилавий ҳолатим хавас қиларли даражада эмас. Отам бундан 10 йил олдин ўтиб кетганлар. Орадан 6 йил ўтиб, оилавий адвокатимиз Хайдар (исми ўзгартирилган) уйимизни сотишимизни таклиф қилди. Биз болалар ёш бўлганмиз, онам эса содда бўлганлар. Онам уни гапига кириб, уйни сотиб, пулини ҳам қўлига тутқазганлар. У бўлса бизни ижарага уйга қўйиб, ойма-ой пулини тўлаб турди. Кейин эса пулни қолганини ишлатиб қўйиб, қайтариб бераман, деб ҳозиргача алдаб юрибди. Биз эса 5 йил Тошкент вилоятининг 4 та туманида ижрада яшадик, Тошкент шаҳрининг ҳамма туманларида яшаб кўрдик. Бу ҳолатга тушишимизга адвокат сабабчи бўлган. Лекин айбни тўлиқ унга юклаб ҳам бўлмайди. Бизни амакиларимиз отам вафотларидан сўнг умуман хабар олишмади. Алоқалар бутунлай узулиб кетди.

Укам 27 ёш. Биз ака-ука уйларни евроремонт қиламиз. Топганимиз рўзғордан ортмайди. Ҳозиргача уйимиз йўқ. Ака-ука холамни уйида яшасак, онам, 2 та синглим ва 1 та жияним билан ижарада яшашяпти. Ижаранинг 1 йиллик тўлови хали тўланмаган.

Катта синглим 24 ёш. Бундан 5 йил аввал бир йигит уйланаман, деб алдаб, кетган. Ҳозир 5 ёшли ўғли бор. У йигитдан эса дарак йўқ.

Кичик синглим 14 ёш. Мактабда ўқийди. Унинг склеоз касали бор. Даволаниши учун 5000 АҚШ доллари керак. Ака-ука шу пулни топамиз, деб қилмаган ишимиз қолмади. Унга хаттоки ногиронлик нафақаси ҳам тўланмайди.

Мен 3 йилдан бери уйланиш учун ҳаракат қилаяпман. Аввалига яхши, ақлли, одобли қизларни топиб, совчи юбордим. Уйим йўқлиги ва оилавий аҳволимдан хабар топганлар қизини беришдан бош тортди. Кейин эса эридан ажрашган, бева аёлларга ҳам совчи юбордим. Хаттоки улар ҳам қизини менга беришмади.

Балки хатни ўқиб туриб, эркак киши бўла туриб, дардларингни бизга ёзиб юбордингми, ўзинг ҳаракат қилсанг бўлмайдими, дея ўйлашингиз мумкин. Тўғри эркак бўла туриб, бундай мазмундаги хатни ёзиш жуда хунук ҳолат. Бироқ, тақдир тақозоси ва оилавий шароитимдан келиб чиққан ҳолда шуни ёздим. Фақат тўғри қабул қиласизлар, деган умиддаман. Мен 2 йилдан бери Масжид (ўзини бошқариш органи)да қоровул бўлиб хизмат қилиб келмоқдаман. Аввалига Самарқанд дарвоза маҳалласига қарашли «Сузук ота” жоме масжидида озгина ишлаб юрдим. Кейинчалик қатнов ва ҳаражатлар ноқулайлиги туфайли ҳозирги яшаётган холамнинг уйларига яқин бўлган «Чимир ота” жоме масжидига ишга кирдим.

Масжидлар – манавият ўчоғи, тарбия маскани экан. Мен смен қоровули бўлиб ишлайман. Яни 1 сутка (кеча-кундуз) шу ерда тураман. Кўп диний, дунёвий, манавий-марифий китоблар, журналлар ва рисолалар билан танишдим. Раҳматли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг ёзган китобларини ўқиш давомида кўплаб билим ва кўникмаларни олдим.

Оила – муқаддас даргоҳ. Уни асраб-авайлаш китобларда жонли мисоллар ва тасирли воқеалар асосида келтириб берилган. Мени кўпчилик уйланган инсонларга хавасим келади. Лекин бази бир тўқликка шўхлик қилиб юрган, номард эркакларни кўрсам асабим бузилади. Ёш оилаларни ажрашишига сабаб бўлаётган айрим кимсалар шулар жумласидандир. Иккала масжидда ҳам менга: «Уйлансанг ҳаётингда, рўзғорингда барака бўлади” дея қайта-қайта такидлашган. Мен шунинг учун ҳам уйланмоқчиман. Оилани муқаддас деб билиб, уни кўз қорачиғидек асрайман.

Мен бу хатни сайтингизга жойлаштиришингизни илтимос қилмоқчиман. Сайт фойдаланувчилари хатни ўқиб, шароитимдан келиб чиққан ҳолда, ёши ўтган, турмуши бўлмаган, ажрашган, бева ёки шунга ўхшаган бирор аёл бўлса мурожаат қилиб, алоқага чиқса нур устига ало нур бўларди. Балки буни сўраш ноўриндир, лекин шунга мажбурман. Ҳозирги ҳолатимда тўй қилишга имкониятим йўқ, лекин ҳаракат қиламан. Уйланганимдан кейин яшаш учун жой ҳам йўқ. Лекин бунга қанча ҳаракат қилсам ҳам имкониятим ҳам қурбим ҳам етмайди. Шу боис менга ота-онаси билан яшайдиган ёки алоҳида уйи бор бирор вариантлар мурожаат қилишларини сўраб қоламан. Бекорга ўзлари овора бўлиб ёки мени ҳам овора қилиб, устимдан кулишларини хоҳламайман. Барча хатоликлар ва ноўрин сўзлар учун олдиндан узр сўрайман. Мен хаттоки коллежни ҳам тамомламаганман. Турмуш ва оила ташвишларим ўқиш имкониятидан маҳрум қилган.

Ўзим ҳақимда охирги сўзим, барча иллатлардан ҳолиман. Яни, спиртли ичимликлар ичмайман, сигарет чекмайман ва турли аҳлоқи бузуқ қизлар, аёллардан йироқман…

Қимматли вақтингизни олиб, ўзимни муаммоларим билан бошингизни қотирганим учун мазур тутасизлар. Олдиндан берадиган маслаҳат, йўл-йўриқ ва ёрдамларингиз учун миннатдорчилик билдираман.

Ҳурмат билан Бахтиёр.

Хикоялар
Ичкуёвлик таклифи!