Исҳори ишқ согинч хакида шеър
Қанча бўлса шунча камдир исҳори ишқ,
Яхши ёмон кунингизга кўнгучига,
Бу дунёда неки қилсак қилдик аммо,
Жабр қилманг сизни жондан суйгучига.
Танҳогина сизга чиндан куйгучига.
Сиз ҳазилдан жонин сўранг, бермоғи наҳд,
Қилич келса боши узра бузмайди аҳд,
Ёнингизда шугинанинг борлиги бахт,
Зулм қилманг сизни жондан суйгучига.
Танҳогина сизга чиндан куйгучига.
Тунлар бедор йўлингизни кутмайдими,
Тил учида сизга болин тутмайдими,
Меҳрингизни тилаб йиғлаб ўтмайдими,
Қаҳр қилманг сизни жондан суйгучига.
Танҳогина сизга чиндан куйгучига.
У ҳам инсон, ҳаста бўлса малол олманг,
Бир жонига рашку ҳижрон ўтин солманг,
Бир кун келиб аттангларни айтиб қолманг,
Жабр қилманг сизни жондан суйгучига!
Танҳогина сизга чиндан куйгучига!
Согинч хакида шерлар, Шерлар
Исҳори ишқ согинч хакида шеър