Истиғфор дуолари ва уларнинг ўқилиши ва таржималари:

Истиғфор дуолари ва уларнинг ўқилиши ва таржималари:

Истиғфор дуолари ва уларнинг ўқилиши ва таржималари:

Истиғфор дуолари ва уларнинг ўқилиши ва таржималари:

1 — غفرانك

Ўқилиши: Ғуфронака

Маъноси: Аллоҳим мен Сендан мағфиратингни сўрайман.

2 ـ أستغفر الله

Ўқилиши: Астағфируллоҳ

Маъноси: Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайман.

3 ـ أستغفر الله العظيم الذي لا إله إلا هو الحيَّ القيوم وأتوب إليه

Ўқилиши: Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййум ва атубу илайҳ.

Маъноси: Ҳай (Тирик) ва Қайюм (Абадий) сифатли Зотдан ўзга илоҳ йўқ, Унга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан.

4 ـ ربِّ اغفر لي وتُب عليَّ إنك أنت التواب الرحيم

Ўқилиши: Роббиғфир лий ва туб ъалай, иннака антат Тавваабур Роҳийм.
Маъноси: Аллоҳим, мени (гуноҳларимни) кечир, тавбамни қабул эт! Зеро, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!

5 ـ اللهمَّ اغفر لنا وارحمنا وتُب علينا إنك أنت التواب الرحيم

Ўқилиши: Аллоҳуммағфирланаа варҳамнаа ва туб ъалайнаа иннака антат Тавваабур Роҳийм.

Маъноси: Аллоҳим бизни (гуноҳларимизни) кечиргин ва бизга раҳм қил, тавбаларимизни қабул эт? Албатта, Сен тавбаларни қабул қилувчи, Меҳрибон Зотсан!

6 ـ اللهم إني ظلمت نفسي ظلماً كثيراً، ولا يغفر الذنوب إلا أنت فاغفر لي مغفرة من عندك، وارحمني إنك أنت الغفور الرحيم

Ўқилиши: Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касийрон ва лаа яғфируз-зунууба илла анта. Фағфирлий мағфиротан мин ъиндика варҳамний, иннака антал Ғофурур Роҳийм.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Албатта, мен ўз нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни фақатгина Сен мағфират қиласан. Бас, ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени мағфират этгин ва менга раҳм қилгин! Албатта, Сен Ғофур, Роҳийм Зотсан.

7 — اللهم أنت ربي لا إله إلا أنت خلقتني وأنا عبدك، وأنا على عهدك ووعدك ما استطعت، أعوذ بك من شر ما صنعت، أبوءُ لك بنعمتك عليَّ وأبوء بذنبي فاغفر لي فإنه لا يغفر الذنوب إلا أنت

Ўқилиши: Аллоҳумма анта роббий, лаа илааҳа иллаа анта холақтаний, ва ана ъабдук, ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту, ауузу бика мин шарри маа сонаъту, абуу-у лака биниъматика ъалай, ва абуу-у лака бизанбий, фағфирлий фаиннаҳуу лаа яғфируз-зунууба иллаа ант.

Маъноси: Ё Аллоҳ, Сен Парвардигоримсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени яратгансан. Мен Сенинг бандангман. Кучим етганича Сенга берган аҳдимда, ваъдамда тураман. Ўзим қилган ишлар ёмонлигидан паноҳ беришингни сўрайман. Берган неъматларингни эътироф этаман, гуноҳларимни тан оламан. Шундай экан, мени кечир! Зеро, гуноҳларни фақат Сен кечирасан!

Мажлисдан турганда ўқиладиган дуо:

سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ.

Ўқилиши: Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атуубу илайк.

Маъноси: Ё Аллоҳ! Сен (барча айб-нуқсонлардан) Поксан. Сенга ҳамд айтаман. Сендан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. Сендан мағфират сўрайман ва тавба қиламан!

Ислом
Истиғфор дуолари ва уларнинг ўқилиши ва таржималари: