Исмоил Тўхтамиш (1950-2015)
Исмоил Тўхтамиш 1950 йили Қамаши туманининг Ароловул қишлоғида дунёга келган. Тошкент давлат университети журналистика факультетини тамомлаган. «Қашқадарё ҳақиқати» газетасида мусаҳҳиҳ, вилоят маданият бўлимини раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида масъул вазифаларида ишлаган. Дастлабки шеъри 1976 йилда «Ёш ленинчи» (ҳозирги «Туркистон») газетасида Абдулла Ориповнинг «оқ фотиҳаси» билан чоп этилади. Шундан буён унинг «Чўл бойчечаги» (1982), «Онам тилаклари» (1983), «Дунё устуни» (А. Орипов сўз бошиси, 1987), «Ҳайқириқ» (1990), «Сенга интилдим» (1992), «Дил садолари» (1993), «Кўҳна насаф хаёли» (1994) каби бир қатор шеърий мажмуалари босмадан чиққан.Исмоил Тўхтамиш (1950-2015)
DO`STLARGA ULASHING:
Исмоил Тўхтамиш (1950-2015)