«ИСЛОМ» ва «САЛОМ» сўзлари орасидаги боғлиқлик

«ИСЛОМ» ва «САЛОМ» сўзлари орасидаги боғлиқлик

«ИСЛОМ» ва «САЛОМ» сўзлари орасидаги боғлиқлик

«ИСЛОМ» ва «САЛОМ» сўзлари орасидаги боғлиқлик

* «ИСЛОМ» ва «САЛОМ» сўзлари орасидаги боғлиқлик:

1. Ислом динини юборган Зот Аллоҳ таолонинг исми Ас-Салом;

2. Ислом динининг номи ҳам, моҳияти ҳам – тинчликдир;

3. Ҳақиқий ва абадий тинчлик олами бўлмиш жаннатнинг номи ҳам Дорус-Салом;
4. Ислом динига кирган одам бу дунёда ҳам, охиратда ҳам тинчликка эришади;

5. Исломга амал қиладиган мусулмондан фақат тинчлик ва яхшилик кўрилади;

6. Мусулмон киши ҳар куни «салом» сўзини Парвардигори билан бўладиган муомаласида ҳам, одамлар билан бўладиган муомаласида ҳам такрор-такрор айтиб туради.

* Ислом нима учун турли-туман миллатларнинг қалбларини ўзига ром қилиб олди? Қандай қилиб уларни бир-бирлари билан тинч-тотув яшайдиган қилиб қўйди?

* Аллоҳ таоло нидо қилмоқда:

{يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا ادْخُلُوا فِي السِّلْمِ كَافَّةً} الآية 208 من سورة البقرة.

«Эй иймон келтирган инсонлар, тўла ҳолдаги тинчликка – исломга кирингиз! (Яъни, исломнинг баъзи ҳукмларига итоат қилиб, баъзиларига итоат қилмайдиган кимсалардан бўлмангиз, Ислом динига чинакам амал қилинглар)!»

(Бақара сураси, 208-оят)

«Гўзал хулқлар» силсиласи /«Башарият яралганидан бери қидириб келадиган неъмат (1)» дарсидан лавҳа

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•

Ислом
«ИСЛОМ» ва «САЛОМ» сўзлари орасидаги боғлиқлик