Ислом ва олам»
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
Ҳар бир киши ўқиб чиқиши тавсия этиладиган 100 та китоб
info.islom.uz сайти ижтимоий тармоқларда ўтказилган сўровномалар асосида ҳар бир ўзбек ўқиб чиқиши тавсия қилинадиган китоблар рўйхатини аниқлади. Унга кўра, ҳар бир киши ўқиб чиқиши керак бўлган китоблар қуйидагилардир:
1. Қуръони каримга оид китоблар (Тафсири Ҳилол, Тафсири Ирфон, Қуръони карим маъноларининг таржималари).
2. Ҳадис китоблари (Олтин Силсила, Ҳадис ва Ҳаёт, Риёзус-солиҳийн ва бошқа ҳадис китоблари).
3. Ўзбек давлатчилигига оид китоблар (Конституция, Президент асарлари, қонунлар ва ҳ.к.).
4. Ҳазрати Алишер Навоий ва бошқа мумтоз адабиётимизга тегишли асарлар.
Шунингдек қуйидаги китоблар ҳам тавсия этилди:
5. Ал-Адаб Ал-Муфрад (Имом Бухорий).
6. Мухтасарул виқоя (Кифоя) (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
7. Ибодати Исломия (Аҳмад Ҳодий Мақсудий).
8. Сунний ақидалар (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
9. Пайғамбарлар тарихи Ислом тарихидир (Раҳматуллоҳ Обидов).
10. Ўткан кунлар, Меҳробдан чаён (Абдулла Қодирий).
11. Туркистон қайғуси (Алихонтўра Соғуний).
12. Қазо бўлган намоз (Хуршид Дўстмуҳамммад).
13. Бобурнома (Заҳириддин Муҳаммад Бобур).
14. Иқрорнома, Уруш ва тинчлик (Лев Толстой).
15. Юлдузли тунлар, Аждодлар довони (Пиримқул Қодиров).
16. Тарихи Муҳаммадий (Алихонтўра Соғуний).
17. Граф Монте Кристо (Александр Дюма).
18. Робинзон Крузо ва унинг саргузаштлари (Даниел Дефо).
19. Уста ва Маргарита (Михаил Булгаков).
20. Шум бола (Ғафур Ғулом).
21. Шоҳнома (Фирдавсий).
22. Анбиёлар қиссаси (Рабғузий).
23. Менинг Доғистоним (Расул Ҳамзатов).
24. Калила ва Димна.
25. Саодат асри қиссалари (Лутфий Қозончи)
26. Жаннатга йўл (Абдулла Орипов).
27. Мўъжизалар содир бўлмайди (Ли Мён Бак).
28. Мантиқут тайр (Фариддиддин Аттор).
29. Америка фожиаси (Теодор Драйзер).
30. Жиноят ва жазо (Достоевский).
31. Девони ҳикмат (Аҳмад Яссавий).
32. Қобуснома (Кайковус).
33. Болалик (Ойбек).
34. Дафтар ҳошиясидаги битиклар (Ўткир Ҳошимов).
35. Одамийлик мулки (Тоҳир Малик).
36. Кичик шаҳзода (Антуан де Сент Экзюпери).
37. Фозил кишилар шаҳри (Форобий).
38. Ошкора қотиллик қиссаси (Габриэл Маркес).
39. Кафансиз кўмилганлар (Шукрулло).
40. Руҳий тарбия, Хислатли ҳикматлар шарҳи (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
41. Асрга татигулик кун, Қиёмат, Жамила, Оқ кема (Чингиз Айтматов).
42. Қайнона, Ўгай она (Лутфий Қозончи).
43. Бу дунёда ўлиб бўлмайди, От кишнаган оқшом, Отамдан қолган далалар, Ойдинда юрган одамлар (Тоғай Мурод).
44. Хулофои рошидийн (Ризоуддин ибн Фаҳруддин).
45. Оиша розиаллоҳу анҳо (Абдулҳамид Таҳмоз).
46. Гуноҳи кабиралар (Имоми Заҳабий).
47. Шамоили Муҳаммадия (Термизий).
48. Мен ким соҳибқирон Амир Темур (Марсел Брион).
49. Нурул яқин (Хузарий).
50. Фиқҳул акбар (Абу Ҳанифа).
51. Таҳовий ақидаси (Таҳовий)
52. Иҳё улумуддин (Имом Ғаззоллий).
53. Темур тузуклари (Соҳибқирон Амир Темур).
54. Икки эшик ораси, Дунёнинг ишлари (Ўткир Ҳошимов).
55. Нур ва соялар (Р. Тагор).
56. Саёҳатнома (ибн Батута).
57. Муму (Иван Тургенев).
58. Чўлпон шеърлари.
59. Бахтиёр оила, Ижтимоий одоблар (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
60. Жудолик диёри (Мурод Мансур).
61. Риёзиёт ун-нафс (Имом Ғаззолий).
62. Қутадғу билиг (Юсуф Хос Ҳожиб).
63. Инсон ҳусни (Мирзакалон Исмоилий).
64. Иймон (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
65. Аждодларимиз фожиаси (Миркарим Осим).
66. Танбеҳул ғофилийн (Абу Лайс Самарқандий).
67. Сўнгги ўқ (Тоҳир Малик).
68. Ҳалол нимаю ҳаром нима (Тоҳир Малик).
69. Раҳиқ ал-махтум (Сафийюр Раҳмон Муборакфурий).
70. Очиқ хат, Дин насиҳатдир, Васатия, Ихтилофлар, сабаблар ва ечимлар (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф).
71. Тил номуси (Аҳмад Аъзам).
72. Гулистон ва Бўстон (Саъдий).
73. Жалолиддин Румий (Радий Фиш).
74. Шавкат Раҳмон шеърлари.
75. Қатлнома (Набижон Боқий).
76. Маҳтумқули шеърлари.
77. Жимжитлик, Уфқ (Саид Аҳмад).
78. Ёлғизликнинг юз йили (Габриэл Маркес).
79. Ал-кимёгар (Пауло Коэльо).
80. Шайтанат (Тоҳир Малик).
81. Тазкират ул-авлиё (Фариддин Аттор).
82. Қўшчинор чироқлари (Абдулла Қаҳҳор).
83. Ўкинма (Доктор Оиз Қарний).
84. Минг бир кеча.
85. Фауст (Гёте).
86. XXI асрда Ислом ва постмодерн дунёда қиблани топиш (Тимоти Ж Уинтер).
87. Ичиндаги ичиндадир (Жалолиддин Румий).
88. Сабот ул-ожизийн (Сўфи Оллоҳёр).
89. Мукошафатул қулуб (Имом Ғаззоллий).
90. Уламолар наздида вақтнинг қадри (Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда).
91. Шерлок Холмс саргузаштлари (Артур Конон Дойл).
92. Фаренгейт бўйича 451 градус (Рей Бредбери).
93. Кулаётган одам (Виктор Гюго).
94. Судхўрнинг ўлими (Садриддин Айний).
95. Бу тоғлар улуғ тоғлар (Эврил Турон).
96. Сариқ аждар ҳамласи (Манноп Эгамбердиев).
97. Муваффақият калити (Дейл Карнеги).
98. Маснавий маънавий (Жалолиддин Румий).
99. Жараён (Франц Кафка).
100. Иймонлашиш умиди, Ов (Тоҳир Малик).
«Ислом ва олам»
«Ислом ва олам»
“Мазкур китобда ислом оламининг кечаси, бугунги ва эртаси таъриф тасниф этилган. Ислом уламолари нафақат диний илмларда, балки дунё тамаддунига асос бўган барча илмлар -география,математика,тиббиёт ва
физика каби фанларда пешқадам бўлганлар, улкан илмий мерос қолдирганлар.
Шунингдек, ушбу китобда олим бўлиб етишиш йўллари,уламоларнинг бу борада чеккан заҳматлари, олимларнинг толиби илмларга тафсиялари, уларнинг ахлоқ ва тарқволари хақида латиф хабарлар келтирилади.
Доктор Роғиб Саржоний
тиббиёт фанлари доктори
Муаллиф: Доктор Роғиб Саржоний
Таржимонлар: Бекмуҳаммад Алибоев
Номи: «Ислом ва олам»
Нашриёт: «Azon kitoblari»
Сана: 2021 йил
Ҳажми: 162 бет
ISBN: 978-9943-5323-0-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқоваси: юмшоқ
Ислом олами
Ислом оламида содир бўлаётган янгиликлар. Янги фатволар, долзарб муаммолар ва фойдали маълумотлар.
وَلْتَكُن مِّنكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنكَرِ وَأُوْلَـئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф–наҳий мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир. (Оли Имрон, 104)
Энг кўп ўқилган мақолалар
- Тармоқли маркетинг ёки Herbalife, quest.net ва бошқалар хақида
- Кундалик ҳаётимиздаги ҳасанотлар
- Янги йил, Наврўз, ва бошқа байрамларни нишонлашнинг ҳукми
- Зикр одоблари
- Исломда ўйин-кулгу
- Барча мақолаларни кўриш
14 янв. 2009 г.
Амри маъруф ва наҳий мункарнинг фазилатлари ҳамда уларни тарк қилишнинг оқибатлари
Афсуслар бўлсинким, бугунги кунда амри маьруф ва наҳий мункар(яхши амалга буюриш ва ёмон амалдан қайтариш) тушунчалари мусулмoнларимизда саёзлашиб кeтган. Баьзи мусулмoнларимиз ўйлайдиларки, амри маьруф ва наҳий мункар фақат имoмларнинг иши. Яна баъзиларимизга амри маруф ёки наҳий мункар қилинса “ўзингни бил” ёки “ҳамма ўзи учун жавoб бeради” каби жавoбларни эшитамиз. Кeлинг биргаликда ушбу ишларимиз қанчалик тўгри-нoтуғри эканлигини, амру маъруф ва наҳий мункарни фазли ва унинг тарк қилиниш oқибатларини ўрганиб чиқамиз.
Инсoн унутувчан ва кўп xатoлар қилувчидир. Унинг нафси ёмoнликларга буюради, шайтoн эса гунoҳ қилишга ундайди. Агар киши касал бўлса, сoғлиқини тиклаш учун табибга бoриши ва кeракли дoриларни oлиши кeрак бўлади. Ҳудди шунингдeк, кишининг руҳи ва қалби ҳам ҳасталаниши мумкин. Унинг руҳи ва қалби ҳавoи нафсига эргашиш ва шубҳа касаликлари таьсири oстида, яьни аллoҳ ҳарoм қилган нарсаларни қилиш, қoн тўкиш, зинo қилиш, xамр истeьмoл қилиш, бoшқаларни таҳқирлаш ва уларнинг ҳақларини ҳарoм йўл билан eйиш, oдамларни аллoҳни йўлига эргашишдан қайтариш ва аллoҳга иймoн кeлтирмаслик oқибатида касаланиши мумкин.
Қалб касалиги жисмoний касаликдан кўра ёмoнрoқдир. Яьни кишини қалби касалланса бу касаликни давoлoвчи мoҳир табиб тoпиши кeрак бўлади. Чунки, қалб касалиги жуда кўп ва ёмoнликларни тарқалишига сабаб бўлади. Аллoҳ таoлo бу касаликни амри маьруф ва наҳий мункар қилиш oрқали давoлашга буюради :
“Сизлардан яхшиликка чақирадиган, амри маъруф ва наҳий мункар қиладиган бир уммат бўлсин. Ана ўшалар, ўзлари нажот топгувчилардир.” (Оли Имрон 3:104)
Ушбу oятни тафсирида Шайx Муҳаммад Сoдиқ Муҳаммад Юсуф қуйидагиларни кeлтирадилар:
Умматингиз Аллоҳга ҳақиқий иймон келтирган ва унинг йўлида ҳақиқий биродар бўлган жамоа яхшиликка чақирадиган, амри маъруф-наҳйи мункар қиладиган умматга айлансин. Яҳшиликка чақириб турувчи жамоа бўлмаса, дунёда эзгулик қолмайди. Маъруфга, яъни, фазилат, ҳақиқат, яхшилик ва адолатга буюриб, мункардан, яъни разилат, ботиллик, зулм ва ёмонликдан қайтариб турадиган жамоа бўлмаса, ҳеч бир қавм, ҳеч бир уммат нажот топа олмайди.
Ушбу ибодат Пайғамбарлардан (уларга Аллоҳнинг саломи бўлсин) бизга қолган суннатдир. Аллоҳ таоло айтади:
“Башорат берувчи ва огоҳлантирувчи Пайғамбарларни Аллоҳ ҳузурида одамларга Пайғамбарлардан сўнг ҳужжат бўлмаслиги учун юбордик. Ва Аллоҳ азиз ва ҳаким бўлган зотдир”. (Нисо 4:165)
Амру маъруф ва наҳий мункарнинг фазилатлари
Бу ибодатнинг фазилатлари жуда ҳам кўпдир, қуйидаги сатрларда ана шу фазилатлардан баъзиларини зикр қилиб ўтамиз:
1.Бу ибодат мўминларнинг сифатларидандир. Аллоҳ таоло айтади:
«(Улар — тавба қилувчилар Аллоҳнинг Ўзигагина) ибодат қилувчилар, шукр қилувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ-сажда қилувчилар, яхшиликка буюрувчилар, ёмонликдан тўхтатувчилар ва Аллоҳ белгилаб қўйган қонун-қоидаларга доимий риоя қилувчи (мўминлар)дир. (Эй Муҳаммад), бу мўминларга жаннат хушхабарини етказинг!» (маьнoлари таржимаси)
2. Бу ибодат солиҳ бандаларнинг хислатларидандир. Аллоҳ таоло айтади:
«(Аҳли китобнинг ҳаммаси ҳам) баробар эмас. Аҳли китоб орасида сажда қилган ҳолларида тунлари Оллоҳнинг оятларини тиловат қиладиган тўғри йўлдаги кишилар ҳам бор. (Ўша зотлар) Оллоҳга ва охират кунига иймон келтирадилар, яхши амалларга буюриб, ёмон амаллардан қайтарадилар ва яхшилик қилишга шошиладилар. Ана ўшалар солиҳ бандалардандирлар.» (маьнoлари таржимаси)
[Оли Имрон: 3: 113,114]
3. Бу Умматнинг (уммати Муҳаммаднинг) яхшилик сабабларидан бири амри маъруф ва наҳий мункардир. Аллоҳ таоло айтади:
Маъноси: «(Эй уммати Муҳаммад), одамлар учун чиқарилган миллатларнинг энг яхшиси бўлдингиз. Зеро сиз яхши амалларга буюрасиз, ёмон амаллардан қайтарасиз ва Оллоҳга иймон келтирасиз. ». (маьнoлари таржимаси)
[Оли Имрон 3: 110]
4. Бу ибодатни қоим қилиш ер юзида тамкин (ғалаба) бўлишига ва Аллоҳнинг нусрати келишига сабабдир. Аллоҳ таоло айтади:
«….Албатта Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир. Уларни (яъни мусулмонларни) агар Биз ер юзига ғолиб қилсак – улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) ато этадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар. (Барча) ишларнинг оқибати Аллоҳнинг (измидадир).» (маьнoлари таржимаси)
5. Бу ибодатни бажаришнинг фазли жуда ҳам олийдир. Аллоҳ таоло айтади:
«Уларнинг кўп махфий суҳбатларидан — агар садақа беришга ё бирон яхшилик қилишга ёки одамлар ўртасини ислоҳ қилишга буюрган бўлмасалар — ҳеч қандай фойда йўқдир. Ким Оллоҳ ризосини истаб бу ишларни қилса, унга улуғ мукофот берамиз» (маьнoлари таржимаси)
Абу Ҳурайра р.а. дан ривоят қилинади. Расулаллоҳ с.а.в.: “Ким ҳидоятга чақирса, эргашувчи кишининг савобидек унга ҳам ажр бўлади. (Бу билан амал қилган кишининг) савобидан бирор нарса камаймайди. Кимки залолатга чақирса, эргашувчи кишининг гуноҳидек унга гуноҳ ёзилади. (Бу билан амал қилган кишининг) гуноҳидан бирор нарса камаймайди”, дедилар. Имом Муслим ривоятлари
6. Шунингдек бу ибодатни адо этиш гуноҳларни мағфират қилинишига сабабдир, Шақиқ р.а. ривоят қиладилар: “Ҳузайфа: “Бир куни биз ҳазрат Умарнинг ҳузурларида ўтирган эдик, у киши: “Қай бирингиз жаноб Расулаллоҳнинг фитна ҳақидаги ҳадисларини биласиз?”, дедилар”, деди. Шунда Ҳузайфа “Барча фитна кишининг ўз хотини, болалари ва қўшнисидан содир бўлади, уни садақа бериш, намоз ўқиш ва амри маъруф қилиш билан даф этадилар”, деб айтганлар” деди. (Имом Бухорий ривоятлари)
7.Амри маъруф ва наҳий мункарни бажаришда — сақланиши фарз бўлган беш нарсани муҳофаза қилиш бор: “Дин, жон, ақл, насл ва мол”.
Амри маъруф ва наҳий мункарни юқорида зикр қилинганлардан бошқа фазилатлари жуда ҳам кўп.
Амри маъруф ва наҳий мункарни тарк этиш oқибатлари
Агар мусулмoн уммати бу муҳим вазифани тарк қилар eкан уммат oрасида фасoд, нoтўғри ишлар тарқайди ва аллoҳ лаънатига сабаб бўлади. Аллoҳ Бани Исрoилдан иймoн кeлтирмаганларни лаьнатлади, чунки улар мазкур муҳим вазифани тарк қилган эдилар:
“Бани Исроилдан куфр келтирганлари Довуд ва Ийсо ибн Марям тилида лаънатландилар. Бу эса, исён қилганлари ва тажовузкор бўлганлари учун бўлди. Улар қилинган ёмон ишдан бир-бирларини қайтармас эдилар. Бу қилмишлари қандай ҳам ёмон бўлди.” (маьнoлари таржимаси)
Бу фарзни бажармаслик натижасида ҳалокат, азоб-уқубатлар бўлади. Аллоҳ таоло айтади:
«Ҳамда сизлардан золим кимсаларнинг ўзигагина етмай (балки барчага етадиган) фитна-балодан сақланингиз!» (маьнoлари таржимаси)
Шайх Саъдий ўзларининг “Тайсирул Каримир Роҳман” номли тафсир китобларида бу ояти каримага изоҳ бериб бундай дейдилар:
“Яъни, зулм қилган золимнинг ўзигагина эмас, балки, золимга ва бошқаларга ҳам етиб қоладиган бало-мусибатдан эҳтиёт бўлинглар. У фитна балолар қачонки зулму зўравонлик ёйилса-ю уни инкор қилиб ўзгартирилмаса, ана шунда барчага етиб қолади. бу фитна-балодан қутилиш ва сақланиш йўли: мункар ишлардан қайтариб, уларни тўхтатиш ва фасод, фисқу-фужур аҳлларини қаттиқ занжрлар билан бузғунчиликларидан тўхтатиш ва гуноҳ-маъсият, зулму зўравонлик йўлларини, имкон борича тўсиш билан бўлади”.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки! Яхши ишларга буюрасизлар ва ёмон ишлардан қайтарасизлар, ёки бўлмасам, Аллоҳ сизларнинг устингизга ўзи томонидан бир уқубат юбориб қолиши мумкин, ана ундан кейин сизлар дуо-илтижо қилсангизлар ҳам ижобат бўлмай қолади». (Муттафақун алайҳи).
Уммул Мўъминийн Зайнаб розияллоҳу анҳо Росулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва салламдан сўрадилар: “Орамизда солиҳ бандалар бор бўла туриб ҳалокатга йўлиқамизми?”. Расулаллоҳ с.а.в.: “Ҳа! Агар ифлосликлар (яъни, бузғунчилик, гуноҳ-маъсият, фисқу-фужурлар) кўпайиб кетса!”, дедилар. (Бухорий ривояти)
Амри маъруф ва наҳий мункар қандай ва кимлар тoмoнидан амалга oширилади
Амри маъруф ва наҳий мункар муҳим вазифа бўлганлигидан, уни қилувчи киши яxши ҳулқланиши, шариат мақсадларини яxши тушуниш кeрак бўлади. Киши бу муҳим вазифани амалда oширишда ҳикмат ва адoлат билан, oдамлар билан гўзал услубда муoмалада бўлиши кeраклигини унутмаслиги кeрак , ажабмаски шу йўл oрқали аллoҳ ҳидoятга бoшлар:
“Роббингнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қил. Ва улар ила гўзал услубда мунозара қил. Албатта, Роббинг Ўз йўлидан адашганларни ўта билгувчи ва ҳидоят топгувчиларни ҳам ўта билгувчидир.” (маьнoлари таржимаси)
Ушбу oятни тафсирида Шайx Муҳаммад Сoдиқ Муҳаммад Юсуф қуйидагиларни кeлтирадилар:
Аввало, даъват «Аллоҳнинг йўлига» бўлмоғи керак. Баъзи шахсларга, гуруҳларга эмас, холис Аллоҳнинг йўлига бўлиши керак. Иккинчидан, даъват ҳикмат билан амалга оширилиши керак. Бунда даъват қилинаётганларнинг ижтимоий, маданий савиясини эътиборга олиб, оғир келмайдиган йўсинда даъват қилиш лозим. Учинчидан, даъват яхши мавъиза орқали йўлга қўйилмоғи керак. Кишиларни қизиқтириш учун чиройли гапларни топиб гапириш зарур. Уларни нафратлантирмаслик лозим. Тўртинчидан, кишилар билан «гўзал услубда мунозара қилиш» керак. Аллоҳнинг йўлига даъват, аввало, фикрий ҳаракатдир. Фикрий ҳаракат бор жойда мунозара бўлиши турган гап. Ислом даъватчиси мунозарани ғоятда гўзал услубда олиб бориши керак. У рақиби билан талашиб, тортишиб, бақир-чақир, уруш-жанжал этмасдан, унинг табъига йўл топиб, унга қаноат ҳосил қилдириб, ўзи сезмаган ҳолда Исломга мойил бўлиб қоладиган усталик билан мунозара олиб бориши лозим. Бешинчидан, даъватчи ўз вазифаси даъват қилиш эканини, ҳидоят ва залолат Аллоҳга боғлиқлигини ҳеч қачон унутмаслиги керак.
Амри маъруф ва наҳий мункар қиёматга қадар давoм этадиган вазифадир. Бу вазифа шарoитига кўра бутун уммат, ҳoким ва маьсул шаxс, эркак, аёл учун вoжиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар : “ Ким oрангиздан мункар ишни кўрса, қўли билан ўзгартирсин, агар буни қила oлмаса, тили билан ўзгартирсин, буни ҳам қила oлмаса қалби билан ўзгартирсин ва бу энг заиф иймoндандир”. (Имoм Муслим ривоятлари)
Ислом уммати битта миллат ва уммат oрасида мункар кeнг тарқаладиган ва шарoит ёмoнлашадиган бўлса, бутун мусулмoнларга буни ислoҳ қилиш, амри маъруф ва наҳий мункар қлиш, бир бирларига ҳoлис насиҳатлар қилиш вoжиб бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: “Дин xoлисликдир”. “Биз сўрадик: “Кимга?”. У киши с.а.в айтдилар : “Аллoҳ ва унинг китoбига, унинг пайғамбарига, мусулмoнларни бoшлиқларига ва xалқига” (Имoм Муслим ривоятлари).
Мусулмoн киши бирoр бир ишга буюрилса, у ўша ишни энг тeз қилувчи ва бирoр ишни қилмасликка буюрилса, у уша ишдан энг узoқ юрадиган киши бўлиши кeрак. Аллoҳ бу каби бўлмаганларни oгoҳлантириб шундай дeйди:
“Эй иймон келтирганлар! Нима учун қилмаган нарсангизни гапирасиз? Қилмаган нарсангизни гапиришингиз Аллоҳнинг наздида қаттиқ ёмон кўрилгандир”. (маьнoлари таржимаси)
Ушбу oятни тафсирида Шайx Муҳаммад Сoдиқ Муҳаммад Юсуф қуйидагиларни кeлтирадилар:
Жиҳод фарз қилинишидан аввал бир гуруҳ мўминлар, агар Аллоҳ таоло бизни Ўзи энг суядиган амалга буюрганда эди, уни бажариб улкан савобларга эришардик, деб орзу қилиб юришарди. Шунда Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий юбориб, жиҳодни фарз қилди, аммо аввал гапириб юрганларга бу амр машаққатли туюлди, оғир ботди. Шундан сўнг Аллоҳ таоло юқоридаги оятларни тушириб, уларни огоҳлантирди. Бундан камида иккита ибрат чиқади: биринчиси – жиҳод Аллоҳ нақадар суйган амаллардан эканини ҳамда иккинчиси – айтганига амал қилиш энг олий даражадаги мартаба эканини биламиз. Бу гаплар ҳар бир ислом умматига тегишлидир. Қайси уммат – миллат шунга амал қилса, Аллоҳ олдида улкан савобга, ҳаётда эса улкан тараққиётга эришади.
Киши қанчалик тўғри йўлда бўлмасин, у ҳар доим қурoн ва суннат асoсидаги ҳoлис маслаҳат, ҳидoят ва oгoҳлантиришга муҳтoж бўлади. Аллoҳ қуйидаги oятларида пайғамбарига шундай дeйди:
“Эй Набий! Аллоҳга тақво қил ва кофиру мунофиқларга итоат этма! Албатта, Аллоҳ ўта олим ва ўта ҳикматли зотдир.” (маьнoлари таржимаси)
Муаллиф: Admin 0 киши фикр билдирган
Намозни бузувчи амаллар
Ўтган мақоламизда намознинг фарз, вожиб ва суннатлари ҳақида сўз юритган эдик. Ушбу мақоламизда намозни бузувчи ёки ўқилган намозни бекор қилувчи амаллар ҳақида гап кетади.
Аввало эслатиб ўтамизки намоз ташқарисидаги фарзлари, яъни унинг шартларидан бирортасини бажармай туриб намоз бошлаш мумкин эмас. Намоз ичида эса қуйидаги амаллар ёки ҳодисалар юз берганда намоз бузилади:
1. Таҳоратнинг синиши
2. Қасддан авратни очиш. Агар беҳосдан очилиб кетса ва очилган жой жуда ҳам кам бўлса ёки кўп бўлсада, очилган жойни тезда ёпиш билан намоз бузилмайди.
3. Қибладан бошқа томонга бурилиш
4. Баданида, кийимида ёки намоз ўқиётган жойида нажас бўлиши. Агар намоз ичида буни сезиб қолса ёки эсига тушса ва тезда ўша нажасни олиб ташлаш имкони бўлса, олиб ташлаб намозини давом эттираверади. Акс ҳолда намозини бузиб, нажасдан пок бўлиб намозини қайта ўқийди.
Мисол учун намози вақтида бош кийимига нажас текканини эслаган инсон, уни ечиб қўйиб намозини давом эттираверади. Баданига нажас текканини эслаган, ёки намоз ўқиётган жойида бирор нажас нарса борлигини пайқаган киши эса намозини бузиб, ўша нарсалардан пок бўлиб кейин намозини бошидан ўқийди.
Намозини тугатганидан сўнг баданида, кийимида ёки намозгоҳида нажас бўлганини билган инсон намозини қайта ўқимайди.
5. Узрсиз кўп ҳаракат қилиш. (Намозни бузадиган ва бузмайдиган амаллар ҳақида “Намозда ҳаракатланиш мумкинми?” номли мақоламизни ўқиб чиқишни маслаҳат берамиз)
6. Қасддан намоз рукнларидан бирин тарк қилиш
7. Қасддан бирор рукнни кўп қилиш
8. Қасддан рукнлар ўрнини алмаштириш
9. Қасддан намоз тугашидан олдин салом бериш
10. Қасддан оятлар мазмунини ўзгартириб юбориш
11. Қасддан намоз вожибларидан бирини тарк қилиш.
12. Намозни тўҳтатишга қасд қилиш
13. Овоз чиқариб кулиш
14. Қасддан гапириш. Беҳосдан ёки билмасдан гапирса намози бузилмайди.
15. Ейиш ва ичиш
16. Оғизни тўлдириб нарса чайнаш (емаса ҳам).
17. Намозҳон олдида сутра бўлмаса, олдидан аёл киши, ҳачир ёки ит (баъзи ривоятларда қора ит) ўтиши ҳам намозни бузади. Сутра билан намозҳон орасини юқоридагилардан бири кесиб ўтиши ҳам намозни бузади, сутранинг ташқарисидан бўлса ҳечқиси йўқ. Агар жамоат намози бўлса фақатгина имомнинг олдидан юқоридагиларнинг бири ўтиши намозни бузади.
Қасддан бирор рукнни ёки вожиб амални тарк қилиш, кўп қилиш ёки ўрнини алмаштириш намозни бузар экан, беҳосдан бундай бўлганда нима қилиш керак? Ушбу саволга иншааллоҳ кейинги мақоламизда жавоб берамиз.
Муаллиф: Admin 1 киши фикр билдирган
11 янв. 2009 г.
40-ҳадис. Иккинчи ҳадис: Ислом, иймон, эҳсон
Иккинчи ҳадис: Ислом, Иймон, Эҳсон
Умар ибн Хаттоб (р.а.) ривоят қилади: “Бир куни Расулуллоҳ с.а.в. билан ўтирган эдик. Шу пайт оппоқ кийинган, қора сочли, ҳеч қандай мусофирлик аломати бўлмаган, ҳеч биримиз танимайдиган бир киши тўғри Расулуллоҳ с.а.в. олдиларига келиб, тиззаларини у кишининг тиззаларига теккизиб ўтирди ва қўлларини тиззаларига қўйиб сўради: “Эй Муҳаммад, менга Ислом нималигини тушунтиринг”. Расулуллоҳ с.а.в. шундай жавоб қилдилар: “Ислом Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик беришинг, намозни адо этишинг, закотни беришинг, рамазон рўзасини тутишинг, имконинг етганда ҳажга боришингдир”. У одам: “Тўғри айтдингиз”, деди. Биз унинг ҳам сўраб, ҳам тасдиқлаганидан ажабландик. У киши давоб этиб:“Айтинг-чи, иймон нима?” деб сўради. Расулуллоҳ с.а.в.: “Иймон Аллоҳга ва Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик қадардан эканлигига ишонишингдир”, дедилар. У: “Тўғри айтдингиз”, деди. Сўнг: “Айтинг-чи, эҳсон нима?” деб сўради. Расулуллоҳ с.а.в.: “Эҳсон Аллоҳ таолога (ҳудди) Уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғингдир. Зеро, сен Уни кўрмасанг ҳам, у Сени муҳаққақ кўриб туради”, дедилар. Сўнгра: “Айтинг-чи, Қиёмат қачон (бўлади)?” деб сўради. Расулуллоҳ с.а.в.: “Бу тўғрида сўралаётган киши сўраётган кишидан ортиқроқ (нарсани) билмайди”, дедилар. Шунда у одам: “Ундай бўлса, қиёматнинг аломатларидан хабар беринг”, деди. Расулуллоҳ с.а.в.: “Жориялар ўз эгасини туғиши (ўз ота—оналарига хўжайин бўладиган фазандлар туғилиши), ҳамда оёқяланг чўпонлар баланд иморат солишда мусобақалашишиларини кўришингдир”, дедилар. Шундан сўнг у одам кетди. Мен бир муддат кутдим. Кейин Расулуллоҳ с.а.в.: “Эй Умар! Биласанми, савол берган киши ким эди?” дедилар. “Аллоҳ ва расули яхшироқ билади”, дедим. Расулуллоҳ с.а.в.: “У Жаброил бўлиб, сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди”, дедилар”.
Имом Бухорий, Муслим ва Ибн Можа ривоятлари.
Ҳадисда келган “Айтинг-чи, иймон нима?” деган жумладаги “иймон” сўзининг луғавий маъноси “мутлақо тасдиқ”, деганидир. Шариатда эса, бу тасдиқдан иборатдир: Аллоҳнинг борлиги ва ягоналиги, фаришталарни, китобларни, пайғамбарларни, яхши-ёмон тақдир Аллоҳдан эканини ва охират кунини тасдиқ қилишдир.
“Ислом” вожиб бўлган амрларни бажариш деганидир. Яъни, зоҳирий амалларни бажариб, бўйсуниш. Қуръони каримда Аллоҳ таоло иймон билан Исломни бир-биридан айириб кўрсатган:“Аъробийлар: “Иймон келтирдик”, дедилар. (Эй, Муҳаммад алайҳиссалом, уларга) Айтинг: “Сизлар иймон келтирганларингиз йўқ, лекин сизлар: “Бўйинсундик” денглар” (Ҳужурот, 14).
Мунофиқлар намоз ўқиб, рўза тутишарди, закот беришарди-ю, аммо қалбларида инкор қилишарди. Қачонки мўмин бўлдик, деб даъво қилганларида, Аллоҳ таоло қалбларидаги инкорни билгани учун уларнинг бу даъволарини ёлғонга чиқарди ва улар Исломга зоҳиран бўйин эгиб, Исломга киришганини тасдиқлади:
“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), қачон мунофиқлар сизнинг олдингизга келсалар: “Гувоҳлик берамизки, Сиз шак-шубҳасиз, Аллоҳнинг Пайғамбаридирсиз”, дерлар. Аллоҳ дарҳақиқат, Сиз Ўзининг Пайғамбари эканлигингизни билур, яна Аллоҳ у мунофиқларнинг шак-шубҳасиз, ёлғончи эканликларига ҳам гувоҳлик берур” (Мунофиқун, 1).
Яъни, уларнинг қалблари қарши чиқиш билан бирга сизнинг рисолатингизни тасдиқ этишларининг асоссиз эканига гувоҳлик беради. Чунки тиллари қалбларидагига уйғун эмас. Пайғамбарликка гувоҳлик беришнинг шарти – тилнинг қалби тасдиқлаган сўзни сўзлашидир. Ёлғон даъво қилганлари учун Аллоҳ таоло уларнинг ёлғончиликларини юзага чиқарди. Мусулмончиликнинг сиҳҳат учун иймон шарт қилингани боис Аллоҳ таоло мўминлардан мусулмонларни истисно қилган.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Бас, Биз у жойдаги мўминлардан бўлмиш кишиларни чиқариб юбордик. Лекин у жойда бир хонадондан (яъни, Лут пайғамбар хонадонидан) ўзга мусулмонларни топмадик” (Ваз-зориёт, 35-36).
Бу ифода (. мусулмонларни топмадик) истиснои муттасилдир. Чунки шарт билан машрут орасида бир боғлиқлик бор. Шу сабабли Аллоҳ таоло қуйидаги ояти каримада намозни “иймон” деб атаган:“Сиз (Пайғамбар бўлишингиздан аввал) на Китобни ва на иймонни (яъни, унинг ҳақиқат – моҳиятини) билувчи эдингиз” (Шўро, 52).
“. яхшилигу ёмонликлар билан қадарга ишонишингдир”. Аҳли ҳақ қадарнинг ҳақ эканини тасдиқлайдилар. Бунинг маъноси: Аллоҳ таоло олдиндан ҳар бир нарса учун бир қадар тайин этди ва унинг вақтини ўзи ирода қилган пайтда юз берадиган қилди. Барча ишлар Аллоҳнинг тақдирга биноан ўз ўрнида ва маълум вақтда содир бўлади.
Шуни билингки, тақдир тўрт хил бўлади:
Илмда тақдир. Шунинг учун дейилганки, инояти илоҳий қариндошларнинг ёрдамидан аввалдир, бахт туғилишдан олдиндир. Кейингилар олдингиларга таянадилар. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ундан (яъни, Қуръондан, Пайғамбардан Аллоҳнинг исми азалийсида ҳидоят йўлидан) бурилган (ва саодатдан маҳрум қилинган) кимса бурилиб (юз ўгириб) кетур” (Ваз-зориёт, 9).
Яъни яратилмасдан олдин қадарларидан, Қуръон ва иймондан насиба олмаганлар, дунёда ҳам Қуръонни тинглашдан ва унга ишонишдан маҳрум қилинади.
Расулуллоҳ с.а.в. буни шундай ифода қиладилар: “Аллоҳ таоло фақатгина (тақдирда) ҳалок бўлганларни ҳалок қилади” (Имом Муслим, Доримий ва Аҳмад ривоятлари). Яъни, Аллоҳнинг илмида ҳалок бўлишга дохил қилинган кишилар ҳалок бўлганлардир.
Лавҳи маҳфуздаги тақдир. Бу Аллоҳ таоло ўзгартириши мумкин бўлмаган тақдирдир. Аллоҳ таоло шундай дейди: “Аллоҳ хоҳлаган нарсани (яъни, ҳукмни) ўчирур ва (Ўзи хоҳлаган ҳукмни)устивор қилур. Асл Китоб (яъни, Лавҳул-Маҳфуз) Унинг даргоҳидадир” (Раъд, 39).
Раҳим (онанинг бачадони)даги тақдир. Бу босқичда фаришта Аллоҳнинг амри билан банданинг ризқини, ажалини, яхши ёки ёмон бўлишини ёзади.
Тақдирнинг вақти келганда тақдир қилинган ҳодисанинг бўлиши. Аллоҳ яхшилик ва ёмонликни яратган ва белгилаган вақтларда банданинг бошига келишини тақдир қилинган.
Аллоҳ таолонинг яхшилик ва ёмонликни яратганига қуйидаги оятлар далилдир: “Албатта, жиноятчи-осий кимсалар гумроҳлик ва аҳмоқликдадирлар. Улар юзтубан ҳолларида дўзаҳга судраладиган Кунда (уларга): “Дўзах азобини тотиб кўринглар!” – (дейилур). Албатта, Биз ҳар бир нарсани (аниқ) ўлчов билан яратдик” (Қамар, 47-49).
Бу оят қадарийлар ҳақида тушган: “Дўзах таъсирини тотиб кўринглар!” деб уларга дўзахда айтилади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), айтинг: “Мен тонг Парвардигоридан (менга) Ўзи яратган нарсаларнинг ёмонлигидан. ” (Фалақ, 1-2).
Бу қисмда бандага бир лутф ва эҳсон бўлса, (ёмонлик) унга етмасдан олдин қайтарилади. Ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Садақа ва силаи раҳм ёмон ўлимни оқибатини орқага қайтариб, унинг ўрнига саодатни келтиради” (Абу Довуд, Аҳмад ва Ибн Можа ривоятлари). Бошқа бир ҳадисда эса: “Дуо билан бало ер билан осмон орасида курашадилар. Натижада дуо билони ерга туширмасдан орқага қайтаради”, дейилган.
Қадарни инкор этувчилар (Қадария мазҳабига эътиқод қилувчилар): “Аллоҳ таоло нарсаларни олдиндан билмайди, нарсалар бир онда вужудга келади. Аллоҳ таоло уни пайдо бўлгандан кейин билади”, деб Аллоҳ таолога нисбатан бўҳтон қилишган. Аллоҳ таоло уларнинг бу ёлғонлариданг муназзаҳ ва покдир. Аммо бу қарашлар тарафдорлар чиқмагач, унутиб юборилган. Қадария мазҳабдагиларнинг кейинги гуруҳлари яхшиликни Аллоҳдан, ёмонликни бошқадан, деб даъво қилигарди. Аллоҳ таоло уларнинг бу сўзларидан ҳам муназзаҳдир.
Пайғамбар с.а.в. қуйидаги ҳадислари саҳиҳ бир шаклда нақл қилинади: “Қадария бу умматнинг мажусийларидир” (Абу Довуд, Аҳмад ва Ибн Можа ривоятлари). Расулуллоҳ с.а.в. мажусийларнинг қарашлари билан уларнинг фикрлари бир-бирига ўхшаш бўлгани учун ҳам уларни мажусийлар, деб сифатлаганлар.
Дуалистлар (санавия) эса яхшилик нурнинг, ёмонлик эса зулматнинг феъли деб даъво қилишган ва уларга санавия (иккиламчи), деб ном берилган. Қадария ҳам худди шундай яхшиликни Аллоҳдан, ёмонликни эса бошқадан, деб билишади. Ваҳоланки, яхшиликни ҳам ёмонликни ҳам Аллоҳ яратган.
Имомул ҳарамайн ал-Жувайний “Иршод” номли китобида шундай ёзади: “Бир қисм қадариячилар: “Бир қадария эмасмиз, аксинча, қадар биланг боғлиқ хабарларга ишонганингиз учун сизлар қадариясизлар”, дейишади. Бу жоҳил кишилар қадарни ўзларига нисбатан қилдилар. Ёмонликни ўзидан билиб, уни нафсига изофа этган киши ёмонликни ўзига яқинлаштирмасдан, бошқаларга нисбат берадиганлардан афзалроқдир”.
Ҳадиси шарифдаги Пайғамбаримиз с.а.в.нинг: “Эҳсон бу Аллоҳ таолога (худди) уни кўриб тургандек ибодат қилмоғингдир”, деган сўзларига келсак, бу мушоҳада мақомидир. Чунки намозда мулкнинг соҳиби – Аллоҳни мушоҳада қилишга кимнинг кучи етса, бошқа нарсалар билан машғул қилишдан ҳаё қилади. Эҳсон мақоми сиддиқларнинг мақомидир. Биринчи ҳадисда бу тўғрида гапиргандик.
“У сени кўриб турибди”. Яъни, сенинг намоздан ғофиллигингни ва намозда нафсингни машғул қилган нарсаларни билади, демакдир.
“Айтинг-чи, қиёмат қачон (бўлади)?” деган саволга Расулуллоҳ с.а.в.: “Бу тўғрида сўралаётган киши сўрагувчидан ортиқроқ (нарсани) билмайди”, деб жавоб бердилар. Дарҳақиқат у зот қиёматнинг қачон бўлишини билмасдилар. Қиёматнинг қачон бўлиши фақатгина Аллоҳнинг илмига тегишли бўлган ишлардан. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Дарҳақиқат, ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридагина қиёмат, соати (қачон бўлиши тўғрисидаги) билим бордир” (Луқмон, 34).
“У (яъни, қиёмат) осмонлар ва Ер учун жуда оғир (даҳшатли бир ишдир). У сизларга фақат тўсатдан кутилмаганда келур” (Аъроф, 187).
“(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), одамлар Сиздан (қиёмат) Соати (қачон бўлиши) ҳақида сўрайдилар. “У ҳақдаги маълумот фақат Аллоҳнинг ҳузуридадир”, деб айтинг. Қаердан билурсиз, эҳтимол, у соат яқин келиб қолгандир” (Аҳзоб, 63).
Баъзилар дунёнинг умри етмиш минг йил экани ва бу ёғига олтмиш уч минг йил қолганини айтишади. Бу хато фикрдир. Туҳий “Асботут-танзил” асарида баъзи фолбин ва мунажжимлар шу фикрда эканин ёзади. Дунёнинг умрини етти минг йил, деб айтиш ҳам келажак ҳақида ҳукм чиқариш бўлиб, уларга умуман ишониш керак эмас.
Жаброил алайҳиссаломнинг “Ундай бўлса, қиёматнинг аломатларидан хабар беринг”, деган гапига Пайғамбаримиз с.а.в. “Жориялар ўз эгасини туғадиган бўлганда”, деган жавобни бердилар. Бу ифодадаги “амора” калимасини баъзилар “амор” шаклида ўқишади. “Эгаси” сўзи “аёл эгаси – соҳибаси”, шаклида ҳам ривоят қилинган. Бунинг маъноси аксарият уламоларга кўра, жория ва болаларнинг (қиёмат кунига яқин) кўплигини хабар беришдир. Жориянинг ўз эгасидан бўлган боласи ўзининг хўжайини демакдир. Чунки инсоннинг мол-мулки болаларига мерос бўлиб қолади. Қуйидаги бир оз заиф бўлган шакл ҳам изоҳ қилинган: “Жориялар раислар ва бошлиқларни туғадилар. Унга тобеъ бўладилар”, бошқа бир изоҳда эса: “Бир кишининг жориясидан боласи бўлади, кейин жориясини сотади, бола катта бўлиб, онасини сотиб олади ва унинг эгаси бўлади”, дейилган.
“Оёқяланг чўпонлар баланд иморат солишда мусобақалашаётгангларини кўришингдир”. Бу ердаги “оёқяланг”дан мурод фақирлардир. “Аил” – фақир, “иля” – фақирлик деган маъноларни англатади. Ҳадисдаги “риъаун” калимаси “руъатун” шаклида ҳам қўлланилади. Сўзнинг маъноси: чўл ва бошқа жойлардаги муҳтож ва йўқсил кишилар ҳашаматли биноларда яшай бошлайдилар, дунё уларнинг амри остига берилади. Натижада уй қуришда мусобақалашадилар.
Ҳадисда келган “Мен бир муддат кутдим” жумласи бошқа бир ривоятда учинчи шахс мисолида “бир муддат кутди” шаклида ривоят қилинган. Иккаласи ҳам саҳиҳдир. Абу Довуд ва Термизийнинг ривоятида “уч кундан кейин” деган ибора бор. Бағавий “Шарҳи танбеҳ” номли асарида “уч кун ёки ундан кўпроқ” ифодасига ўрин берган. Бундан келиб чиқадики, уч кечадан кейин демакдир. Ҳазрати Умарнинг тарихи билан Абу Ҳурайра (р.а.) ривоят қилган ҳадислардаги “Кейин ҳалиги киши қайтиб кетди. Расулуллоҳ с.а.в.: “Қайтаринглар ҳалиги кишини (саҳобалар тушунсинлар деб шундай қилдилар)!” Орқасидан чиқиб, топмадилар. Расулуллоҳ с.а.в.: “Бу Жаброилдур, сизларга динингизни ўргатгани келди”, дедилар”, деган ифодалар бир-бирига тескари кўринади ва буни тўғри тушуниш керак: Ҳазрати Умар (р.а.) Пайғамбаримиз с.а.в. бу сўзларни айтаётганларида у ердан кетгандилар. Ул зот у ердагиларга бу сўзларни айтдилар. Уч кундан кейин эса Умарга (р.а.) билдирдилар.
“У Жаброил бўлиб, сизларга динингизни ўргатиш учун келган эди”. Бу ерда иймон, ислом ва эҳсоннинг барчасини “дин” дейиш мумкинлигига далил бор. Ҳадисда қадарга иймон келтириш вожиб эканига, ҳар бир ишга кўр-кўрона берилиб кетмаслик лозимлигига, қазога рози бўлиш кераклигига далил бор.
Бир киши Аҳмад ибн Ҳанбалнинг ёнига келиб: “Менга насиҳат қилинг”, деди. У киши: “Аллоҳ таоло ризқни ўз зиммасига олгани ҳолда, сенинг ризққа бўлган аҳамиятингнинг сабаби нима? Келажагинг Аллоҳнинг таъминоти остида экан, бахиллигининг сабаби нима? Бизни жаҳаннам кутиб турган ҳолда, гуноҳ иш қилишингнинг сабаби нима? Мункар ва накирнинг саволи ҳақ экан, аёллар билан ётиб-туришликнинг маъноси нима? Дунё фоний экан, туганмас орзулар нега? Ҳисоб-китоб бор экан, тинмай мол-дунё тўплашнинг боиси нима? Ҳамма нарса Аллоҳнинг қазо ва қадари билан бўларкан, нега бунчалик қўрқасан?”, дедилар.
Фойда
Мақомат соҳиби дунёнинг йигирма беш қисмга бўлинишини: бештаси қазо ва қадар билан, бештаси қобилият билан ва бештаси фаросат билан бўлишини англайди. Қазо ва қадар билан келадиган беш нарса – ризқ, фарзанд, оила, куч қувват ва умрдир. Меҳнат билан қўлга киритиладиган беш нарса – жаннат, дўзах, иффат, фаросат ва ёзиш. Одатий беш нарса – ейиш, ичиш, юриш, уйланиш ва таҳорат ушатиш. Қобилият билан эришиладиган беш нарса – зуҳд, закийлик, сахийлик, гўзаллик ва ҳайбат. Фаросат билан эришиладиган беш нарса – хайрли ишлар қилиш, силаи раҳм, сахийлик, тўғрилик ва жасорат. Буларнинг ҳеч бири Набий алайҳиссаломнинг: “Ҳамма нарса қазо ва қадар билан бўлади” деган сўзларига ҳилоф эмас. Балки баъзи сабаблар билан ёки ҳеч бир сабабсиз вужудга келадиган нарсаларнинг ҳаммаси қазо ва қадар ўлчовлари ичида эканини ифода этади.
Муаллиф: Admin 0 киши фикр билдирган
10 янв. 2009 г.
40-ҳадис. Биринчи ҳадис: Ният ва амал
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулаллоҳ с.а.в. га саловоту, саломлар билан сиз азизларга 40-ҳадис лойиҳасини тақдим этамиз. Ҳадислар ва уларга келтирилган шарҳлар Имом Ан-Нававий раҳимаҳуллоҳнинг 40-ҳадис китобларидан олинган.
Аллоҳ бошлаган ишимизни енгил қилсин, барчамизга мана шу ҳадислар асосида, Расулаллоҳ с.а.в. суннатларига амал қилган ҳолда умр ўтказишни насиб қилсин.
Биринчи ҳадис: Ният ва Амал
Умар ибн Хаттобдан (р.а) ривоят қилинади. Расулуллоҳ с.а.в.: “Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Ким нимани ният қилса, ўшанга эришади. Кимки Аллоҳ ва Унинг Расули учун ҳижрат қилса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расулига бўлади. Кимки мол-дунёга эришиш ёки бир аёлга уйланиш ниятида ҳижрат қилса, у кишининг ҳижрати ният қилган нарсаси учун бўлади”. Имом Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насоий ва Ибн Можа ривоятлари.
Ҳадис ёмон ва яхши амалларни ажратишда ниятнинг ўрнини белгилайди. Ният тўғри бўлса, амал ҳам гўзал бўлади. Ният бузуқ бўлган жойда амал ҳам ёмон натижа беради.
Бирор бир амал ниятига кўра шу уч тарзда амалга оширилади:
- Амал Аллоҳдан қўрққан ҳолда қилинади. Бу Аллоҳ бандаларининг фақат бандаликни бажариш ниятида қилган ишидир.
- Бирор амал савоб қозониш ва жаннатга кириш ниятида қилинади. Бу тижорий тушунчага эга бўлган кишиларнинг амалидир.
- Амал Аллоҳдан ҳаё қилган ҳолда бандалик вазифасини бажариш ва шукрини адо қилиш ниятида қилинади. Бундай кишилар ибодат қилишларига қарамай, ўзларини қусур санайдилар ва қалбларида доиб қўрқув бўлади. Чунки амалининг қабул қилинган, қилинмаганини билмайди. Бу ҳақиқий мусулмоннинг ишидир. Бир куни кечаси Расулуллоҳ с.а.в.нинг оёқлари шишгунга қадар ибодат қилганларини кўрган Оиша онамиз (р.а.) сўрадилар: “Эй Расулуллоҳ! Парвардигорингиз сизнинг аввалу охир гуноҳларингизни кечирган бўлса, шунчалик ўзингизни қийнашингизнинг сабаби нима?” Шунда Расулуллоҳ с.а.в.: “Мен шукр қилувчи банда бўлмайинми?” деб марҳамат қилдилар (Имом Бухорий, Насоий, Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).
“Қўрқув билан қилинган ибодат фазилатлими ёки умид билан қилинган ибодатми?” деган саволга Имом Ғаззолий шундай жавоб берганлар: “Умид билан қилинган ибодат фазилатлидир. Чунки умид севгини пайдо қилади, қўрқув эса умидсизликка сабаб бўлади”.
Биз ажратган бу уч гуруҳ ихлосли кишиларга алоқадордир. Шуни яхши билиш лозимки, ихлосга баъзан манманлик тўсиқ бўлиши мумкин. Кимки қилган амаллари билан ғурурланса, унинг амаллари қабул қилинмайди. Худди шундай ўзини буюк инсон, деб билган кишининг ҳам амали қабул бўлмайди.
Иккинчи гуруҳдаги кишилар дунё ва охиратнинг ҳар иккисини қозониш ниятида амал қилади. Баъзи олимлар бу ниятда амал қилган кишиларнинг амаллари қабул бўлмаслигини айтишган. Бу қарашларга қуйидаги қудсий ҳадисни далил қилиб келтиришган: “Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Мен Ўзимга шерик қўшишларига асло рози эмасман. Кимки бирор амал қилса-ю, унда Мендан бошқасини шерик қилса, ундай амалдан (ёки кишидан) узоқдирман” (Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).
Ҳорис Муҳосибий “Китоби ур-Риоя ли ҳуқуқуллоҳ” асарида бу фикрни ҳимоя қилган ва жумладан шундай деган: “Ихлос фақатгина Аллоҳга итоат қилишни қасд қилишдир. Бошқа нарсани мақсад қилиш ихлос бўла олмайди. Риё икки ҳил бўлади: инсон итоат қилиш билан фақат одамларнинг эътиборини қозонишни истайди; итоат қилиш билан ҳам инсонларнинг, ҳам Аллоҳнинг розилигини қозонишни истайди. Ҳар иккисининг ҳам амаллари қабул бўлмайди”.
Ҳофиз Абу Нуайм ал-Исфаҳоний “Ҳидоятул авлиё” номли асарида ўзидан олдинги олимлар шундай фикрда бўлганларини таъкидлайди. Улар ўз қарашларига Қуръони каримнинг Ҳашр сураси 23-оятини далил қилишган:
“У – Аллоҳ, шундай Зотдирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат Унинг Ўзи бордир. У (Ёлғиз) Подшоҳдир, (барча айб-нуқсондан) покдир-саломатдир, (Ўзи хоҳлаган бандаларини дунё-бало-офатлари ва охират азобидан) омон қилгувчидир, (бандаларнинг амалларини) кўриб-кузатиб тургувчидир, қудрат соҳибидир, бўйсиндиргувчидир. (Танҳо) Кибр эгасидир. Аллоҳ уларнинг(мушрикларнинг) ширкларидан покдир”.
Аллоҳ таоло хотиндан, боладан ва ҳар қандай шерикдан қандай муназзаҳ бўлса, Узидан бошқани шерик қилинган амални қабул қилишдан ҳам шундай муназзаҳдир. Аллоҳ таоло қадри юксак ва буюкликда шериги йўқ Зот.
Самарқандий шундай дейди: “Инсоннинг Аллоҳ учун қилган амаллари қабул қилинади. Инсонлар учун қилган амаллари эса рад этилади. Масалан, бир киши пешин намозини Аллоҳнинг фарз қилган амрини адо қилиш масадида ўқийди. Намозини одамлар орасида таъдили арконга риоя қилиб, рукуъ ва саждаларини узайтириб ўқиса, асли эътибори билан намози қабул бўлади. Аммо намозни инсонлар кўрсин учун гўзал ва узайтириб ўқиганлиги боис қабул қилинмайди”.
Иззуддин ибн Абдусаломдан инсонлар ёқтириб тақдир этсинлар, дея намозини узайтириб ва чиройли қилиб ўқиган кишилар ҳақида қандай фикрда эканлиги ҳақида сўралганда, у жавобан шундай деганди: “Бу ниятда амал қилган кишининг амали қабул бўлмаслигини истайман”.
Бу изоҳлар амалнинг васфида ширк бўлган тақдирдагина ўринлидир. Агар ширк амалнинг аслида бўлса, яъни фарз бўлган намозни ҳам Аллоҳ учун ҳамда инсонлар учун ўқиса, амалнинг аслида ширк бўлгани туфайли намози қабул қилинмайди. Риё амални тарк қилиш билан ҳам бўлади. Фузайл ибн Иёз шундай дейди: “Инсонларни деб бир амални тарк қилиш ҳам риёдир. Одамлар кўрсин, деб амал қилиш эса ширкдир. Ихлос эса Аллоҳнинг сени ҳар иккисидан ҳам муҳофаза қилиши билан бўлади”. Фузайлининг бу сўзларидан шундай маъно келиб чиқади: “Кимки бирор бир амални қилишга ният қилса-ю, одамлар кўрмасин, деб уни тарк қилса, у одам риёкордир. Чунки амални одамлар сабабли тарк қилди. Ҳеч ким йўқ жойда адо этиш мақсадида ибодатни бир оз кечиктирса, бу мустаҳаб бўлади. Қилинадиган ибодат фарз намози ёки закот бўлса, ёки у одам ҳалқ эргашиши керак бўлган бир олим бўлса, бу вазиятда амалини ошкора қилиши фазилатлироқдир”.
Сумъа ҳам худди риё каби амалларнинг қабул бўлмаслигига сабаб бўлади. Сумъа киши ёлғизлигида Аллоҳ учун ибодат қилиб, кейин қилган ибодатини одамларга гапириб беришдир .
Пайғамбаримиз с.а.в. шундай марҳамат қиладилар: “Кимки (қилган) амалини бошқаларга билдирса (эшиттирса), Қиёмат куни Аллоҳ таоло (унинг бу ҳолини маҳшар аҳлига) эшиттиради. Кимки риё учун бир иш қилса, Аллоҳ таоло унинг асл мақсадини юзага чиқаради” (Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).
Мирзабоний (р.а.) шундай дейди: “Намозхоннинг намози қабул бўлишида тўртта хислат лозим: қалб ҳузури, ақл саломати, шартларнинг тамоман бажарилиши ва барча аъзоларнинг хушуъда бўлиши. Қалб ҳузурисиз намоз ўқиган киши ибодатдан ғофил кишидир. Ҳамма аъзолари хушуъ ичида бўлмаган ҳолда намоз ўқиган киши намозини хато ўқиган бўлади. Ана шу шартларга амал қилган ҳолда намоз ўқиган киши намознинг барча арконларини бажарган бўлади”.
“Албатта амаллар ниятга боғлиқдир”. Пайғамбаримиз с.а.в. бу сўзлари билан савобга васила бўлган амалларни қасд қилганлар. Мубоҳ бўлган амалларни қасд қилмаганлар.
Ҳорис Муҳосибий шундай дейди: “Ихлоснинг мубоҳ ишлар билан алоқаси йўқ. Чунки мубоҳ ишларда Аллоҳга яқинлик қасд қилинмагани учун, Аллоҳга қурбат ҳосил бўлмайди. Ҳеч бир мақсадни кўзламасдан, фақат уй қуриш ғояси билан уй қуришга ўхшаш. Аммо масжид ёки кўприк қуриш ғояси билан бўлса, мустаҳаб бўлади”. Ҳаром ёки макруҳ ишда ҳам иҳлос бўлмайди. Қараш ҳалол бўлмаган нарсаларга қараб, Аллоҳ яратган нарсалар ҳақида тафаккур қиляпман, деб даъво қиладиган одамнинг ҳолати ҳам шундай. Худди соқол-муйлаби чиқмаган ўғлига ибрат назари билан қарашга ўхшаш. Бунда ҳеч қандай ихлос бўлмаганидек, Аллоҳга яқинлашиш ҳам йўқ. Сидқ эса банданинг зоҳирий ва ботиний қийматига қараб англашилади. Сидқ барча мақом ва ҳоллар босиб ўтилгач, майдонга келади. Чунки ихлоснинг моҳияти амални Аллоҳ учун қилишидадир. Баъзан инсон ўқийдиган намози билан Аллоҳга йўналишни мақсад қилади, аммо намозида қалб ҳузури бўлмайди. Сидқ ана шу ибодатда қалбнинг бутунлай Аллоҳга йўналишидир. Шу ҳолда ҳар бир содиқ киши ихлослидир. Аммо ҳар бир ихлосли киши содиқ бўлмаслиги мумкин. Аллоҳ билан маънавий боғланиш ёки боғланмасликнинг маъноси ҳам шунда. Инсон содиқ бўлгач, Аллоҳдан бошқалардан маънавий боғларини узиб, фақат Аллоҳга боғланган бўлади. Аллоҳдан бошқалардан узоқ бўлиш ва Аллоҳнинг ҳузурида туриш завқи билан тўлиб-тошиш шу тариқа юзага келади.
Пайғамбаримиз с.а.в.нинг “Амаллар. ” сўзларидан мақсадлари амалларнинг саҳиҳлиги ё амалларнинг қабул шарти ёки амалларнинг мукаммаллиги бўлиши мумкин. Абу Ҳанифа (р.а.) сўнгги маънони афзал кўрганлар. Ҳадисда келган амаллардан баъзи суннат амаллари, нажосатнинг тозаланиши, тортиб олинган қарз ёки қарз олинган нарсаларнинг, молларнинг қайтарилиши, ҳадя берилиши каби ишлар истисно қилинади. Чунки буларнинг сиҳҳати ниятнинг тўғрнотўғрилигига боғлиқ эмас. Фақат бу ишларда савоб олиш учун Аллоҳга яқинлашиш мақсад қилинади.
Бир киши молига ем бераётганда, Аллоҳнинг амрини бажаришни ўйлаб емни берса, савоб қозонади. Агар молини сақлаш учун берса, савоб олмайди. Жангчи отини Аллоҳ йўлида боғласа ва сув берса, унга сув бераётганда фақат чанқоғини қолдириш учун сув берса ҳам савоб олаверади. Бу ҳақда Бухорийнинг саҳиҳида ишора бор. Шунга ўхшаш аёллар уйда ётаётганда эшикни ёпиб, чироқни ўчираркан, бу ишларни Аллоҳнинг амрини бажариш ниятида қилса, савоб қозонади. Бошқа ниятларда қилса, савобга эга бўлмайди.
Ниятнинг луғавий маъноси йўналиш, юзланиш демакдир. Араблар бу феълни қўллаётганда: “Аллоҳ сени хайрга бошласин”, дейишади. Шариатда эса феъли (амали) билан бирор нарсага йўналишдир. Бир нарсага йўналса-ю, аммо амал бўлмаса, бу “азм” (арабча) дейилади. Амаллардаги ният ибодат билан одатни ёки ҳақиқий ибодат билан ибодат бўлмаган амални фарқлаш учун шарт қилинган. Биринчи ҳолатнинг (ибодат билан одатни ажратишнинг) мисоли масжидда ўтирган кишининг ҳолидир. Масжидда одатий дам олиш учун, баъзан эса эътикоф ниятида ибодат қилиш учун ўтирилади. Бу ерда ибодат билан одатни фарқлайдиган нарса ниятдир. Ғуслда ҳам одатда тозалик ният қилинади. Баъзан эса ибодат ният қилинади. Иккисини фарқлайдиган биргина восита бу –ниятдир. Пайғамбаримиз с.а.в.дан: “Риё учун, молини қўриқлаш учун, қаҳрамонлик кўрсатиш учун жанг қилган кишининг қайси бири Аллоҳ йўлида жанг қилган кишидир?” деб сўралганда, Расулуллоҳ с.а.в. шундай жавоб қилгандилар: “Кимки Аллоҳнинг номи энг олий, устун бўлиши учун курашса, ана ўша Аллоҳ йўлидаги кишидир” (Имом Муслим, Ибн Можа ва Аҳмад ривоятлари).
Иккинчи ҳолатнинг, яъни ибодатнинг тўғрисини фарқлашда ниятнинг восита бўлиши қуйидагича бўлади: Масалан, бир киши тўрт ракат намоз ўқиди. Бу намоз пешин намозининг фарзи ёки суннати эканини фақат ниятга қараб биламиз. Худди шунингдек киши қул озод қиларкан, каффорат учун озод қилдими, назр учунми ёки бошқа сабаблар билан озод қилдими, буни фақат ниятга қараб фарқлаймиз.
“Ким нимани ният қилса, ўшанга эришади”. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг сўзлари ибодатларда бир киши бошқасининг ўрнидан ибодат қилиши ёки ният қилиши учун вакил қолдириши жоиз эмаслигига далилдир. Фақат бундан закот молининг ажратилиши ва қурбон сўйилиши истисно қилинган. Бу икки амалда киши кучи етган миқдорда қурбонлик сўйиш ёки закот молини ажратишда ният билан бошқасига ваколат бериши жоиздир. Ҳаж ва қарзни адо қилишда кучи етган ҳолатда вакил тайинлаши жоиз эмасдир.
“Кимки Аллоҳ ва Унинг Расули учун ҳижрат қилса, унинг ҳижрати Аллоҳ ва Расулига бўлади. Кимки мол-дунёга эришиш ёки бир аёлга уйланиш ниятида ҳижрат қилса, у кишининг нияти ният қилган нарсаси учун бўлади”.
Ҳижрат турли сабаблар билан амалга оширилган:
Биринчиси – мушриклар Расулуллоҳ с.а.в.га азият етказганларида саҳобаларнинг Маккадан Ҳабашистонга қилган ҳижрати. Мусулмонлар Макка мушрикларининг зулмидан қочиб, Нажоший юртига боришган. Бу воқеа Байҳақийнинг айтишича, рисолатдан беш йил ўтгач содир бўлган.
Иккинчиси – Маккадан Мадинага қилинган ҳижрат. Бу ҳодиса рисолатнинг ўнинчи йилида юз берган. Ўша пайтда Маккадаги ҳар бир мусулмон Мадинага – Расулуллоҳ с.а.в. олдиларига ҳижрат қилиши лозим эди. Баъзи олимлар фақат Маккадан Мадинага ҳижрат қилиш вожиб бўлганини айтишган. Чунки Мадинанинг Маккага нисбатан ҳеч бир афзаллиги йўқ. Вожиб бўлган нарса – Расулуллоҳ с.а.в. бўлган жойга ҳижрат қилишдир.
Инсоннинг бир жойдан бошқа жойга ўзи хоҳлаб кетиши ўн турли бўлади:
- Дунёвий бир истак туфайли.
- Диний истак туфайли кўчиш: Диний мақсад билан бўладиган сафарнинг ўзи саккиз ҳилдир:
- Ибрат учун сафар қилиш. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ахир улар ер юзида сайр этиши, ўзларининг олдиги пайғамбарларини инкор қилиб, иймонсиз (кетган)кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганини кўрсалар бўлмайдими?” (Рум, 9), “Ахир улар ерда сайр қилиб, ўзларидан олдинги (динсизларнинг) оқибат қандай бўлганини кўрмайдиларми?” (Фотир, 44). Зулқарнайн ана шу мақсадда саёҳатга чиққан эдилар.
- Ҳаж учун қилинган сафар.
- Маишат таъмини учун қилинган сафар.
- Тижорат қилиш, (кўпроқ) пул топиш учун қилинган сафар. Ўз эҳтиёжидан ортиқ мол топиш Аллоҳ таолонинг: “Роббингиздан (Ҳаж мавсумида тижорат билан) фазл тилашингизда сизларга (ҳеч қандай) гуноҳ йўқдир” (Бақара, 198) ояти каримасига кўра жоиздир.
- Илм таҳсили учун қилинган сафар.
- Маънавий қийматга эга бўлган жойларни зиёрат қилиш ниятида қилинган сафар. Пайғамбаримиз с.а.в.нинг: “Фақат учта масжидни(зиёрат қилиш)учун йўлга отланилади”, деб қилган марҳаматлари шунга ишора қилади.
- Чегара ҳудудларида карвонсарой қуриш учун, ўтиш жойлари қуриш ниятида қилинган сафар.
- Аллоҳ таоло розилиги учун дўстини зиёрат қилиш учун қилингна сафар. Набий с.а.в. бу борада қуйидаги ҳадиси шарифни айтдилар: “Бир киши бир қишлоқдаги биродарини зиёрат қилиш учун йўлга чиқди. Аллоҳ таоло у кишининг йўлига бир фариштани юборди. Фаришта у одамдан:
- Қаерга кетяпсан? – деб сўради. У одам:
- Фалон қишлоқдаги биродаримни зиёрат қилиш учун кетяпман, – деди. Фаришта:
- У одамга берадиган бирор нарсанг борми? – деди, У одам жавобан:
- Йўқ. Мен уни фақат Аллоҳ розилиги учун яхши кўраман, – деди. Шунда фаришта:
- Мен Аллоҳнинг сенга юборган бир хабарчисиман. Шуни билки, сен уни қанчалик севсанг, Аллоҳ сени шунчалик севади”, деди (Муслим ривояти).
- Атрофдаги қабилаларга, уларнинг вакиллари Расулуллоҳ с.а.в.дан диннинг асосларини ўрганиб қайтгунларича, динни ўргатиш ниятида қилинган ҳижрат.
- Маккаликлардан Пайғамбаримиз с.а.в. олдиларига келиб, мусулмон бўлгандан кейин ўз қавмларига қайтган кишиларнинг ҳижрати.
- Бир мусулмоннинг ҳеч бир шаръий сабабсиз мусулмон биродари билан гаплашмаслиги макруҳ, заруратсиз уч кундан ортиқ алоқани узиши эса ҳаромдир. Ҳикоя қилинишича, бир киши биродари билан уч кундан ортиқ вақт гаплашмади ва унга қуйидаги мазмунда хат юборди: “Биродар! Сенда менга нисбатан зулм бўладиган бир нарса бор. Бу ҳақда Ибн Абу Ҳайсамадан насиҳат ол. Чунки у бобоси Заҳҳок, у киши Икрима воситасида ривоят қиладики, “Ибн Аббос (р.а.) Пайғамбаримиз с.а.в.нинг:“Ҳақиқий дўстнинг ўз дўстларидан уч кундан ортиқ алоқа узиши Аллоҳ томонидан ҳаром қилинган”деганларини нақл қилган”(Имом Муслим ва Аҳмад ривоятлари).
- Эркак кишининг хотини унга осийлик қилганида уни тарк қилиши. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “. уларни ётоқларида тарк этингиз” (Нисо, 34). Бир жойда гуноҳларга ботган кишининг гаплашмасдан ва саломлашмасдан тарк қилиниши ҳам эрнинг хотинини тарк қилиши кабидир.
- Аллоҳ таоло қайтарган ҳижратлардан тийилиш. Бу ҳижратнинг умумий маъносидир.
Ривоят қилинишича, бир киши Маккадан Мадинага ҳижратнинг фазилатини (савобини) истаб эмас, балки Умму Қайс исмли бир аёлга уйланиш учун ҳижрат қилди. Кейинроқ унга Умму Қайснинг муҳожири деган ном берилди.
“Аҳир никоҳ ҳам ислом истаган амаллардан биридир, нега дунёвий баҳо берилаяпти?” деб сўралса, шундай жавоб берамиз: У киши зоҳирда ҳижрат ғояси билан чиққанди. Ичида изҳор этганига хилоф равишда ният қилгач, қораланишга мустаҳиқ бўлди. Айни шаклда ташқи кўринишидан ҳаж учун, ҳақиқатда эса, тижорат учун кетган кишининг ёки зоҳиран илм талабида чиқиб, ҳақиқатда эса раислик ёки бошқарувни, мансабни қўлга киритиш ниятида ҳаракат қилган кишининг ҳукми ҳам шундайдир.
Ҳадис зоҳирда ҳаж учун, ҳақиқатда эса ҳам тижорат, ҳам зиёрат учун ҳажга кетган кишининг савоб олмаслигини тақозо қилади. Шу ҳолда ҳадисни, “У кишини ҳажга боришга ундаган нарса фақатгина тижорат бўлса, савоб олмайди” шаклида тушуниш (изоҳлаш) тўғри бўлади. Агар унинг боишига сабаб ҳаж бўлса, тижорат эса унга тобеъ бўлса, унга бўлган эътибори нисбатида савоби камаяди. Агар ҳам ҳаж, ҳам тижорат ғояси билан борса, савоб олиш эҳтимоли бор. Чунки унинг ҳижрати фақат дунё учун эмас. Бунинг тескариси ҳам ҳудди шундай. Чунки оҳират амали бўлган ҳажни дунё амали билан алмаштиради. Бу ҳадис ҳукмни фақат ниятга боғлаган. Иккаласини ҳам ният қилган кишини, фақатгина дунёни мақсад қилган дейиш тўғри эмас. Валлоҳу аълам.
Qiziqarli malumotlar
Ислом ва олам»