Исломий молиялар ва банк тизими»
Китоб мазкур масалада чуқур шуғулланишни истовчилар учун фойдали бўлур эди. Ушбу китоб исломий молиялаштириш фундаментал қирраларини теран тушуниб олиш имконини беради деб умид қилинади. Бу эса сўзсиз, исломий молиялаштириш соҳасидаги билимлар даражасини ошириш ва уни глобал молия тизими саҳнасида молиявий ҳамкорликнинг улкан имкониятлари сифатида кўриш имконини беради.
Islomiy kitoblar
1. Saodat asri qissalari.
2. Tarixi Muhammadiy.
3. Shamoili Muhammadiyya.
4. Payg’ambarlari qissasi.
5. Mahzun bo’lma.
6. Ibodati Islomiya.
7. Tavba kitobi.
8. Qiyomatning alomatlari.
9. Allohning mo’jizalari.
Islomiy kitoblar Varies with device APK for Android Varies with device+
Version | Varies with device for Android Varies with device+ |
Update on | 2023-01-09 |
Installs | 100.000++ |
File size | 12.989.651 bytes |
Permissions | view permissions |
What’s new | Xatoliklar tuzatildi! |
Versions history:
- 1. LATEST. Islomiy kitoblar Varies with device APK (2023-01-09, 12 MB)
- 2. Islomiy kitoblar Varies with device APK (2022-08-29, 7 MB)
- 3. Islomiy kitoblar Varies with device APK (2022-06-16, 7 MB)
- 4. Islomiy kitoblar 1.0.2 APK (2020-09-24, 7 MB)
«Исломий молиялар ва банк тизими»
Ўзбекистон Республикаси аҳолиси сони бугунги кунда 30 млн. кишидан ошиб кетди. Аҳолининг қарийб 95%и мусулмонлардир. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг маълумотига кўра, 16 хил конфессияга мансуб бўлган 130 дан ортиқ миллат ва элатларнинг мавжудлиги давлат ва ҳукуматнинг диний соҳага бўлган эътиборини янада оширади. Дин ишлари қўмитаси ҳузурида Конфессиялар ишлари жамоатчилик кенгаши ташкил этилган ва етакчи диний ташкилотлар раҳбарлари унинг аъзолари ҳисобланади. Мамлакат ҳудудида мусулмонларнинг 2037 та масжиди, 16 конфессияга тааллуқли бўлган 159 та ноисломий диний ташкилотлар фаолият олиб бормоқда.
ХВФнинг эътирофига кўра, Ўзбекистон жаҳондаги иқтисодий ўсишнинг энг юқори кўрсаткичларини қайд этувчи мамлакатлар сирасига киради. Йиллик иқтисодий ўсиш 7-8%ни ташкил этмоқда. Собиқ ҳамдўстлик мамлакатлари орасида ҳам Ўзбекистон энг кўп мусулмонлар аудиториясига эга давлат ҳисобланади(Тахминан 26-27 млн.киши). Аҳолининг катта қисми мусулмонлар бўлган мамлакатда яна бир хайрли ишга қўл урилди. Собиқ ҳамдўстлик мамлакатлари ичида биринчилардан бўлиб, йирик иқтисодчи олим, Куала-Лумпур бизнес мактаби президенти профессор Судин Хоруннинг исломий молиялаштириш усуллари тўғрисидаги фундаментал асари “Исломий молиялар ва банк тизими. Фалсафаси, тамойиллари ва амалиёти” китоби ўзбек тилига ўгирилди. Китоб иқтисодчи Б.Жўраев томонидан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур ва Тошкент Исломи институти ўқитувчиларининг қимматли маслаҳатлари ила нашрга тайёрланган. Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг 2014 йил 4 февралдаги тавсияси билан 5000 нусхада чоп этилди.
Китобнинг таркиби ўқувчиларга янги маълумотларни янада изчиллик билан ўзлаштиришга ёрдам беради: базавий асосларни баён қилувчи, шунингдек ёрдамчи мазмундаги бўлимлар бунга имкон беради. Исломий иқтисод тўғрисидаги тушунчалар: исломий банкинг тарихи ва ривожланиши,унинг фалсафаси ва тамойиллари, фаолият масалалари ва амалиёт, исломий банкингга нисбатан қонун ва меъёрлар, ссуда фоизига турли динларнинг нуқтаи-назарлари базавий асосларга бағишланган. Исломий суғурталаш, капитал бозори ва бошқа молия муассасалари тўғрисидаги боблар – булар ёрдамчи маълумот ҳисобланади. Ҳар бир бобнинг якунида келтирилган қўшимча адабиёт ва манбалар шу соҳага тегишли маълумотларни батафсил ўрганишни ҳоҳловчилар учун мўлжалланган.
Ушбу китобнинг асосий мақсади – исломий молия бўйича ҳар томонлама билимларни беришга уриниш ва тармоқнинг замонавий ривожланишини кўрсатишдан иборат. Сўнгги тўрт бобда исломий банкинг, исломий суғурта – такофул ва тармоқларнинг капитал исломий бозори ҳақида сўз боради, чунки айнан капитал бозоридаги инвестициялар диверсификациясининг (тармоқлараро мутаносиб тақсимланиши) ўсиши ҳисобига исломий банклар тезкор ривожланиш даврини босиб ўтдилар. Охирги бобда, исломий молиялаш тизими билан боғлиқ махсус ташкил этилган ташкилотлар ўрни ҳақида алоҳида сўз боради. Бундан ташқари, ўқувчилар бошқа мамлакатларда қўлланиладиган турли исломий банк ва молиялаш андозалари шарҳи билан танишишлари мумкин.. Мазкур китобнинг асосий аҳамияти – исломий молия ва банк ишига ҳар томонлама ва замонавий ёндашишдан, уни амалиётга тадбиқ этишни ўрганишдан иборатдир.
2008 йилги жаҳон молиявий инқирозидан сўнг жаҳон иқтисодчилари янги, инновацион молиялаштириш усуллари ҳақида бош қотира бошладилар.Шариат талабларига тўлиқ жавоб берадиган исломий молиялаштириш тизимига нафақат мусулмон мамлакатларида, балки номусулмон мамлакатларда ҳам катта эътибор қаратила бошланди.Бугунги кунда исломий молиявий активлар салмоғи 1,6 трлн. АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда ва йиллик 15% ўсишга эришмоқда.
Куала-Лумпур бизнес мактаби президенти профессор Судин Хоруннинг фикрича, “Жаҳон бозоридаги қарз занжири 2008 йилги молиявий инқирозга олиб келгач, исломий молияларнинг жозибадорлиги янада ортди. Глобал қарз инқирози исломий молиялар тартибга солингани каби қонунлар қабул қилиш лозимлигини, юқори даражада кредит қарздорлиги ва чайқовона амалиётларни таъқиқлаш зарурлигини,шунингдек, оқилона молиявий сиёсат юргизиш кераклигини аниқ кўрсатиб қўйди. Шариат ҳуқуқи ҳам ахлоқ қоидаларига хилоф битимлар тузишни тақиқлайди ва ижтимоий адолатни қўллаб-қувватлайди, бу эса хатар ва даромадларни, ижтимоий масъул инвестицияларни ўзаро тақсимлаш билан таъминланади. Бу ҳам бўлса, анъанавий тизимда мавжуд бўлмаган маънавий ва соф инсоний кафолатлардир.”
Китоб мазкур масалада чуқур шуғулланишни истовчилар учун фойдали бўлур эди. Ушбу китоб исломий молиялаштириш фундаментал қирраларини теран тушуниб олиш имконини беради деб умид қилинади. Бу эса сўзсиз, исломий молиялаштириш соҳасидаги билимлар даражасини ошириш ва уни глобал молия тизими саҳнасида молиявий ҳамкорликнинг улкан имкониятлари сифатида кўриш имконини беради.
Муаллиф: Ботирхўжа Жўраев таржимаси
Номи: Исломий молиялар ва банк тизими. Фалсафаси, тамойиллари ва амалиёти.
Нашриёт: «Ўзбекистон» нашриёти
Сана: 2014 йил
Ҳажми: 464 бет
ISBN: 978-9943-28-085-4
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: Қаттиқ
Ушбу китобда қуйидаги масалалар билан танишишингиз мумкин:
Муқаддима
Кириш
1-боб
Исломий иқтисодий тизимнинг асосий тартиблари
Иқтисодиёт таърифи
Жаҳон иқтисодий тузуми
Исломий иқтисодиёт тузуми
Исломий иқтисодиёт услубиёти(методологияси)
Исломий иқтисоднинг моҳияти
Исломий иқтисод тизимининг асосий қоидалари
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
2-боб
Исломий банк тизимининг тадрижий ривожланиши ва тарихи
Кириш
Исломий банк иши тарихи
Исломий банк тизимининг бошланғич даври
Исломий банк тизимининг ўрта даври
Исломий банкингнинг замонавий босқичи
Алоҳида мамлакатларда исломий банкингнинг ривожланиши
Миср исломий банк тизимининг тарихи
Малайзия исломий банк тизими тарихи
Эрон исломий банк тизимининг тарихи
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
3-боб
Исломий банкингнинг вазифалари, фалсафаси ва тамойиллари
Кириш
Исломий банкларни ташкил этиш мақсади ва улар бизнесининг
фалсафаси
Жаҳон исломий банклари ижтимоий амалиёти
Исломий банклар фалсафаси шаклланишига
таъсир этувчи омиллар
Исломий банк фалсафасини шакллантирувчи
ахборот манбалари
Исломий банклар бизнес фалсафасининг моҳияти
Исломий банкларнинг ишлаш тамойиллари
Мушарака тамойили
Музораба тамойили
Муробаҳа тамойили
Ижара тамойили
Қарзи ҳасан тамойили
Вадиа тамойили
Раҳн тамойили
Бошқа тамойиллар
Бай битаман аджил
Бай ал-дайн
Бай инаҳ
Бай истижрор
Бай салам
Ҳивала
Истисно
Жоала
Кафолот
Мусавама
Сарф
Ужр
Урбун
Ваколат
Таварруқ
Шариат тамойилларини қўллашдаги устуворликлар
Маблағлар манбалари ва уларни жойлаштириш
Исломий банклар ва уларнинг мижозлари билан
ўзаро муносабати
Пул маблағлари етказиб берувчилар билан ўзаро муносабат
Маблағлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабат
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
4-боб
Ссуда фоизи, судхўрлик ва рибо
Кириш
Рибо, судхўрлик ва фоиз тушунчалари
Фоиз ва судхўрлик концепцияси номусулмонлар
нуқтаи-назарида
Ссуда фоизи тушунчаси иудейлар нуқтаи-назарида
Ссудда фоизи тушунчаси юнонлар ва римликлар
нуқтаи-назарида
Ссуда фоизи тушунчаси насоролар нуқтаи-назарида
Энг аввалги насроний руҳонийларининг фикрлари
XII ва XVI аср насроний олимларининг қарашлари
XVI аср -1836 йил насроний ислоҳотчиларининг қарашлари
Исломий қарашларнинг рибога муносабати
Рибонинг ман этилиши
Қуръонда рибонинг таъқиқланиши
Ҳадисларда рибога қўйилган таъқиқлар
Рибонинг таснифлари
Мусулмонлар нуқтаи-назарида рибо
Исломдаги мазҳабларнинг рибога нисбатан қарашлари
Ҳанафий мазҳаби
Шофеъий мазҳаби
Ҳанбалий мазҳаби
Моликий мазҳаби
Замонавиий олимларнинг қарашлари
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
5-боб
Исломий банкинг қонунлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари1
Кириш1
Шариат тушунчаси ва унинг аҳамияти
Шариат манбалари
Биринча манба: Қуръон 5
Иккинчи манба: ҳадислар7
Учинчи манба: ижмо
Тўртинчи манба: қиёс
Исломий банк тизимидаги шариатнинг умумий қонунлари
Банк тизимига бағишланган махсус шариат қонунчилиги
Позитив ҳуқуқ меъёрлари
Марказий банк иштироки
Шариат кузатув кенгаши
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
6-боб
Исломий банк тизими амалиёти ва унинг функционал томонлари
Кириш
Шариат тамойилларининг қўлланиши
Исломий банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар
Омонатлар
Молиялаштириш механизмлари
Бошқа хизматлар
Ваколат аккредитиви
Мушарака аккредитиви
Муробаҳа аккредитиви
Кафолот хати
Маблағлар манбалари
Маблағлардан фойдаланиш
Ижтимоий-хайрия фаолияти
Ҳисоб сиёсати
Молиявий ҳисоботларни тайёрлаш асослари
Даромадни эътироф этиш(тан олиш)
Инвестициялар
Шубҳали(гумонли) қарзлар бўйича заҳиралар
Асосий воситалар ва эскириш
Фойдани тақсимлаш
Закот тўлаш
Ҳисоб сиёсатининг бошқа тамойиллари
Хатарларни бошқариш
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
7-боб
Исломий молия бозорлари
Кириш
Молия бозори шакллари
Капитал бозори
Пул бозори
Форвард ва фьючерс битимлари бозори
Ипотека бозори
Пай инвестиция фондлари бозори
Малайзияда исломий молия бозори амалиёти
Давлат инвестицион қимматли қоғозлари
Малайзия Марказий банкинг ўтказма соло-векселлари
Қисқа муддатли савдо векселлари
Исломий муомала депозити
Банклараро музораба инвестициялари
Бай битаман аджил ва муробаҳа тамойилларига асосланган
облигациялар
Муробаҳа ва бай инаҳ тамойиллари бўйича купонсиз облигациялар
Ижара тамойили асосидаги облигациялар
“Кагамас мудараба”га асосланган облигациялар
Исломий молия бозори билан боғлиқ ташкилотлар
Қимматли қоғозлар бўйича Комиссия
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
8-боб
Исломий суғурталаш тизими
Кириш
Анъанавий суғурталаш тизими тарихи
Исломий суғурталаш тизими тарихи ва ривожланиши
Такафулнинг фалсафаси, тамойиллари ва ишчи концепцияси
Такафул тамойили
Такафул қопламали суғурталаш шакллари
Оилавий такафул
Умумий такафул
Такафул тизимини амалга ошириш усули
Умумий такафулни амалга ошириш
Оилавий такафулни амалга ошириш
Хулосалар
Манба ва қўшимча адабиётлар
9-боб
Исломий банк тизими билан боғлиқ бўлган ташкилотлар
Кириш
Ислом Тараққиёт Банки
Лойиҳавий молиялаштириш, техник ёрдам ва вақф жамғармасининг
фаолияти
Савдони молиялаштириш бўйича фаолият
Махсус жамғармалар ва ассоциациялашган муассасалар фаолияти
Исломий молия муассасалари учун бухгалтерия ва аудит ташкилоти
Исломий молия муассасалари ва банклари ҳалқаро Бош кенгаши
Ҳалқаро исломий молия бозори
Исломий молиявий хизматлар бўйича кенгаш
Малайзия исломий банк муассасалари уюшмаси
Малайзия исломий банкинг ва молия институти
Хулосалар
Манба ва адабиётлар
Hidoyat.uz
Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган барча мўмин-мусулмонларнинг диний, маърифий адабиётларга, шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом инстиутути ва ўнга яқин ўрта махсус ислом билим юртлари талаба-ўқувчиларининг дарслик ва қўлланмаларга бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида «Мовароуннаҳр» нашриётининг китоблар бўлими изчил фаолият юритмоқда.
Нашриёт йилига 50-60 номда, умумий ҳисобда 450-500 босма табоқ ҳажмида, 1,5-2 миллион нусхадан ортиқ дарслик ва диний адабиёт ҳамда даврий нашрларни чоп эттирмоқда. Бу асарлар орасида Қуръони карим, ҳадислар, мазҳаббошимиз Имоми Аъзамнинг “Асарлар” ва “Муснад”, Ҳаким Термизийнинг “Манозилул ибод минал ибода”, “Абу Муин Насафийнинг “Табсиратул адилла” каби асарлари бор.
Шу билан бирга, бўлимда Тошкент ислом институти ва ўрта махсус ислом билим юртлари талаба-ўқувчиларига мўлжалланган дарсликлар, хусусан, “Нурул Анвор” (2 жилд), “Шарҳ ал-фиқҳ ал-акбар”, “Ҳидоя”, “Ал-Ашбоҳ ван назоир”, “Ат-Таъарруф лимазҳаби аҳлит тасаввуф” каби ўн номдан ортиқ китоблар чоп этиб келинмоқда.
Нашриётнинг Китоблар бўлимида айни пайтда ижодий ва техник ходимлар фаолият юритмоқда.
МАҚОЛАЛАР
Одамлар ғафлатда қоладиган ой фазилатлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Алҳамдулиллаҳ вассолату вассаламу аъла Расулиллаҳ ва аъла аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн Ражаб ойи ниҳоясига етиб, Шаъбон ойи ҳам кириб …
Бобурнинг советлар яширган фиқҳий рисоласи Тарихий китобларда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шоҳлик, саркардалик ва олимлик истеъдодидан ташқари фиқҳ …
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида 14 факт Ҳар бир халқнинг тарихий, маданий-миллий қиёфасини аниқ белгиловчи улуғ шоҳлари, …
Интернет луғати. BitTorrent BitTorrent – Торрент – Интернет фойдаланувчилари компьютерлари ўртасида тўғридан-тўғри маълумот …
Алишер Навоий – миллат фахри Ватан, миллат, истиқбол учун қайси насл ва авлод қандай эзгу …
Маънавият мулкининг мутафаккири Сўз мулкининг султони Ҳазрат Алишер Навоий ижоди мисли бир уммонки, …
САВОЛИМ БОР
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шак куни – Шаъбонданми ё Рамазонданми, деб шак қилинган кундир. Шак куни нафл рўза тутиш одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар учун афзалдир. Масалан, бир киши ҳар пайшанба куни рўза тутар эди, шак куни ҳам пайшанба кунига тўғри келиб қолса, мана шу кишини шак кунида рўза тутиши афзалдир. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: “لا تَقَدَّمُوا رَمَضَانَ بِصَوْمِ يَوْمٍ وَلا يَوْمَيْنِ إِلا رَجُلٌ كَانَ يَصُومُ صَوْمًا فَلْيَصُمْهُ” (روى الإمام البخاري والإمام مسلم).
яъни: “Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг. Кишининг одатда рўза тутиб юрадиган кунига тўғри келиб қолиши бундан мустасно бўлиб, у тутсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Шак куни фақат нафл рўзани ният қилиб, ниятда иккиланмасдан (масалан, агар Рамазон ойи кирган бўлса, Рамазон рўзасини тутишни ният қилдим, кирмаган бўлса, нафл рўзани тутишни ният қилдим, демасдан) нафл рўза тутиш мустаҳабдир. Мазкур ҳадисдаги “Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг” жумласидан мурод Рамазон рўзасидир. Яъни вақти келмасдан олдин Рамазон рўзасини ният қилишдан қайтарилган.
Демак, шак кунида бошқа рўзани ният қилмасдан, фақат нафл рўза тутишни ният қилиб рўза тутиш жоиздир (“Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Идда – эр ўз аёлини талоқ қўйиши ёки эр вафот этиши билан бошланади. Аёл билмаса ҳам муддат ўтиши билан идда тугайди.
Иддада ўтирган аёлга совчи қўйилмайди. Лекин киноя сўзлар билан ишора қилиш мумкин. Масалан, киноялардан бири – Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганларидек, ўша аёлга эшиттириб, “Мен уйланмоқчиман”, дейишдир.
Боин талоқ бўлган ёки эри вафот этган аёл зийнатланмайди. Хушбўйлик сепиш, сурма, хино суртиш ва безанишни тарк қилади.
Барча турдаги иддалар эрнинг уйида ўтказилади.
Боин ёки ражъий талоқ бўлган хотин уйдан кундузи ҳам, кечаси ҳам чиқмайди. Идда пайтида унинг нафақаси эрнинг зиммасида вожиб бўлгани сабабли кўчага чиқишга шаръан рухсат йўқ.
Эри вафот этган аёлга нафақа берадиган кишиси йўқлиги учун кундузи ва кечанинг бир қисмида тирикчилик учун кўчага чиқиши мумкин, лекин эрининг уйида тунаши лозим.
Иддада ўтирган аёлнинг уйи бузилиб кетадиган бўлса ёки иддадаги аёл меросхўрлар томонидан мажбуран чиқарилса ёки ижара ҳақини тўлай олмаса, уйдан кўчиб кетиши мумкин.
Идда ўтирганда боин талоқ ёки уч талоқ бўлган хотин ва эр ўртасини тўсувчи тўсиқ ёки парда бўлиши лозим. Эр фосиқ бўлса, парда бўлса ҳам аёл бошқа ерга кўчиши мумкин.
Идда пайтида эр-хотин ўртасини тўса олувчи ишончли бир аёл бўлгани яхши. Агар идда ўтирган жой эр-хотинга торлик қилса, хотин у ердан чиқиб кетиши мумкин. Лекин эр чиқиб кетгани яхшироқ. (Манбалар: “Ҳидоя”, “Ихтиёр”).
Ҳозирги кунда иддага боғлиқ воқеликдаги хатолар шуки, кўпинча талоқ қилган эр хотинни болалар билан қўшиб уйдан ҳайдаб чиқаради ва уларни моддий таъминотдан бутунлай узиб қўяди. Ваҳоланки, болаларни таъминлаш эрнинг доимий бурчи ҳисобланади. У хотинини иддаси чиққунча уй-жой ва нафақа билан таъминлаши керак. Мана шу таъминотлар қилинмаса, эр шариат ҳукми билан гуноҳкор бўлади.
Баъзида, талоқ қилинган хотин эрга бўйсунмай кўчага чиқиб кетади, идда пайтида зийнатланиш қайтарилганига қарамай пардоз-андозини тарк этмайди. Минг афсуски, баъзи ҳолларда идда тугамай бошқасига эрга тегиб кетиш ҳоллари ҳам учрамоқда. Ваҳоланки, иддани ичида қилинган никоҳ боғланмайди ва уларнинг келгусидаги алоқалари зино ҳисобланади. Бунинг ортидан кўплаб фасод ишлар юзага келади ва аёл қаттиқ гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Яхшиликка чақириш ва ёмонликдан қайтариш шахслар, жамиятлар ва халқларнинг ҳаётидаги муҳим амалдир. Мусулмонлар бу фарз амални тўла бажарса, жамият соғлом бўлади, яхшилик ва баракот кўпайиб, ёмонлик йўқолади. Аммо бундай масъулиятли иш тарк этилса, жамиятда турли хил низо ва келишмовчиликлар юзага чиқади.
Тамим Дорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Дин насиҳатдир», деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз, (эй мусулмонлар!) зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз…» (Оли Имрон, 110).
Ояти каримада яхши уммат бўлиш, бир-бирлари билан ўзаро насиҳатлашиб туриш нақадар улуғ иш экани маълум бўлади.
«Мўминлар ва мўминалар бир-бирларига дўстдирлар: (одамларни) яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар, намоз(лар)ни баркамол адо этадилар, закотни берадилар ҳамда Аллоҳ ва (Унинг) Расулига итоат этадилар. Айнан ўшаларга Аллоҳ марҳамат кўрсатур. Албатта, Аллоҳ қудратли ва ҳикматлидир» (Тавба, 71).
Демак, мусулмон киши ёши катта ёки кичикми ким насиҳат қилса, унинг насиҳатига қулоқ тутиши лозимлиги шариатимиз талабидир. Айниқса, ёшларимиз улуғларимизнинг насиҳатларига қулоқ тутсалар кам бўлишмайди, иншоаллоҳ! Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Намоз ичида аксирган киши “алҳамдулиллаҳ” демайди. Балки, намозни тугатгач айтади. Мабодо намоз ичида айтиб қўйса, намози бузилмайди (манба: “Фатовои Ҳинидия” китоби).
Акса урган кишига намоз ичида туриб жавоб бериш эса намозни бузади. Бу борада ҳадиси шарифда шундай ривоят қилинган:
عَنْ مُعَاوِيَةَ بْنِ الْحَكَمِ السُّلَمِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: بَيْنَا أَنَا أُصَلِّي مَعَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، إِذْ عَطَسَ رَجُلٌ مِنَ الْقَوْمِ، فَقُلْتُ: يَرْحَمُكَ اللَّهُ، فَرَمَانِي الْقَوْمُ بِأَبْصَارِهِمْ، فَقُلْتُ: وَا ثُكْلَ أُمَّاهْ، مَا شَأْنُكُمْ تَنْظُرُونَ إِلَيَّ؟ فَجَعَلُوا يَضْرِبُونَ بِأَيْدِيهِمْ عَلَى أَفْخَاذِهِمْ، فَلَمَّا رَأَيْتُهُمْ يُصَمِّتُونَنِي، لَكِنِّي سَكَتُّ، فَلَمَّا صَلَّى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَبِأَبِي هُوَ وَأُمِّي، مَا رَأَيْتُ مُعَلِّمًا قَبْلَهُ، وَلَا بَعْدَهُ أَحْسَنَ تَعْلِيمًا مِنْهُ، فَوَاللَّهِ مَا كَهَرَنِي وَلَا ضَرَبَنِي وَلَا شَتَمَنِي قَالَ: “إِنَّ هَذِهِ الصَّلَاةَ، لَا يَصْلُحُ فِيهَا شَيْءٌ مِنْ كَلَامِ النَّاسِ، إِنَّمَا هُوَ التَّسْبِيحُ وَالتَّكْبِيرُ وَقِرَاءَةُ الْقُرْآنِ” (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ).
яъни: Муовия ибн Ҳаким ас-Суламий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир пайт биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиётган эдик, қавмдаги бир киши акса берди. Мен: “Ярҳамукаллоҳ”, дедим, қавмдагилар мен томон қарашди. “Онанг боласиз қолгур! Нима учун менга бундай қараяпсизлар?”, – десам, улар сонларига қўллари билан ура бошлашди. Қарасам улар мени жим қилишмоқчи экан. Мен сукут қилдим. Расулуллоҳ намоз ўқиб бўлдилар. Ота-онам у зотга фидо бўлсин, бундан олдин ҳам кейин ҳам у зот каби яхши таълим берадиган устозни кўрмадим. Аллоҳ номига қасам, у зот қовоқларини ҳам солмадилар, урганлари ҳам сўкканлари ҳам йўқ. Балки: “Бу намозда одамлар сўзлашаётган бирор нарса дуруст эмас. Намоз у тасбеҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборат”, – дедилар (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Таҳоратни қуйидаги амаллар синдиради:
– Олд ва орқа авратлардан чиқадиган ҳар қандай (одатий ва ноодатий) нарсалар;
– Бу икки йўлдан бошқа жойлардан чиққан оқувчи қон, йиринг каби нажосатлар;
– Оғиз тўлдириб қайт қилиш ёки туфук қизарадиган даражада қон қайт қилиш;
– Бирор нарсага суяниб ухлаш;
– Ҳушдан кетиш, жиннилик ва мастлик;
– Балоғатга етган кишининг руку ва саждали намозда овоз чиқариб кулиши (“Ал-Мухтор лил-фатво”). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Qiziqarli malumotlar
Исломий молиялар ва банк тизими»