Инсон организми ҳақида кўпчилик билган ва билмаган қизиқарли фактлар
Бугунги мақоламизда инсон танаси ва организми ҳақида қизиқарли маълумотларни келтириб ўтдик. Марҳамат улар билан танишинг!
Миянинг оғирлиги тана оғирлигининг 2 фоизини ташкил этади, мия организмга керакли кислороднинг 20 фоизини сарфлайди.
Тез юрганда эшитиш қобилияти вақтинчалик пасаяди.
Инсон умри мобайнида ишлаб чиқарадиган сўлак билан иккита катта бассейнни тўлдириш мумкин.
Инсоннинг ички аъзолари орасида энг оғири – жигар (тахминан 1,5 киллограмм).
Инсон организмида ўрта катталикдаги кучукнинг барча бургаларини ўлдиришга етадиган олтингугурт, 900 дона қалам ясаш мумкин бўлган углерод, ўйинчоқ замбаракдан отиш учун етарли калий, 7та совун тайёрлашга етадиган ёг ва 50 литрли идишни тўлдириш мумкин бўлган миқдорда сув мавжуд.
Ушбу жумлани ўқиётганингизда танангиздаги 50000 та тўқима ҳалок бўлиб, қайта тикланади.
Чарлз Осборн исмли кишини 6 йил давомида тўхтовсиз ҳиқичоқ тутган.
Инсон организмидаги қон томирларининг умумий узунлиги тахминан 100000 километрни ташкил қилади.
Одам организмида 700 га яқин ферментлар ишлайди.
Ўнақай инсонлар чапақайларга нисбатан ўртача 10 йил узоқ умр кўрадилар.
Танадаги қон айланмайдиган аъзо кўзнинг мугуз пардасидир. У кислородни ҳаводан олади.
Инсон мияси 4 терабайтдан ортиқ.
Бола олти ойгача бир вақтда нафас олиши ва ютиниши мумкин.
Бош суяк 29 ҳил суяклардан ташкил топган.
Аксирганда организмдаги барча аъзолар, ҳатто юрак ҳам тўхтаб туради.
Миянинг асаб қисми соатига 274 км тезликда ҳаракатланиш мумкин.
Аёллар юраги эркаклар юрагига нисбатан тезроқ уради.
Инсон кўрган тушининг 90 фоизини унутиб юборади.
Қизараётган вақтингизда ошқозонингиз ҳам қизаради.
Аёллар эркакларга нисбатан икки баробар кўп киприк қоқадилар.
Жами ичак бактериялари йиғилса қахванинг финжонига жо бўлиши мумкин.
20-40 ёшдаги эркаклар юрагининг оғирлиги 300 грамм, аёлларники эса 270 грамга тенг.
Биохимикларнинг таъкидлашича, инсон қонидаги плазма ва денгиз суви таркиби бир-бирига жуда ўхшаш.
Инсон организмидаги энг серҳаракат орган юракдир. У суткасига 100 000 марта уриб, 350 литр қонни ҳайдайди.
Эркаклар аёлларга нисбатан 5 марта кам йиғлайдилар ва шу боис ҳам ўрта ҳисобда аёллардан 7 йил кам умр кўрадилар.
Кизикарли маълумотлар
Инсон организми ҳақида кўпчилик билган ва билмаган қизиқарли фактлар