Инсоннинг мукаммали бўлмайди: Машҳур юлдузларнинг сиз билмаган кичик нуқсонлари
Биз учун таниқли одамлар идеал ва намуна бўлса арзирли туюлади. Баркамол кўриниш ва юзнинг ажойиб хусусиятлари — биз уларни телевизорларимиз экранларида шундай кўришимиз мумкин. Ҳаттоки машҳур юлдузлар ҳам кичик камчиликлардан ҳоли эмас. Қуйида ташқи қиёфа жиҳатидан кичик нуқсонларга эга машхурларнинг бир нечтаси ҳақида келтириб ўтамиз.
Бритней Спирс
Бритней Спирс псориаз касаллиги билан оғриганлиги маълум. Бу беморнинг стрессга дучор бўлганида ёки кучли ҳаяжонланган пайтида қизил рангли доғлар билан ифодаланадиган терисининг ҳолатидир.
Бритнейнинг машҳурлигини ва унинг тез-тез жамоатчиликка чиқишини инобатга олиб, юлдуз кўпинча босим ва стресс ҳолатида бўлади деган хулосага келишимиз мумкин. Шунинг учун унинг териси мунтазам равишда ёмонлашса ҳам ажаб эмас.
Эштон Катчер
Хушбичим Эштон Катчернинг ҳам битта камчиликлари бор, аммо бу унга муваффақиятли мартаба орттиришга халақит бермади.
Актёрнинг оёқлари икки бармоғи бир бири билан боғланган. Албатта, актёрнинг оёқлари камдан-кам ҳолларда кадрга тушади. Ва, эҳтимол, агар Эштоннинг ўзи телевизион дастурларнинг бирида бу ҳақда айтмаган бўлса, унинг ташқи кўринишидаги бундай камчилик ҳамма учун сир бўлиб қолиши мумкин эди. Бундан ташқари, актёр пайпоғини ечиб, оёқлари ва бармоқларини камераларга яқиндан кўрсатган.
Кейт Босуорт
Актриса ва модел Кейт Босуорт кам учрайдиган касаллик — гетерохромияга чалинган. Ушбу касаллик кўзларнинг қорачиғи турли хил рангда эканлиги билан тавсифланади. Кўпинча, бу ҳолатни мушукларда кузатиш мумкин. Одамларда эса бу ҳодиса жуда кам учрайди. Актрисанинг ўнг кўзи жигарранг чап томони кўк рангда. Шуниси эътиборга лойиқки, Кейт гиламчада пайдо бўлганида, журналистлар унинг кўз рангини пайқаб , қиз шунчаки линзаларни адаштириб қўйган деган ҳулосага келишган.
Энди Гарсиа
Актёр Энди Гарсиа ўзининг ташқи кўриниши ва жиддий қиёфаси туфайли актёрлик карерасини қурди. Унинг елкалари туташган сиам эгизагидан бири бўлиб туғилгани ҳақида кўпчилик билмаса ҳам керак. Ҳозир эса актёр буни фақат елкасидаги жарроҳлик чандиғи орқали эсга олади.
Ванесса Паради
Бу актриса, модел ва қўшиқчи Ванесса Парадининг ажралиб турадиган белгиси бўлган тишлар орасидаги очиқ жой эди. Ташқи кўринишдаги нуқсон, қизга муваффақиятли юлдузлик карерасини қуришга, шунингдек машҳур актёр Жонни Депп билан шахсий ҳаётида бахт топишга тўсқинлик қилмади.
Хритик Рошан
Ҳинд киносининг махоратли ва хушбичим актёри Хритик Рошаннинг ўнг қўлида ортиқ бармоғи бор.
Актёрнинг ўзи бундан сира ҳам уялмайди. У бу камчиликни бартараф этиш ниятида ҳам эмас.
Перис Ҳилтон
Албатта, кўплаб мухлислар Парис Ҳилтон фотосуратларида қандайдир ғалати кўринишини тез-тез пайқашади. Гап шундаки, қизнинг кўзлари шакли ҳар ҳил. Париснинг чап кўзи ҳар доим бир оз қисилган. Эҳтимол, Парисда ўтказилган кўплаб пластик жарроҳлик амалиётлари туфайли унинг чап қовоғи осилиб қолгандир.
Кизикарли маълумотлар
Инсоннинг мукаммали бўлмайди: Машҳур юлдузларнинг сиз билмаган кичик нуқсонлари