Инсонга куч берувчи 9 та омил
Ўзига ишонган, ҳақиқатдан ҳам кучли инсонларни мақсадга эришиш учун ортиқча ҳаракатлар ажратиб турмайди. Мураккаб вазиятлардан баланд кўтарилган бош билан чиқиш, шунингдек кам йўқотиб, кўп фойда олиш қобилияти асосан ҳаётга бўлган аниқ нигоҳ ва содир бўлаётган воқеаларга нисбатан муносабатларга боғлиқ.
1. Хаётга мослашувчанлик
Инсон бирор нимани мўлжаллаши учун ўз олдига аниқ бир мақсад қўйиши қандай яхши. Бироқ сиз фақатгина улар билан ўралалашиб қолсангиз, реал ҳаётдан узоқлашишингиз мумкин. Натижада кўнгилсизликлардан қочиб бўлмайди. Ҳаётни бошидан-оҳиригача қандайдир режага тобелантириб бўлмайди — уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишга ўрганинг ва воқеалар қай тарзда ривож топаётганини зийраклик билан кузатинг. Балки ўз олдингизга қўйган вазифаларни яна қайта кўриб чиқишни талаб қилар? Катта текширувга тайёр туринг! Шунингдек унутманг: ҳаддан ташқари қайсарлик сизни вазият олдида кучсизлантириши мумкин.
2. Таваккалга тайёр туриш
Баъзи пайтларда қатиъят билдириб, нўмалум ишга ҳам қадам қўйиш керак. Фақат шундагина ҳаётга ўзгаришлар киритиш мумкин. Фақатгина шунда сиз янги имкониятларга эга бўласиз.
3. Тартиб
Бироз зерикарли эшитилади, албатта… Аммо ,кимки тартибга одатланган бўлса ( ишда ҳам, хаёлларда ҳам), у анча босиқ ва ўзини қўлга ола билади. Агар инсон ҳаётида чалкашлик ҳукм сурса, бу унинг руҳий саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
4. Кўз ёши
Ўзингизни доим кулиб юришга мажбурламанг. Ахир, бу тинкангизни қуритади! Йиғлагингиз келяптими-хиссиётларга эркинлик беринг. Кўз ёшлари билан бирга тиниқ ҳаёлларга ҳалақит берадиган ҳафагарчилик, оғриқ ва чарчоқлар ҳам ювилиб кетади. Кучли одамлар ғам-андухлардан беркинмайдилар, негаки улар ҳеч бўлмаганда –ноҳуш вазиятда ҳам жилмайиб турган қиёфани сақлаб қолиши муаммоларни ҳал қилмаслигини жуда яхши тушунадилар.
5. Миннатдорчилик.
Айнан ушбу ҳиссиёт сизни ҳар куни эшитадиган хурсандчилик учун барча кичик сабабларни эслаб қолишга ёрдам беради. Ҳар бир ёқимли дақиқалардан завқланишга ва уларни ҳис этишга ҳаракат қилинг. Шунингдек ҳаётингизда яхши нарсалар кўплиги ҳақида ўзингизни тез-тезайтиб туринг – бу сизга куч бахш этади.
6. Таассуротнинг тозалиги.
Сиз янги таниш ёки бирор мавзуга мафтун бўлдингизми? Бу жуда яхши! Ички овозингиз барчасини бузишига йўл қўйманг. Бир ҳилликдан чиқиб кета олган ва янгилик ярата олган инсонгина муваффақиятга эриша олади.
7. Оқилона ҳудбинлик.
Шубҳасиз факт: бахтингизга фақатгина ўзингиздан бўлак ҳеч ким жавобгар эмас. Шунинг учун сиз нафақат муносиб ҳаёт тарзини маромида ушлаб туришингиз керак, балки шахсий қарашларингизни ҳимоялашингиз ҳамда вақти-вақти билан ўзингизни сийлашингиз ҳам керак.
8. Соғлом уйқу
Фикрингизча, доимий уйқуга тўймаслик сизни беморга ўхшатиб қўядими? Бу кўпроқ камқонлик касаллигидан далолат беради. Тану жон тўлиқ оромга доимо муҳтождир. Акс ҳолда кундузги тетиклик заҳираси қаердан келиб чиқади? Шу сабабли ҳеч бўлмаганда дам олиш кунларида исталганча тўйиб уҳлаб олишингиз мумкин.
9. Фантазиялар парвози
Ўйлашингизча,орзу қилиш бефойдами? Албатта, ҳом хаёллар оламига тўлиқ шўнғиган одам ҳаётнинг кўпгина ҳақиқий ҳурсандчиликларини қўлдан бой беради. Бироқ, сиз баъзи-баъзида ўзингизни турли кўринишларда тасаввур қилиб, ўзига ҳос гўзал воқеаларни ҳаёлан чизсангиз, бу озгина дам олиб, кундалик ташвишлардан чалғишингизга имкон беради.
Кизикарли маълумотлар
Инсонга куч берувчи 9 та омил