Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида

Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида

Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида

Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида

Бугунги кунда Индра Нуйи исми кўпчилик учун нотаниш бўлиши мумкин, аммо ПепсиCо компаниясини ҳамма жуда яхши танийди. Аслида ушбу аёл исми ва компания номи неча йиллардан буён фақатгина биргаликда қўлланиб келинади.

Индира Нуйи кўп йиллардан бери компаниянинг президенти ва иқтисодий директори лавозимида фаолият юритади. Биласизки, Америка жамиятида аёл кишининг бизнесда мувафаққиятларга эришиши камёб ҳолат. Аммо патриархал ҳинд оиласида туғилган ва шундай катта омадни қўлга киритган Индира Нуйи қисмати ушбу фикрни рад этади.
d0b8d0bdd0b4d180d0b0 d0bdd183d0b9d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bcd183d0b2d0b0d184d184d0b0d29bd0b8d18fd182 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e397a89c18Индра Нуйи ўз фамилиясини турмушга чиққанидан сўнг қўлга киритган. 1955 йилда туғилган қизалоқнинг асл исми эса Индира Кришнамурти эди. У Ҳиндистоннинг Ченнай ҳудудида олам юзини кўрди. Қизалоқнинг отаси судя, онаси эса оддий уй бекаси бўлган. Улар қизлари ва ўғилларининг тарбиясига маъсулият билан ёндашдилар. Индира опаси Чандрика билан онасига ҳўжалик ишларида ёрдам беришар, онаси эса уларга турли мантиқий саволлар бериб чарчамас эди. Бу йиллар давомида қизалоқларда билим ва санъатга нисбатан меҳр пайдо бўлади. Бугунги кунда машҳур тадбиркорга айланган Индира Нуйи ўзининг болалик йилларида мактаб рок гуруҳида иштирок этгани ҳақида асло унутмйди. У ҳозир ҳам ана шу даврларни эслаб, рок услубида куйлаб туради ва рақсга ҳам тушади. Айтишларича, у бир сафар компания учун бир неча элекрто гитара сотиб олиб ҳамкасблари билан концерт ҳам уюштирган экан.

d0b8d0bdd0b4d180d0b0 d0bdd183d0b9d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bcd183d0b2d0b0d184d184d0b0d29bd0b8d18fd182 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e397ab6376Қиз мактабни тамомлаб, ҳиндистон Калкутта институтининг менежмент йўналишида таҳсил олди. Ўқишдан сўнг эса унинг иш фаолияти бошланди, расмий равишда ишга жойлашишидан аввал реклама майдонларида талабалар газетасини сотиб юрди. Кейин эса Меттер Беардселл текстил компаниясида менеджер сифатида ишга қабул қилинди. Унинг энг катта иш тажрибаси эса Жоҳнсон&Жоҳнсон компаниясидаги фаолияти орқали келди. Бир куни қиз АҚШдаги Елс менеджмент мактаби ҳақидаги рекламани кўриб қолди ва АҚШ стандартлари бўйича тахсил олиш унинг навбатдаги орзусига айланди. Индра кириш имтиҳонларидан ўтди, унинг оиласи эса қизларининг қарорларини қўллаб-қувватлаш билан бирга кетиши учун пул ҳам жамлаб беришди. Ҳинд урф-одатларига кўра бундан кейин қизнинг қачон турмушга чиқиши номаълум эди. Аммо орадан кўп ўтмай у Индра билан бирга ҳаёт қуриш учун Ҳеwлетт-Паcкард компаниясидаги ишидан воз кечган Раджу Нуйига турмушга чиқди.
d0b8d0bdd0b4d180d0b0 d0bdd183d0b9d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bcd183d0b2d0b0d184d184d0b0d29bd0b8d18fd182 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e397acc20bАҚШга келгач, қиз ҳаддан ортиқ тежамкор эканини намойиш қилди. У ўқиш билан бирга кечки сменада администратор сифатида ҳам фаолият олиб борар, бу унинг суҳбатларга тузукроқ кийим кийиб бориши учун керак эди. Пули 50 доллар бўлгач, Индра либос танлашга борди, аммо Европа либослари қизга жуда ноодатий туюлди. Сабаби, қиз бу борада ҳеч нарсани тушунмасди. Шу боис у илк суҳбатга мутлақо номутаносиб кийим ва сариқ рангли этикда кириб келди. Ўз ташқи кўринишидан уялган қиз саволларга ҳамалмойи-жалмойи қилиб жавоб берди ва суҳбатдан ўтолмади. Ўз ҳикоясини университетдаги ўқитувчиларнинг бирига ҳикоя қилиб бераркан, аёл унга европаликларга ўхшаш учун эмас, ўзлигича қолиш учун ҳаракат қилиши кераклигини айтди. Шу сабабли иккинчи суҳбатга у ҳинд сарисида борди ва ушбу синовдан муваффақиятли ўтди.
d0b8d0bdd0b4d180d0b0 d0bdd183d0b9d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bcd183d0b2d0b0d184d184d0b0d29bd0b8d18fd182 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e397ae32eeИндира ишлаш давомида жуда кўп жойларда тажриба орттирди ва бир вақтнинг ўзида Генерал Электриc ҳамда ПепсиCо компанияларидан таклиф олди. Қиз иккинчи вариантда тўхтади ва унинг стратегик ривожланиши билан шуғуллана кетди.

Компаниядаги иш давомида Индра кўплаб қийинчиликларга ҳам дуч келди. Айнан у компаниясини саломатлик учун учун зарар бўлган пепси кола ва чипслар ҳисобига ушлаб туриши мумкин эмаслигини айта олди. Унинг ҳаққоний фикрини тан олишди, аммо 2008 йилда АҚШ бўйлаб ярим аср давомида илк бор ичимликлар сотуви кўрсаткичлари тушиб кетди. Кейинчалик компания Нуйининг сўзини инобатга олиб, Тропиcана ичимликларини ишлаб чиқариш жараёнини ҳам сотиб олди. Индра бу борада инсонлар Пепсини соат 10:00 дан кейин ичишлари, унгача эса улар шарбатлар билан тетиклашиб олишлари кераклигини айтган эди.
d0b8d0bdd0b4d180d0b0 d0bdd183d0b9d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bcd183d0b2d0b0d184d184d0b0d29bd0b8d18fd182 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e397b07563Индра Нуйининг айтишича, унинг муваффақият сири ўз ишига бўлган муҳаббатида. Бу унга тинчлантирувчи роҳат бахш этади, индра Нуйи сайёрамизнинг энг обрўли тадбиркор аёлларидан саналади. У шахсий бизнес билан оилавий бахтни бир нуқтада бирлаштира олган инсондир. Айтишларича, у ҳаддан ташқари романтик шахс, у билан суҳбатлаша туриб, турли романтик ва кутилмаган воқеаларни тинглашга тайёр туриш лозим.

Бундан ташқари, Нуйи хоним учун юлдузлик касали мутлақо бегона. Суҳбатларнинг бирида у газли ичимликни диван устига тўкиб юборади ва уни артиш учун салфеткани шахсан ўзи туриб олиб келади.
d0b8d0bdd0b4d180d0b0 d0bdd183d0b9d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bcd183d0b2d0b0d184d184d0b0d29bd0b8d18fd182 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e397b24e44Индра Нуйининг спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб келиши ҳам рост. Уни Ню ёркдаги ҳайрия марафонларидан бирида иштирок этишга ҳам таклиф қилганлар. У бейсбол командалари ўйинларини мунтазам равишда кузатиб келади ва спортга бўлган қизиқишини ҳеч кимдан яширмайди.

Индра ҳонимнинг сиёсатга бўлган қизиқиши ҳақида ҳам турли гап-сўзлар мавжуд. Кунларнинг бирида у Жон Керрининг фонди томонидан қўллаб-қувватланган ва 27 минг доллар пул тикилган кичик сайловда ҳам қатнашган.
d0b8d0bdd0b4d180d0b0 d0bdd183d0b9d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bcd183d0b2d0b0d184d184d0b0d29bd0b8d18fd182 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e397b39801Керри сайловларда ғолиб чиқа олмаган бўлса-да, экспертлар Индра ҳонимдан ажойиб сиёсатчи чиқиши мумкинлигини таъкидлаганлар. Кўпчилик эса аёлнинг давлат амалдори лавозимидан иш бошлашини тахмин қилади. Ушбу миш-мишларни Нуйининг ўзи ҳам тасдиқлаган ҳолда Вашингтонда 4-5 соат бепул ишлаш нияти борлиги ҳақида айтиб ўтган.

Буюклар буюк бўлиб туғилмайдилар. Кучли матонат, сабр-бардош тушунчалари уларни аста секин буюклик томон етаклаб боради. Юқорида келтирганларимиз ҳам айнан шундай ҳодисаларнинг бири эди. Агар ҳар бир инсоннинг қўлидан буюк бўлиш келмаганида оддийгина ҳинд оиласида туғилган қизалоқ кун келиб дунё тан олган компаниянинг бирида раҳбарлик курсисига ўтирмаган бўларди.
d0b8d0bdd0b4d180d0b0 d0bdd183d0b9d0b8d0bdd0b8d0bdd0b3 d0bcd183d0b2d0b0d184d184d0b0d29bd0b8d18fd182 d181d0b8d180d0bbd0b0d180d0b8 d2b3 660e397b50ed1

Кизикарли маълумотлар
Индра Нуйининг муваффақият сирлари ҳақида