Имомни тоҳорати ҳақида ислом дини нима дейди?
Savol:
Ассалому алайкум! 6 кишилик жамоатга имомликга ўтдим, кейин эсимга келди таҳорат йўқлиги, бу ҳолда ўқилган намозни ҳукми қандай?
Javob:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Javob:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратсиз ўқилган намоз зиммадан адо бўлмайди. Таҳоратингиз йўқ эканини пайқаган заҳотингиз намоз ўқишдан тўхтаб, жамоатни огоҳлантиришингиз шарт эди. Агар уялиб ё бошқа сабаб бўлиб ўзингизни намозда қилиб кўрсатган бўлсангиз гуноҳкор бўлгансиз. Барчангиз ўша намозни қайта ўқиб олишингиз шарт. Валлоҳу аълам!
Savollarga javoblar
Имомни тоҳорати