Икки дунё узбекча шеър

Икки дунё узбекча шеър

Икки дунё

Бу оламда икки дунё,
Ўликлар ва тириклар.
Бир дунёдан бирига,
Гўё улар шериклар.
Бир дунёдан бирига,
Ўтиб бўлар қайтилмас.
Ўлик дунё тирикларга,
Бир хабар ҳам айтилмас.
Ҳатто яқин инсонлар,
Бири ўтса нарига.
Бир-бирини танимас,
Кетса ернинг қаърига.

Бу дунёда қилинган,
Савоб ишлар жавоби,
У дунёда қайтади,
Жаннат бўлур савоби.
Аммо нодон инсонлар,
Билишсада қилишмас.
Савобидан гуноҳи,
Кўп-у қуръон билишмас.
Бу дунёда қилинган,
Минг савобинг одамлар.
Билишмайди бир гуноҳ,
Унутмайди нодонлар.
Аммо оллоҳ гуноҳинг,
Кўп бўлсаю савоб йўқ.
Оллоҳ хисоб қилади, 
Савоб бўлса сароб йўқ.
Кўп бўлсаю гуноҳинг,
Дузах эшик очади.
Кўп бўлсаю савобинг,
Дузах сендан қочади.
Оламдан ўтганингда,
Оллоҳ бўлур ёнингда.
Хисоб-китоб бошланар,
Ўтган ҳар бир онингда.
Шунда савол бошланар
Сен шу ишни қилдингми?
Сен шубҳасиз йўқ дейсан,
Бу гуноҳку билдингми?!
Ўқидингми сен намоз?
Сен ўқидим деярсан.
Унда гувоҳинг қани?
Масжиддан об келарсан.
Шу гуноҳни қилдингми?
Рад жавобинг тўсади.
Хўш! Гапириб бўлдингми?
Сўнгра муҳр босади.
Муҳр босиб оғзингга,
Тилга кирар аъзойинг.
Ёрдам бера олмайди, 
Ҳатто казо-казойинг.
Шунда ҳар бир аъзойинг,
Тилга кирар рухсатсиз.
Ва оллоҳга айтади,
Шу иш бўлди шубҳасиз.
Демак билинг одамлар,
Виждон тоза ҳақ дилинг.
Бу дунёда яшашинг,
У дунёда тақдиринг.

Шерлар
Икки дунё узбекча шеър