Иддао севги хакида шеър

Иддао севги хакида шеър

Иддао

Бир лаҳзада умрим ҳам ярим,
Оҳ, ўйласам оғринади дил.
Юрагимни тирнар дардларим,
Гарддек кетди ўттиз етти йил.

Яшасангу биров танимай
Ўтиб кетсанг эҳ қандай ёмон.
Узоқ кутдим охир чидамай,
Йўлга чиқдим машхурлик томон.

Ноҳақликда, ҳеч унитишмас,
Кўнглига шеър завқин берганни.
Аммо бир бор эслаб қўйишмас
Китобларин ташиб юрганни.

Балки бироз ичиқораман,
Ҳеч ювилмас кўнглимдан кирлар.
Уларнику мен танитаман,
Танимайди мени шоирлар…

Ўқимайман энди уларни,
Йўлим терсга буриб кетаман.
Беркитганча кутубхонамни
Эшикка қулф уриб кетаман.

Севги хакида шерлар, Шерлар
Иддао севги хакида шеър