Иброҳим Даврон (1874-1922) to’liq malumot oling
Иброҳим Даврон (тахаллуси; асл исм-шарифи Мирзааъзам Иброҳим ўғли) (1874-Қўқон — 1922.5.4) — ўзбек шоири, маърифатпарвар, драматург, публицист.
Иброҳим Даврон, асосан, шеър ва пьесалар, мақолалар ёзган. «Ашъори нисвон», «Туркча фиғонлар» (1912), «Олтин сўзлар» (1912), «Таълим жуғрофияси» (1913), «Маданий жумбоқлар» (1914) шеър ва топишмоқ тўпламлари; «Оғир ҳоллар», «Ватан ишқи», «Тенгсиз уйланиш» (1916) ва бошқа пьесаларида ватан тақдири учун қайғурган, аёлларнинг аҳволи, чор Россияси зулми остидаги оғир ҳаётни тасвирлаган, халқни билим олишга чақирган.
Ибн Сино асарлари таъсирида тибга оид луғат тузган (нашр этилмаган). Кўқонда биринчи бўлиб суратхона (1901), «Мадоро» («Қувват») номли кутубхона очган (1912). Ҳамза билан ҳамкорликда «Кенгаш», «Ҳуррият» журналларини чиқарган, журналда рассомлик қилган, ёшлар тарбиясига оид мақолалар ёзган. 1918 йилдан бошлаб мактаблар очиш ишларида фаол иштирок этган. Иброҳим Даврон асарлари «Садои Туркистон», «Туркистон вилоятининг газети»да босилган.
Biografiya
Иброҳим Даврон (1874-1922)