Зулфия Мўминова (1959) to’liq malumot oling
Зулфия Мўминова 1959 йил 15 июлда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. Тошкент давлат университетининг филология факультетини битирган (1985).
“Саодат” журналида, “Спорт” газетасида, Сергели тумани ҳокимиятида, 2007 йилдан Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги “Таълим муаммолари” журнали бош муҳаррири лавозимида ишлаган.
Унинг дастлабки шеърий тўплами 1988 йилда «Ватан ташлаб кетмайди» номи билан нашр бўлган. Шундан кейин “Бешикларни асрагин дунё” (1988), “Самога сочилган юлдузлар”, “Истиқлол – олтин гулим”, “Ёнаётган аёл” (1993), “Қудратли юртимга”, «Азизим, бахтиёрман» (1997), “Биринчи ўқитувчим”, “Никоҳ шартномаси”, “Аёлга бахт беринг”, “Бир кун дарс қолдирган бир умр пушаймондир” каби китоблар муаллифи.
“Дўстлик” ордени (2001 йил), Мустақилликнинг 10 йиллиги ва 20 йиллиги кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Biografiya
Зулфия Мўминова (1959)