Зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси ҳақида ислом дини нима дейди?

Зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси ҳақида ислом дини нима дейди?

Savol:

Ассалому алайкум! Мен яқинда шу гапни шайхимиз китобидан оқиб қолдим. Менинг тг да каналим бор унда Хитойнинг товарларини нархлари билан расмини жойлаймн. Кимга ёқса пули ва ўзи. Мен Хитойдан шу нарсани заказ қиламн. Ва у нарса мижозим қолига келгунча назоратимда болади. Келгандан кейин У одамга жонатамн йўлкира ҳақини ўзи тўлайди. Мен Хитой товарларини нархига қўшимча ўзимга ҳам фойда қўямн кўп эмас лекин мен энг машхур дўконлардан сотиб оламн нарсаларни. Таобао, 1688 ва пиндуодуо интернет магазинларидан Шу нарса мижозимга мен фойда қўшган тақдиримда ҳам арзонга келади. Шу йўл билан топадиган пулим менга ҳаром бўладими?

Javob:

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Javob:


– Ва алайкум ассалом! Сизнинг масалангизда маҳсулотнинг нархи борасида мижозни алдаш бор. Ўзингизники бўлмаган нарсанинг нархига ўз фойдангизни қўйиб “маҳсулотнинг нархи шунақа, йўлкираси эса фалон сўм” дейиш айни ёлғондир. Модомики сиз мол эгасининг сотув вакили эмас экансиз, маҳсулот устига яширинча пул қўйиб сотишингиз жоиз эмас. Мол нархига устама қўйиб сотишингиз учун ё мол эгаси ё мол эгасининг сотув вакили бўлишингиз лозим. Сиз эса бу ҳолатда мол эгаси ҳам ёки унинг вакили ҳам эмассиз. Шунинг учун фақат буюртма қилиб берганингиз учун ҳақ олишингиз мумкин ва буни мижозга очиқ ойдин айтишингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Savollarga javoblar
Зомин бўлмаган нарсанинг фойдаси